Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 12.06.2014 йилдаги 156-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.06.2014 йилдаги 156-сон
Date of entry into force
23.06.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 12.01.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг айланиши соҳасида тадбиркорлик субъектларининг рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишининг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 9 мартдаги 112-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 12 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 12 июндаги 156-сон қарорига
1-ИЛОВА

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида»ги қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий атамалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси — қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдони амалга ошириш учун юридик шахсларга ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларга (кейинги ўринларда якка тартибдаги тадбиркор деб аталади) бериладиган рухсат этиш тусидаги ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи — қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни бажарувчи, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига (кейинги ўринларда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) ҳужжатлар тақдим этувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Асиллик даражасини белгилаш палатасида қуйидагилар рўйхатдан ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, илмий, ҳарбий, ўқув ва ижтимоий-маданий мақсадларда қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ишлов бериш, қўллаш ишларини амалга оширувчи, сотиб олувчи, реализация қилувчи, гаровга қабул қилувчи, савдо қилишда воситачилик хизматлари кўрсатувчи, сақловчи, кўрсатилган қимматликларни, уларни ўз ичига олган турли предметларни кўргазмага қўювчи, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг парчалари ва чиқиндиларини тайёрловчи ва қайта ишловчи, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик шахслар, шу жумладан кейинчалик қайта ишлашга жўнатиш учун таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган узел ва деталларни ажратиб олиш мақсадида ҳарбий-техника воситаларини утилизация қилувчи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларга қарашли бўлган ҳарбий қисмлар, бўлинмалар, ташкилотлар ва муассасалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги буюртма бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари тайёрловчи, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирловчи якка тартибдаги тадбиркорлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ишларнинг турлари ташкилотнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бир ёки бир нечта таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилса, тасарруфида ушбу таркибий бўлинмалар бўлган ташкилот рўйхатдан ўтказилади. Бунда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси, тегишли бўлинманинг реквизитлари кўрсатилган ҳолда, ташкилотга — юридик шахсга ҳар бир таркибий бўлинма учун алоҳида-алоҳида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Таҳлил учун азот кислотали кумушдан фойдаланувчи, қимматбаҳо металларни ускуналар, приборлар, электр техникаси, ишга тушириш-тартибга солиш қурилма ва автоматикалар таркибида, бутловчи буюм ва деталларда, таркибида кумуш бўлган, ёруғликка таъсирчан материалларни (кинодан нусха кўчирувчи корхона ва киностудиялардан ташқари) ишлатувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар Асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга оширишга — ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича 5 йил муддатга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга — ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича 1 йил муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги буюртма бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлашга, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси якка тартибдаги тадбиркорга давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ариза берувчиларга уларни ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказишда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Рухсат бериш талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашда рухсат бериш шартлари ва талабларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек улар билан ишлаш бўйича норматив-техник талабларга мажбурий риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларнинг тегишли турларини амалга оширишга талабларни тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи томонидан фаолиятнинг лицензияланадиган тури амалга оширилган ҳолатда — лицензиянинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш мўлжалланаётган ариза берувчига тегишли бино ва хоналарга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлиги;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан тўртинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳамда белгиланган талабларга жавоб берадиган моддий-техник базанинг, ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият юритиладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги, санитария-гигиена нормалари ва материаллар, хом ашё, тайёр буюмларни сақлашнинг белгиланган талабларига мувофиқликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан тайёрланган буюмларни сақлаш, ҳисобга олиш ва ташиш талабларига ҳамда уларни реализация қилиш тартибига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган доирада амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етти иш кунидан кечикмай Асиллик даражасини белгилаш палатасини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс томонидан — қайта рўйхатдан ўтгандан кейин юридик шахснинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисида, шунингдек унга берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган жойнинг ёки фаолият турининг ўзгаргани бўйича қарор қабул қилингани тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркор томонидан — якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми, фаолият кўрсатиш жойи, тури ва бошқа маълумотларнинг ўзгаргани ҳақида хабардор қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Аризани кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун ариза берувчи — юридик шахс томонидан Асиллик даражасини белгилаш палатасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш учун ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг фаолияти хусусиятига мувофиқ ўлчовлар доирасида «Ўзстандарт» агентлиги органлари томонидан берилган тарозилар, (турли оғирликдаги) тошларнинг текширилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида давлат ёнғин назорати органлари хулосасининг нусхаси;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш мўлжалланаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ажратилган объектлар учун объектнинг техникавий мустаҳкамлиги ҳамда унинг шартнома асосида техникавий қўриқлаш пультига уланганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ҳудудий органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари томонидан объектни текшириш далолатномасининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва уни бериш учун йиғимлар тўлангани тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Якка тартибдаги буюртма бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлашга, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш ишларига рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига ариза берувчи — якка тартибдаги тадбиркор томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш учун ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркор фаолиятининг хусусиятига мувофиқ, фаолият турига ва аниқлик классига боғлиқ ҳолда, тарозилар, (турли оғирликдаги) тошларнинг текширилгани тўғрисида «Ўзстандарт» агентлиги органлари томонидан берилган гувоҳноманинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида давлат ёнғин назорати органлари хулосасининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва уни бериш учун йиғимлар тўлангани тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Асиллик даражасини белгилаш палатасига бевосита, ҳужжатларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат ҳужжатларнинг Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қабул қилиб олинган санаси қайд этилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Асиллик даражасини белгилаш палатаси аризани ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқади ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беради ёки уни беришни рад этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун — юридик шахсдан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги буюртма бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлашга, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлашга бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун — якка тартибдаги тадбиркордан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундирилган йиғим суммаси Асиллик даражасини белгилаш палатаси ҳисоб рақамига ўтказилади. Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни бажариш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ва атроф-муҳитга зарар етиши хавфи пайдо бўлишига шубҳалар пайдо бўлган тақдирда Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун юридик шахснинг ва якка тартибдаги тадбиркорнинг ишлаб чиқариш базасини унинг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга тайёрлигини аниқлаш юзасидан текширувдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Асиллик даражасини белгилаш палатаси ариза берувчига рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беради (юборади) ёки уни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш ҳақида тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кеч бўлмаган муддатда уни ёзма шаклда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Асиллик даражасини белгилаш палатаси аризачининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқишнинг белгиланган муддати мобайнида ариза берувчига рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бермаган (юбормаган) ёки уни беришни рад этмаган тақдирда ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган муддат ўтгач ариза берувчи ўзи амалга ошириш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олишни ният қилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни, бу тўғрида Асиллик даражасини белгилаш палатасини ёзма шаклда хабар қилган ҳолда бажариш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда Асиллик даражасини белгилаш палатаси ариза берувчининг ёзма хабарномаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериши шарт. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олингунгача, ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ҳамда ариза берувчи томонидан Асиллик даражасини белгилаш палатасига юборилган ёзма хабарнома рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига тенглаштирилади ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бевосита ариза берувчининг — юридик шахснинг раҳбарига ёки якка тартибдаги тадбиркорга ёхуд белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномани тақдим этиши шарти билан уларнинг ваколатли вакилига берилади (юборилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш (юбориш) тўғрисида берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестрига Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан белги қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга берганлик учун — юридик шахсдан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги буюртма бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлашга, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлашга берганлик учун — якка тартибдаги тадбиркордан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ундирилган йиғим суммаси Асиллик даражасини белгилаш палатаси ҳисоб рақамига ўтказилади. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш рад этилганда, шунингдек ариза берган берилган аризасини рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилади.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Юридик шахснинг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган буюмлар билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш якунлари бўйича Асиллик даражасини белгилаш палатаси юридик шахсга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган савдо объектининг жойлашиши тартибини (дислокациясини) ҳам беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо объектининг жойлашиши тартибини олиш учун Асиллик даражасини белгилаш палатаси ариза олинган санадан бошлаб икки кундан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мурожаат қилади. Бунда савдо объекти жойлашиши тартибини тасдиқлаш ва уни Асиллик даражасини белгилаш палатасига юбориш Асиллик даражасини белгилаш палатасининг мурожаати тушган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчининг рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ўтказилган текширишлар якунлари бўйича хулосанинг асосли равишда салбий бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришнинг бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслигига кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги тегишли хабарнома ариза берувчига ёзма шаклда юборилади (тақдим этилади), унда рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади. Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш рад этилгани тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки беришни рад этиш Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ариза берувчининг рад этишнинг сабаблари бартараф этилгани ва уларнинг бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ва сабабларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчининг аризасини такрорий кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ҳужжатларни такрорий кўриб чиқишда Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ариза берувчига ёзма шаклда илгари баён қилинмаган рад этиш сабабларининг кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларни бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришнинг рад этилгани тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришнинг рад этилганлиги, шунингдек Асиллик даражасини белгилаш палатаси мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят билдириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда ёхуд унинг томонидан унга берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган фаолиятининг жойи ва турини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинганда юридик шахс (унинг ҳуқуқий вориси) қайта рўйхатдан ўтказилгандан ёхуд фаолиятининг жойи ва турини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин етти иш куни мобайнида Асиллик даражасини белгилаш палатасига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унга берилган давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган фаолиятининг жойи ёки тури ўзгарган тақдирда якка тартибдаги тадбиркор қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида Асиллик даражасини белгилаш палатасига якка тартибдаги буюртма бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш бўйича ишларга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт, аризага кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор томонидан Асиллик даражасини белгилаш палатасига бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси қайта расмийлаштирилгунгача юридик шахс (унинг ҳуқуқий вориси) ва якка тартибдаги тадбиркор унда кўрсатилган ишларни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида, Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ариза қабул қилинган сана тўғрисидаги белгиси билан амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ва бериш (қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишда савдо объектининг янги жойлашиш тартиби (дислокацияси) билан бирга) Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан, қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта расмийлаштирилганлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга қайта расмийлаштирганлик учун — юридик шахсдан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги буюртма бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини тайёрлаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш ишларига қайта расмийлаштирганлик учун — якка тартибдаги тадбиркордан энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғим суммаси Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

30. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиши унда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза унда кўрсатилган муддат тугагунгача ариза берувчи томонидан берилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга узайтирганлик учун — юридик шахсдан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги буюртма бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш ишларига узайтирганлик учун — якка тартибдаги тадбиркордан энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғим суммаси Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси йўқолганда ёки яроқсизланганда юридик шахснинг ва якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси дубликатини ариза, у яроқсизланган тақдирда — рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг асл нусхаси олинган, шунингдек дубликатни бериш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда тўланадиган суммага тенг бўлган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бериши (юбориши) шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бланкасининг ўнг томонидаги юқориги бурчагига «Дубликат» сўзини қайд этиб, унинг асл нусхасида кўрсатилган амал қилиш муддатини сақлаган ҳолда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тўхтатилганда ва унинг амал қилишини узайтириш тўғрисида ариза тушмаганда ушбу Низомнинг 30-бандига мувофиқ Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ёзма шаклда тегишли хабарнома юборилади. Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор янги рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олгунга қадар қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўз фаолиятини давом эттиришга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амал қилиши тўхтатилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида тегишли хабарнома олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида Асиллик даражасини белгилаш палатасига қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос берадиган рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишлардан бош тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлар турларини бажариш натижасида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши ёхуд бундай зарар етказилиши аниқ хавфининг пайдо қилиниши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Юридик шахснинг муассислари (қатнашчилари) томонидан уни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан — ўз фаолиятини тўхтатиш ёхуд вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинганда уларга берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари бундай қарорни қабул қилиш тўғрисида рўйхатга олган орган хабардор қилинган вақтдан бошлаб бир ой муддатда Асиллик даражасини белгилаш палатасига сақлаш учун топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс ўз фаолияти тикланган тақдирда сақлаш учун топширилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси Асиллик даражасини белгилаш палатасига берилган тегишли ариза асосида қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарори тасдиқланган тақдирда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилади, бу тўғрида берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестрига тегишли ёзув киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ушбу Низомнинг 33 ва 36-бандларига мувофиқ амал қилиши тўхтатилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларининг реестри қоғоз ва электрон манбаларда Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестри Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Реестрда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили ва фаолият кўрсатадиган жойининг манзили ва телефони (якка тартибдаги тадбиркорлар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти маълумотлари, почта манзили ва фаолият кўрсатадиган жойининг манзили, телефони);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга ошириш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олинган фаолият тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг берилган санаси ва рақами, унинг амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг қайта расмийлаштирилиши, амал қилишининг тўхтатиб турилиши ва тикланишининг асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатишнинг асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бекор қилишнинг асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси дубликатларини беришнинг асослари ва санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Амалга оширилиши учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олинган ишлар, фақат юридик шахс (унинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмаси) ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олган якка тартибдаги тадбиркор томонидан амалга оширилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини ёки унинг бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган заргарлик ва бошқа маиший буюмларни тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсга ва якка тартибдаги тадбиркорга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилгандан ёки қайта расмийлаштирилгандан кейин унинг шакли, белгилари ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларининг бланкалари улар бўйича қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари бланкаларини ҳисобга олиш ва сақлаш Асиллик даражасини белгилаш палатасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

серия № ____ ‎

‎‎(Ўзбекистон Республикаси Давлат Гербининг тасвири)

‎‎Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
‎ Қимматбаҳо металлар агентлиги
‎Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

‎‎Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга

‎‎РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ГУВОҲНОМАСИ

‎‎№ _________

‎‎_____йил «___»____________‎

‎‎___________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг номи (якка тартибдаги тадбиркор учун — Ф.И.О.)

___________________________________________________________________________‎‎

‎‎(юридик шахснинг почта манзили (якка тартибдаги тадбиркор учун — уй манзили)

_________‎‎__________________________________________________________________
‎‎_________________________________________________________ рўйхатдан ўтказилган.
___________________________________________________________________________‎‎

‎‎(фаолият турлари)

___________________________________________________________________________‎‎
___________________________________________________________________________‎‎

‎‎(фаолият жойининг почта манзили)

___________________________________________________________________________‎‎
___________________________________________________________________________‎‎

‎‎Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати:

______________‎ ______________‎ _____________________________‎‎‎ ______________‎
дан‎ гача‎ (ДАП бошлиғи)‎‎‎ (имзо, муҳр)‎

______________‎ ______________‎ ‎‎_____________________________ ______________‎
дан‎ гача‎ (ДАП бошлиғи)‎‎‎ (имзо, муҳр)‎

Амал қилиш муддати ўтгач рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси амал қилиш ‎‎муддати тўх-

таган деб ҳисоблансин.

Юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тўхтаган ‎‎ёки тўхтатиб

турилган тақдирда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига қайтарилиши шарт.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Юридик шахслар учун
‎‎Қаерга _______________________________________

‎‎(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

‎‎Кимга _______________________________________

‎‎(Асиллик даражасини белгилаш палатаси раҳбарининг Ф.И.О.)

‎‎_________________________________________ дан

‎‎(ариза берувчи раҳбарининг Ф.И.О.)

‎‎Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришга (қайта расмийлаштиришга, дубликат беришга, амал қилиш муддатини тўхтатиб туришга, тўхтатишга, узайтиришга)

АРИЗА

‎‎1. __________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, тўлиқ ва қисқартирилган номи)

‎‎Асиллик палатасининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси _______________________________
‎‎___________________________________________________________________________

‎‎(беришни, қайта расмийлаштиришни, дубликат беришни, амал қилиш муддатини тўхтатиб туришни, тўхтатишни, узайтиришни)

‎‎___________________________________________________________ беришни сўрайман.
2. __________________________________________________________________________

(фаолият тури)‎

__________‎‎________________________________________________амалга ошириш учун
3. __________________________________________________________________________

‎‎(фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили)

‎‎___________________________________________________________________________
4. _________________________________________________________________________

(почта манзили, почта индекси)

‎‎‎‎___________________________________________________________________________
5. _________________________________________________________________________‎‎

‎‎(банк муассасасининг номи ва ҳисоб рақами)

___________________________________________________________________________‎‎
‎‎6. Боғланиш телефони: ________________________________
‎‎Илова қилинаётган ҳужжатлар*:
‎‎1.____________________________ ‎‎5.____________________________‎‎‎
‎‎2.____________________________‎‎‎ ‎‎6.____________________________‎‎‎
3.____________________________‎‎‎ ‎‎7.____________________________‎‎‎
‎‎4.____________________________ ‎‎8.____________________________‎‎

‎‎*) Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилганлар.

______________________________‎‎‎ _____________________________‎‎‎

(тўлдириш санаси)‎‎

(муассиснинг ёки ваколатли шахснинг — ариза берувчининг имзоси)‎‎‎

(ариза қабул қилинган сана)‎‎‎

(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг имзоси)‎‎‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун

‎‎Қаерга _______________________________________

‎‎(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

‎‎Кимга _______________________________________

‎‎(Асиллик даражасини белгилаш палатаси раҳбарининг Ф.И.О.)

______‎‎___________________________________ дан

‎‎(ариза берувчининг Ф.И.О.)

‎‎Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришга (қайта расмийлаштиришга, дубликат беришга, амал қилиш муддатини тўхтатиб туришга, тўхтатишга, узайтиришга)

АРИЗА

1. Асиллик палатасининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорга ________________________________________________________

___________________________________________________________ беришни сўрайман.

(беришни, қайта расмийлаштиришни, дубликат беришни, амал қилиш
‎муддатини тўхтатиб туришни, тўхтатишни, узайтиришни)

‎‎___________________________________________________________________________

(якка тадбиркорнинг Ф.И.О.)

‎‎2. _____________________________________________________ ни амалга ошириш учун.

(фаолият тури)‎

_________‎‎__________________________________________________________________
3. _________________________________________________________________________

‎‎(фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили)

‎‎___________________________________________________________________________
4. __________________________________________________________________ муддатга
5. Паспорт маълумотлари ______________________________________________________‎‎

(серияси, №, ким томонидан берилган)

___________________________________________________________________________‎‎
6. Уй манзили: ____________________________________________‎‎
‎‎7. Почта индекси:‎‎ ______________‎ ‎‎боғланиш телефони:_____________‎
‎‎Илова қилинаётган ҳужжатлар*:
‎‎1.____________________________ ‎‎5.____________________________‎‎‎
‎‎2.____________________________‎‎‎ ‎‎6.____________________________‎‎‎
3.____________________________‎‎‎ ‎‎7.____________________________‎‎‎
‎‎4.____________________________ ‎‎8.____________________________‎‎

‎‎*) Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилганлар.

______________________________‎‎‎ _____________________________‎‎‎

(тўлдириш санаси)‎‎

(муассиснинг ёки ваколатли шахснинг — ариза берувчининг имзоси)‎‎‎

______________________________‎‎‎ _____________________________‎‎‎

(ариза қабул қилинган сана)‎‎‎

(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг имзоси)‎‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 12 июндаги 156-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 7-банднинг еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон» сўзидан олдин «Лицензия расмийлаштирилгандан кейин олинадиган» сўзлари қўшилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 25-сон, 306-модда, 31-сон, 380-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон, 01.06.2018 й., 09/18/399/1291-сон, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)