Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 26.03.1992 йилдаги ПФ-366-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.03.1992 йилдаги ПФ-366-сон
Date of entry into force
26.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ҲАМДА БЮДЖЕТ ҲИСОБИДАГИ МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмол моллари ва хизматларга чакана нархлар ошиб бораётган шароитда республика аҳолисини ва аввало унинг ночор табақаларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1992 йилнинг 16 мартидан халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий таъминот, фан, уй-жой-коммунал тармоғи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда Ўзбекистон Мудофаа ишлари вазирлиги тизими ходимларининг иш ҳақи, шу жумладан имтиёзли овқатланиш учун ҳар ойлик товон тўловлари 1,7 баравар оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1992 йилнинг 16 мартидан олий ўқув юртлари талабаларининг, аспирантларнинг, докторантларнинг стипендиялари, кийим-бош ва овқат билан таъминланмайдиган техникумлар ҳамда ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1,5 баравар кўпайтирилсин, бунда имтиёзли овқатланиш учун ҳар ойлик қўшимча тўловларнинг аввалги миқдорлари ҳамда талабаларнинг ошхоналари ва буфетларида тушлик овқатларнинг қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 1992 йилнинг 16 мартидан Ўзбекистон Республикаси ҳузурида иш ҳақи ва меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори ойига 550 сўм қилиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улуғ Ватан урушининг қатнашчилари ва ногиронларига энг оз миқдори 700 сўм бўлишидан келиб чиқиб, пенсиялар миқдори белгилансин, бунда Улуғ Ватан уруши III гуруҳ ногиронлари пенсияларининг миқдори энг оз иш ҳақи даражасигача етказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 1992 йилнинг 1 апрелидан фуқароларнинг солиқ олинмайдиган даромадларининг энг паст даражаси ойига 550 сўм миқдорида белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аҳоли даромадларининг даражасини тўғрилаб олиш мақсадида ойига 1600 сўмдан ошадиган иш ҳақидан даромад солиғи миқдорларини ошириш зарур деб ҳисоблансин. Шунга асосан Вазирлар Маҳкамаси даромад солиғининг конкрет миқдорларини аниқласин ҳамда уларни солиқ тўловчиларга етказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Республика вазирликлари, идоралари, уюшмалари, концернлари, корхоналари ва хўжаликлари меҳнат унумдорлигини ўстириш ва ишлаб чиқариш (ишлар ва хизматлар)нинг ҳажмларини ошириш ҳисобига ушбу Фармонда белгиланган минимумни эътиборга олган ҳолда ишловчиларнинг маошини янада кўпайтиришга доир чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Давлат банки, тегишли тижорат банклари, Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари, Нафақа жамғармаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги, бюджет ҳисобидаги муассасалар ва ўқув юртларининг раҳбарлари 1992 йилнинг 1 апрелигача ушбу Фармонда белгиланган пенсиялар, стипендиялар ва иш ҳақи миқдорларидан келиб чиқиб, аванс тўловларини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга оид ташкилий чора-тадбирларни кўзда тутувчи қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги бир ой муддат ичида амалдаги қонунларни мазкур Фармонга мувофиқ ҳолга келтириш тўғрисидаги таклифларни тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат банки зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 26 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-366-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 5-сон, 225-модда)