Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 13.01.2003 йилдаги 12-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.01.2003 йилдаги 12-сон
Date of entry into force
13.01.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 13.01.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари расмийлаштирилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш фақат нотариуслар, шунингдек савдо ҳуқуқига тегишли рухсатномага эга бўлган ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ҳамда воситачи (дистрибьютор) ташкилотлар) томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситалари Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ҳудудий бўлимлари суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлинмаларининг суд ижрочилари томонидан кимошди савдолари орқали белгиланган тартибда сотилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини нотариал тасдиқлаганлик учун бож ва тўловларнинг тўлиқ тушиши устидан назорат солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини биржалар томонидан расмийлаштирилиши, шунингдек уларни биржалар орқали сотиш тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А. Азизов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 13 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 13 январдаги
12-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда, 1994 й., 9-сон, 46-модда, 1997 й., 4-сон, 14-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тўртинчи хатбошидаги «Давлат автомобиль назорати» ва «ДАН бошқармасининг» сўзлари «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» ва «ЙҲХ бош бошқармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бешинчи хатбошида «уларнинг вакилларидан, воситачи (дистрибютор) ташкилотлардан, шунингдек, чакана савдо тармоқларидан, республика, вилоят, туманлараро, таъминот-савдо базаларидан ва кимошди савдоларидан сотиб олинган автомототранспортни рўйхатга олиш давлат нотариал идорасида харид қилиш-сотиш шартномасини тасдиқламасдан Давлат автомобиль назорати органларида амалга оширилади» сўзлари «уларнинг вакилларидан, воситачи (дистрибьютор) ташкилотлардан, шунингдек, кимошди савдоларидан сотиб олинган автомототранспортни рўйхатга олиш давлат нотариал идорасида харид қилиш-сотиш шартномасини тасдиқламасдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида амалга оширилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Давлат автомототранспорт воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш тартибида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 5-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 11-банднинг биринчи хатбошидан «танловлар ва биржа савдолари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан берилган далолатнома кимошди савдоси орқали сотилган автомототранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кимошди савдоларида сотилган давлат автомототранспорт воситаларининг олди-сотди битишуви нотариал расмийлаштирилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 19-банддан «танлов ва биржа савдолари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1994 йил 29 сентябрдаги 491-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 9-сон, 46-модда, 1997 й., 4-сон, 14-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тўртинчи хатбошида «Давлат автомобиль назорати» ва «ДАН бошқармасининг» сўзлари «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» ва «ЙҲХ бош бошқармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бешинчи хатбошида «уларнинг вакилларидан, воситачи (дистрибютор) ташкилотлардан, шунингдек, чакана савдо тармоқларидан, республика, вилоят, туманлараро, таъминот-савдо базаларидан ва кимошди савдоларидан сотиб олинган автомототранспортни рўйхатга олиш давлат нотариал идорасида харид қилиш-сотиш шартномасини тасдиқламасдан Давлат автомобиль назорати органларида амалга оширилади» сўзлари «уларнинг вакилларидан, воситачи (дистрибьютор) ташкилотлардан, шунингдек, кимошди савдоларидан сотиб олинган автомототранспортни рўйхатга олиш давлат нотариал идорасида харид қилиш-сотиш шартномасини тасдиқламасдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида амалга оширилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсларга беришни тартибга солиш тўғрисида» 2001 йил 28 августдаги 354-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 5-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилиши керак бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш фақат нотариуслар, шунингдек савдо қилиш ҳуқуқига тегишли рухсатномага эга бўлган ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ҳамда воситачи (дистрибьютор) ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Автомототранспорт воситалари Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорлари ижроси, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бўлимлари суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлинмалари суд ижрочилари томонидан белгиланган тартибда кимошди савдолари орқали сотилиши мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 8-модда; 2006 й., 19-сон, 164-модда; 2009 й., 52-сон, 578-модда)