04.03.2003 йилдаги 119-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.03.2003 йилдаги 119-сон
Date of entry into force
04.03.2003
Ҳужжат 01.06.2018 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан ўтказиш давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда таҳлил қилишнинг умумдавлат тизими ҳисобланади. Ҳарбий рўйхат ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг яшаш, ишлаш ва ўқиш жойида жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ҳарбий бошқарув маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан ўқув муассасалари раҳбарлари томонидан юритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш ва юритиш ишларига умумий раҳбарлик ва назорат Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда таҳлил қилиш умумдавлат тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг миқдор ва сифат таркибини аниқлаш, уларнинг самарали ва оқилона режалаштирилишини ва уруш даврида улардан Қуролли Кучлар ва иқтисодиёт эҳтиёжлари учун фойдаланилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан Қуролли Кучларнинг сафарбарлигини кучайтириш ва кейинчалик уруш даври шароитларида Қуролли Кучларни улар билан тўлдириш учун зарур ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш ва резервда сақлаб туриш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳарбий рўйхатга олишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низом талаблари сифатли ва самарали бажарилишини, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатга олиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 1 июнгача ўзларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан таълим муассасалари, туман, шаҳар ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари штат жадвалларини ўрганиб ва аниқлаб чиқсинлар, ҳарбий ҳисобга олиш ходимлари лавозимлари мавжуд бўлмаган тақдирда уларни Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомда белгиланган юклама нормаларига мувофиқ тўлдиришни назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни автоматлаштирилган тарзда ҳарбий рўйхатга олишнинг классификаторли тизимини барпо этиш дастурини ишлаб чиқсин, уни рухсатсиз ахборот олиш ва ахборот ошкор бўлишидан ҳимоя қилишни ҳисобга олсин ҳамда унинг 2003-2004 йиллар мобайнида амалга оширилишини таъминласин. Махсус асбоб-ускуналар, техника ва дастурий таъминотни харид қилиш харажатларини 2003 йилда ажратилган маблағ билан таъминлаш лимити доирасида амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий ҳисобга олишни ташкил этиш ва уни юритиш тартиби масалалари бўйича йўриқномани ишлаб чиқсин ва йўриқнома билан вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Б. Нурмуродов) 2004 йилга бюджет прогнозини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни автоматлаштирилган тарзда ҳарбий рўйхатга олишнинг классификаторли тизимини барпо этиш учун махсус асбоб-ускуналар, техника ва дастурий таъминотни харид қилиш учун бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Ғ.Д. Облаяров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 4 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
4 мартдаги 119-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва унинг шакллари тартибини, шунингдек жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳарбий бошқарув, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг, шу жумладан таълим муассасалари мансабдор шахсларининг ҳарбий рўйхатга олишни юритиш бўйича мажбуриятларини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилишнинг умумдавлат тизими ҳисобланади. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ташкил этилади ва уларнинг яшаш жойи бўйича юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматга мажбурларини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий тайёргарликка ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхатдаги тегишли ҳарбий ихтисосликка турдош касб бўйича тайёргарликка эга бўлган аёллар жинсига мансуб шахслар ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий рўйхатига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш тизими мамлакатда амал қилувчи паспорт тизими билан боғлиқ ҳолда юритилади. Рўйхатга олиш тизимининг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, шу жумладан таълим муассасалари томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш махсус ва умумий рўйхатларга бўлинади ҳамда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг, шу жумладан таълим муассасаларининг раҳбарлари томонидан уларнинг яшаш, ишлаш ва ўқиш жойлари бўйича юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳарбий рўйхатга олиш сафарбарлик даврида ва уруш даврида давлат бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун брон қилинган ҳарбий хизматга мажбурларни рўйхатга олиш ва назорат қилиш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ҳарбий рўйхатга олиш сафарбарлик даврида ва уруш даврида давлат бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун брон қилинмаган чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларни шахсий рўйхатга олиш ва назорат қилиш учун мўлжалланган. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни шахсий рўйхатга олиш туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек улар ишлайдиган ёки ўқийдиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сафарбарлик чақириқ резерви хизматчиларини ҳарбий рўйхатга олиш мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳисобга олиш карточкалари алоҳида картотекага ажратилган ҳолда алоҳида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улар 27 ёшга тўлгандан кейин иккинчи тоифали резерв ҳарбий хизматга мажбурларнинг умумий рўйхатига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақириқ резерви хизматчиси ёки резервнинг ҳарбий хизматга мажбури белгиланган тартибда тинч даврда ҳарбий хизматга яроқсиз, уруш даврида чекланган яроқли деб топилган тақдирда, захирага ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга киритиш ва ундан чиқариш тартиби Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари ва ҳарбий тузилмаларига рўйхатга олиш учун берилган, шунингдек Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси кадрларига ўтказилган ҳарбий хизматга мажбурлар тегишли вазирликлар ва идораларнинг рўйхатида туради.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улар хизматдан бўшатилгандан кейин бўшатиш пайтидаги лавозимлари ва унвонлари бўйича яшаш жойи бўйича мудофаа ишлари бўлимларига рўйхатга олиш учун бериладилар, Давлат хавфсизлик хизмати органларида хизматни ўтаган шахслар бундан мустасно.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларига рўйхатга олиш учун берилаётган ҳарбий хизматга мажбурларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси кадрларига ўтказилган ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий рўйхатдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва Фавқулодда вазиятлар вазирининг, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита раиси ва Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғидан кўчирма асосида амалга оширилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган шахслар резервдагилар ва захирадагилар ҳарбий рўйхатидан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий рўйхатдан қуйидагилар чиқарилиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий комиссиялар томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилган фуқаролар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
резервда ёки захирада бўлиш ёшининг чегарасига етган фуқаролар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий яшаш учун чет элга жўнаб кетаётган фуқаролар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вафот этган ёки қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилган фуқаролар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш бўйича ишларга умумий раҳбарлик қилиш, ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасаларида ушбу ишларнинг ҳолати устидан назорат қилиш Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни шахсий рўйхатга олиш зиммасига юкланган ўзларига қарашли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни рўйхатга олишнинг ҳолати устидан назорат қилиш вазифаси юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби масалалари бўйича йўриқномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек рўйхатга олиш ва ҳисобот беришнинг тегишли бланкалари Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади, улар ўзларига қарашли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим муассасаларини, туманлар, шаҳарлар ҳокимликларини ва фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органларини ушбу ҳужжатлар ва бланкалар билан таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматга мажбурларини рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби масалалари бўйича йўриқномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек рўйхатга олиш ва ҳисобот беришнинг тегишли бланкалари Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
офицернинг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, контракт бўйича ҳарбий хизматчи гувоҳномаси бланкалари, ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси, қайд этиш гувоҳномаси ва муқобил хизмат хизматчиси гувоҳномаси, шунингдек ҳарбий хизматга мажбурларнинг махсус ҳарбий рўйхатдаги ҳолатини белгиловчи гувоҳномалар ва билдиришномалар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари ҳисобланади. Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси корхоналарида қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан вазирликлар (идоралар)га ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар тоифаси учун белгиланган тартибда ҳисобга олинади, сақланади ва ҳисобдан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Офицер шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, контракт бўйича ҳарбий хизматчи гувоҳномаси, захирадаги офицер гувоҳномаси, ҳарбий гувоҳнома, қайд этиш гувоҳномаси ва муқобил хизмат хизматчиси гувоҳномаси бланкалар учун ҳақ ундирилмасдан берилади. Йўқотилган, йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳномалар ўрнига гувоҳномаларни такроран беришда бланкалар учун ҳақ ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муқобил хизмат хизматчиларига улар хизмат қилган даврда муқобил хизмат хизматчиси гувоҳномаси берилади. Хизмат муддати тамом бўлгач муқобил хизматдан бўшатилганда ёки турли сабабларга кўра муддатидан олдин бўшатилганда уларга ҳарбий гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасаларида рўйхатга олиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан умумий ҳарбий мажбурият бажарилишини ва «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳарбий рўйхатга олиш қоидаларига риоя қилиш назорат қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик даврида ва уруш даврида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқларига раҳбарлар таркибини, муҳандис-техник ходимларни, малакали ишчиларни брон қилишни ўз вақтида расмийлаштиришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик бўйича чақирилиши керак бўлган мутахассисларни алмаштириш учун зарур кадрлар резервини олдиндан тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сафарбарлик тадбирларини ўтказишда ҳарбий бошқарув маҳаллий органларига ёрдам бериш мақсадларида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мудофаа ишлари органлари ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни яшаш жойлари бўйича ҳарбий рўйхатга олишга, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда, шу жумладан таълим муассасаларида уни юритишнинг ҳолати ва тартибини назорат қилишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда яшовчи барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўлиқ ва сифатли рўйхатга олинишини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни бошланғич рўйхатга олиш карточкаларини захирадаги офицерлар гувоҳномалари ва ҳарбий гувоҳномалардаги, қайд этиш гувоҳномалари ва муқобил хизмат хизматчилари гувоҳномаларидаги ёзувлар билан мунтазам равишда солиштиришга ҳамда ушбу карточкаларни бир йилда камида бир марта солиштириш учун туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда ҳарбий рўйхатга олинган ва ундан чиқарилган барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига хабар беришга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасалари маъмурияти қуйидагиларга мажбурдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур корхона, муассаса, ташкилот ва таълим муассасасининг барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланадиган қоидалар ва шакллар бўйича тўлиқ ва сифатли рўйхатга олинишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
захирадаги офицерлар гувоҳномаларидаги, ҳарбий гувоҳномалардаги, қайд этиш гувоҳномаларидаги ва муқобил хизмат хизматчиларининг гувоҳномаларидаги ёзувларни уларнинг шахсий карточкаларидаги (Т-2-шакл) ёзувлар билан доимий равишда аниқлаштириб бориш ҳамда ушбу карточкаларни солиштириш учун ҳар йили камида бир марта туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг оилавий аҳволи, яшаш жойи манзили, хизматдаги мавқеи, умумтаълим ва техник тайёргарлигидаги ўзгаришларни мунтазам равишда ҳисобга олиб бориш ҳамда беш кун муддатда ушбу ўзгаришларни уларнинг шахсий карточкаларига киритиш, бу тўғрида тегишли ҳарбий рўйхатга олиш органларига улар томонидан белгиланадиган муддатларда, лекин ҳар ойда камида бир марта маълум қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбарлар, муҳандис-техник ходимлар ва малакали ишчилар таркибидаги ҳарбий хизматга мажбурлар сафарбарлик даври ва уруш даври учун Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқларига брон қилиб қўйилишини ўз вақтида расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишга (ўқишга) янги қабул қилинган ёки ишдан (ўқув юртидан) бўшатилган барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида етти кун муддатда мудофаа ишлари бўлимларига хабар қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни ишга (ўқишга) қабул қилишда уларда ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари (ҳарбий хизматга мажбурларда — захирадаги офицер гувоҳномасининг, ҳарбий гувоҳноманинг, чақирилувчиларда эса — қайд этиш гувоҳномаси) мавжудлигини текшириш ҳамда уларнинг ҳарбий ҳисобда туришини аниқлаш. Фуқаролар фақат яшаш жойи бўйича ҳарбий ҳисобга қўйилганидан кейингина ишга (ўқишга) қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Юқори органга эга бўлмаган нодавлат сектордаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан таълим муассасалари ҳарбий ҳисобни юритиш масалалари юзасидан ўзлари жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимликларига ҳисобот берадилар. Ушбу ҳолларда ҳокимлик уларни ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш бўйича бланкалар, ҳисобот шакллари ва бошқа ҳужжатлар намуналари билан таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат сектордаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасаларида ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатга олиш, шунингдек улар бўйича ҳисобот бериш ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган қоидалар бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, зиммасига ҳарбий ҳисобни юритиш юкланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасалари раҳбарлари, ички ишлар, фуқаролик ҳолатларини қайд этиш терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув ва дастлабки тергов органлари, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари, уй-жойлардан фойдаланиш органлари ва уй эгалари «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 45-моддасига мувофиқ ҳарбий бошқарув маҳаллий органларига уларнинг ишида кўмаклашиши ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан умумий ҳарбий мажбуриятнинг бажарилишини ва ҳарбий рўйхатга олиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриши шарт.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мудофаа ишлари органлари, ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан таълим муассасаларидаги ҳарбий рўйхатга олиш ходимлари сони бир ходим ҳисобига юклама нормасидан келиб чиққан ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мудофаа ишлари бўлимларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобда 1500 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар бўлганда – ҳисобга олиш ва брон қилиш бўйича бир нафар ходим, ҳисобда 1500 дан 3000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар бўлганда — икки нафар ана шундай ходим ва шундан кейинги ҳар 1500 нафар ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳисобига — бир нафардан ходим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳокимликларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобда 500 дан 1000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — ҳарбий рўйхатга олиш учун бир нафар штатли ходим, ҳисобда 1000 дан 2000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — икки нафар ана шундай ходим ҳамда шундан кейинги ҳар 1000 нафар ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳисобига — бир нафардан ходим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобда 500 дан 2000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — асосий ишидан озод қилинган бир нафар ходим, ҳисобда 2000 дан 4000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — икки нафар ходим, ҳисобда 4000 дан 7000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — уч нафар ходим ва шундан кейинги ҳар 3000 нафар ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳисобига — бир нафардан ходим белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳарбий рўйхатга олиш ходимлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасаларида эса — ўз маблағлари ҳисобига таъминланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда, шу жумладан таълим муассасаларида ҳисобда 500 нафардан кам ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш ва брон қилиш ишлари белгиланган тартибда ҳокимлик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, корхона, ташкилот ва муассасанинг, шу жумладан таълим муассасасининг ходимларидан бирига ўриндошлик бўйича юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ҳарбий рўйхатга олиш билан шуғулланувчи ходимларни тасдиқлаш, алмаштириш ва ишдан бўшатиш тегишли равишда туман (шаҳар) ҳокими, фуқаролар йиғини кенгаши, идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ва таълим муассасаси раҳбарлари томонидан мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 декабрдаги 327-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 654-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва бирлашмалар раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлардаги давлат бошқарув органларида, тасарруфларидаги корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасаларида ҳарбий рўйхатга олиш ишларининг аҳволини назорат қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлардаги ҳарбий рўйхатга олиш ишларининг аҳволи масалаларини мунтазам равишда кўриб чиқиши ва уларни яхшилаш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ҳарбий рўйхатга олиш бўлимлари, ҳарбий сафарбарлик органлари ходимларидан ҳарбий рўйхатга олиш ва сафарбарлик ишлари билан боғлиқ бўлмаган бошқа вазифаларни бажариш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар ва мансабдор шахслар ҳарбий рўйхатга олиш қоидаларини бузганлик учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6-сон, 48-модда; 2004 й., 30-сон, 345-модда; 2013 й., 50-сон, 654-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон , 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон, 17.12.2018 й., 09/18/1021/2335-сон; 11.06.2020 й., 09/20/370/0746-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 09/21/363/0549-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)