Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқаро валюта жамғармаси билан Иқтисодий ва молиявий сиёсат бўйича меморандум доирасида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш ҳамда валюта бозорининг самарали фаолият кўрсатиши ва кенгайтирилиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда ўз идоравий меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 январь,
7-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 5 январдаги 7-сон қарорига
2-ИЛОВА
2002 йил 5 январдаги 7-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 октябрдаги 368-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 20-сон, 159-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда):
3-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда):
1-илова 13-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
2-илова 28-бандининг иккинчи хатбоши ва 32-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 1-сон, 7-модда; 20-сон 159-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)