16.05.2014 йилдаги 124-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.05.2014 йилдаги 124-сон
Date of entry into force
26.05.2014
Ҳужжат 26.05.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизматлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорига мувофиқ, шунингдек объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизматлари (кейинги ўринларда ягона буюртмачи хизматлари деб аталади) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорига мувофиқ ягона буюртмачи хизматларининг раҳбарлари, ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва тариф коэффициентлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига мувофиқ белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2014 йил 1 январдан бошлаб ягона буюртмачи хизматлари (инжиниринг компаниялари) раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг амалдаги тариф коэффициентларига чекланган оширувчи коэффициентлар иловага мувофиқ белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар, идоралар ва ягона буюртмачи хизматлари раҳбарлари ягона буюртмачи хизматлари ходимларини моддий рағбатлантиришни капитал қўйилмалардан фойдаланиш самарадорлигига, бажарилган ишлар сифати ва ҳажмига қараб табақалаштириб амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 16 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 16 майдаги 124-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона буюртмачи хизматлари (инжиниринг компаниялари) раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун белгиланадиган ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф коэффициентларига оширувчи коэффициентларнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎ Молиялаштиришнинг барча манбалари
‎бўйича инвестиция лойиҳаларининг
‎йиллик ҳажмлари
Тариф коэффициентларига оширувчи
‎ коэффициентларнинг чекланган
‎ миқдорлари**
1.‎ 50,0 млрд сўмгача‎ 1,8‎
2.‎ 50,0 млрд сўмдан 100,0 млрд сўмгача‎ 1,9‎
3.‎ 100,0 млрд сўм ва ундан юқори ‎ 2,0‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг ягона буюртмачи хизматлари учун, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларидан қатъи назар, 2,0 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Оширувчи коэффициент миқдори молиялаштиришнинг барча манбалари бўйича инвестиция лойиҳалари ҳажмига ўзгартиришлар киритилгандан сўнг кейинги ойдан бошлаб қайта кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 21-сон, 244-модда; 2017 й., 28-сон, 649-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 10.10.2019 й., 09/19/854/3842-сон)