10.07.2014 йилдаги 186-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.2014 йилдаги 186-сон
Date of entry into force
14.07.2014
Ҳужжат 03.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 09/19/623/3479-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ тартиботларни соддалаштириш ва кадастр хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан киритилган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 09/19/623/3479-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб иловада қайд этилган кўчмас мулк объектларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари қиймати 25 фоизга кўпайтирилсин. Бунда қиймат кўпайтирилиши ҳисобига тушадиган (солиқлар чегириб ташланган ҳолда) маблағларнинг 100 фоизи Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 10 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
186-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Давлат хизматларининг номи

Ишлар нархи

I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

1.1.

Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

1.2.

Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда

1.3.

Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг
15 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда

1.4.

Умумий майдони 5000 квадрат метрдан 15000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг
30 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда

1.5.

Умумий майдони 15000 квадрат метрдан 50000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда

1.6.

Умумий майдони 50000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг
70 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда

II. Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

2.1.

Кўп квартирали уйдаги квартира

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда

2.2.

Якка тартибдаги турар-жой

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда

III. Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

3.1.

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган ер участкаси

Бепул

3.2.

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

3.3.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

3.4.

Нотурар объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

3.5.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари

IV. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

4.1.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар-жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

4.2.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 101 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган турар-жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари

4.3.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 301 квадрат метрдан ортиқ бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

4.4.

Юридик шахсларнинг турар-жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

4.5.

Жисмоний шахсларнинг нотурар-жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

4.6.

Юридик шахсларнинг нотурар-жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

4.7.

Жисмоний шахсларнинг якка тартибда турар-жой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

4.8.

Жисмоний шахсларнинг нотурар-жой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

4.9.

Юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

4.10.

Ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини, ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

4.11.

Мулкида турар-жой борлиги (йўқлиги) ҳақида маълумотнома бериш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи (ҳар бир фуқаро учун)

4.12.

Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи (давлат органлари учун бепул)

4.13.

Шаҳодатномага эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш

а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

б) кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

V. Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш

5.1.

Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддасига биноан кадастр паспортини тайёрлаш хизматлари нархидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кадастр паспортини янгилаш зарурати юзага келганда, янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи мазкур Низомга мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Янги объектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 344-модда; 2017 й., 35-сон, 931-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2018 й., 09/18/663/1765-сон, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон; 25.07.2019 й., 09/19/623/3479-сон; 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон; 19.05.2021 й., 09/21/306/0468-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 09/21/610/0899-сон, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 15.08.2023 й., 09/23/380/0611-сон; 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 17.03.2026 й., 09/26/104/0248-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон; 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)