08.07.2014 йилдаги ПҚ-2204-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.07.2014 йилдаги ПҚ-2204-сон
Date of entry into force
11.08.2014
Ҳужжат 11.08.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасаларининг тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, олий ўқув юртларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабаларини илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб этишни таъминлаш, шунингдек ўқув жараёнида илмий тадқиқотлар ва инновация ишланмалари натижаларидан фаол фойдаланиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг Фанлар академияси илмий муассасаларининг тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика олий ўқув юртларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қуйидаги таклифлари қабул қилинсин, унда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти негизида Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган Полимерлар кимёси ва физикаси институти негизида Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтини тугатиб, машиналар, механизмлар, суюқлик ва газлар механикаси блоки негизида Тошкент давлат техника университети ҳузурида Тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот марказини, шунингдек иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги блоки негизида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтини ташкил этиш назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қадимий шарқ қўлёзмалари ва шарқ тилларидаги тарихий ҳужжатларнинг сақланишини, тизимлаштирилиши ва қайта тикланишини таъминлаш, Ўзбекистонда сақланаётган ноёб қўлёзмаларнинг электрон базасини ташкил этиш ва юритиш, ёзма ёдгорликларни чуқур тизимли ўрганишни ва уларнинг илмий тавсифларини тузишни ташкил қилиш, илмий шарҳланган таржималарини тайёрлаб, маҳаллий ва хорижий олимлар, мутахассислар, ўқувчи ёшлар кенг танишиб, ўрганишлари учун уларни оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоқларида ўзбек тилида ва хорижий тилларда нашр этиш Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ва синтетик полимерларни синтез қилиш ва қайта ишлашнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларини такомиллаштириш, нанокомпозициявий полимер материаллар соҳасида чуқур тадқиқотлар ўтказиш, маҳаллий полимер препаратлари ҳамда материаллар яратиш ва иқтисодиёт тармоқларида жорий этиш Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот марказининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
механика ва ахборот технологияларининг замонавий усуллари асосида механизм ва машиналар назариясини ривожлантириш, нефтгаз ва кон-металлургия соҳасида ишлаб чиқариш технологияларининг самарадорлигини ошириш, суюқлик ва газлар механикасининг фундаментал муаммолари асосида турли мақсадлардаги машиналарнинг узатмалари тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги машиналари ва технологик ускуналар конструкцияларини оптимал лойиҳалаштириш ва моделлаштириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот марказининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигини ҳисоблашнинг тўлқинсимон жараёнларни инобатга олган ҳолда самарали, амалий усулларини ишлаб чиқиш, асос ва пойдеворлар ҳамда тупроқ иншоотларнинг зилзилабардошлигини чуқур тадқиқ этиш ва баҳолаш, замонавий лаборатория-экспериментал асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда моделли ва табиий шароитда экспериментал тадқиқотларни амалга ошириш асосида бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, стратегик муҳим ва ноёб объектларнинг техник ҳолатини баҳолаш, уларнинг зилзилабардошлиги ва чидамлилигини таъминлаш бўйича конструктив ечимлар тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар олий ўқув юртлари ҳузурида ташкил этилаётган марказларнинг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилаётган илмий ва амалий тақдиқотларга мазкур олий ўқув юрти ва бошқа ихтисослашган олий таълим муассасалари ўқитувчи ва талабаларини кенг жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилаётган тадқиқотларнинг натижалари асосида ўқув фанларини ўқитиш сифати ва савиясини оширишга йўналтирилган, мамлакатнинг ихтисослашган олий ўқув юртларининг ўқув режалари ва дастурларига жорий этиш учун илмий ва ўқув-услубий материалларни ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот марказининг ташкилий тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот марказининг ташкилий тузилмаси 3-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг ташкилий тузилмаси 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, қайта ташкил этиш натижасида ташкил қилинган юқорида кўрсатиб ўтилган илмий муассасалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилаётган илмий муассасаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг қайд этилган илмий муассасаларини тугатиш ишларини мувофиқлаштириш ва республика олий ўқув юртлари ҳузурида илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш учун 5-иловага* мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 5 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ишчи гуруҳ (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази, Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот марказининг устав ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини ҳамда уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фанлар академиясининг тугатилаётган илмий муассасалари ходимларининг аттестациядан ўтказилишини ташкил қилсин ва ташкил этилаётган илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтини малакали ва ташаббускор илмий ходим ва мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий тадқиқотлар мавзуларини, уларнинг замонавий талабларга ва жаҳон илмий ютуқлари даражасига мувофиқлигини танқидий таҳлил қилиб, қайта кўриб чиқсин, унда илмий тадқиқотларнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари вазифаларини ечишга, уларнинг амалиётга йўналтирилганлиги ва самарадорлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, мазкур қарорга мувофиқ олий ўқув юртлари ҳузурида ташкил этилаётган Марказлар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фанлар академияси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда беғараз асосда, тасарруф этиш ҳуқуқисиз қуйидагиларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 7-б-уйда жойлашган Полимерлар кимёси ва физикаси институти биноларини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг балансидан Ўзбекистон Миллий университети балансига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри, М. Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 81-уйда жойлашган Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институти биноларини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг балансидан Тошкент давлат шарқшунослик институти балансига топширилишини-қабул қилиб олинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатилаётган Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг бинолари, лаборатория корпуслари ва туташ ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти тасарруфида сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар беғараз ижара асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси, 31-уйга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Микробиология институти Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 7-б-уйга жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ўмон Султонлиги Ҳукумати ўртасида имзоланган Битимга мувофиқ Ўмон Султонлиги томонидан беғараз ажратиладиган техник кўмак (грант) маблағлари ҳисобига Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фондининг янги кутубхона биноси қурилиши амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўмон Султонлиги томонидан беғараз ажратиладиган техник кўмак (грант) маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган ва олиб кириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (жумладан, божхона йиғимларидан), қўшилган қиймат солиғидан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан, шунингдек Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор қоидаларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги республика бюджети харажатларининг тасдиқланган рўйхатига тегишли ўзгартишлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида ташкил этилаётган илмий муассасаларни молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фаолиятини ташкил этиш ва янги кутубхона биноси қурилишини жадаллаштириш бўйича қарор қабул қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 8 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2204-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон қарорига
1-ИЛОВА

Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ.

Ходимларнинг чекланган умумий сони — 76 нафар, шу жумладан илмий ходимлар — 46 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёрдамчи ходимлар сони нормативлар бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуъба мудири лавозими бўйича бўлим мудирига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-техникавий лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Директор

Илмий кенгаш

Директорнинг илм-фан ва инновациялар бўйича ўринбосари

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Илмий котиб

Ҳисоб-молия ва
иқтисодиёт бўлими

5

«Истиқболли полимерлар синтези» лабораторияси

Ахборот-таҳлил хизмати

1

Хўжалик ва муҳандислик-техника хизмати

15

Кадрлар бўйича инспектор

1

«Нанотаркибий композицион полимер материаллар ва полимерлар физикаси» лабораторияси

Махсус бўлим

1

Кутубхона

2

«Тадқиқотларнинг физика ва физика-кимёвий усуллари»

лабораторияси

«Полимерлар кимёси ва физикасининг назарий асослари» лабораторияси

«Целлюлоза ва унинг ҳосилалари кимёси ва технологияси» лабораторияси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг умумий сони бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари ҳажмига қараб 97 нафаргачани, шу жумладан илмий ходимлар 55 нафаргачани ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон қарорига
3-ИЛОВА

Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Директор

«Механизм ва машиналар назарияси» лабораторияси

Маркетинг ва маҳсулотни илгари суриш бўлими

1

«Суюқлик, газ ва гидроузатиш тизимлари механикаси» лабораторияси

Бухгалтерия

2

«Қишлоқ хўжалиги машиналари ва қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиштириш ва қайта ишлаш ускуналарини моделлаштириш жараёнлари» лабораторияси

Кадрлар бўйича инспектор

1

Махсус бўлим

1

Маъмурий-хўжалик хизмати

2

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг умумий сони бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари ҳажмига қараб 48 нафаргачани, шу жумладан илмий ходимлар 40 нафаргачани ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Директор

Илмий кенгаш

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

Илмий котиб

Бухгалтерия

2

«Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигини ҳисоблашнинг илмий асослари ва амалий усулларини такомиллаштириш» лабораторияси

Ахборот-таҳлил хизмати

2

Кадрлар бўйича инспектор

1

«Тупроқ қатлами, асос ва пойдеворларнинг сейсмик мустаҳкамлиги» лабораторияси

Ахборот-ресурс маркази

2

Махсус бўлим

1

«Конструкцияларни моделлаштириш ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигининг техник ҳолатини баҳолаш»

лабораторияси

«Иншоотларни сейсмик мустаҳкамлиги» журнали

Маъмурий-хўжалик хизмати

15

«Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигининг моделли ва табиий шароитда экспериментал тадқиқотларини ташкил этиш» лабораторияси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг умумий сони бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари ҳажмига қараб 67 нафаргачани, шу жумладан илмий ходимлар 41 нафаргачани ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 396-модда; 2017 й., 23-сон, 447-модда)