18.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2038-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг қарори, 18.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2038-2
Date of entry into force
21.04.2014
Ҳужжат 21.04.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 18 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2038-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 01/19-18/24, 43-сонли «Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2038, 2009 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 46-сон, 501-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУҲАКИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2014 йил 18 март,

01/27-26/11-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи в. б. Б. ЗИЛЯЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 18 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-сон

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27-26/11 ва 9-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қарор муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан берилган (бундан кейинги ўринларда Давлат мулки қўмитаси деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) томонидан берилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар тегишлича ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«биржа товарларини олди-сотдиси бўйича ва муддатли биржа инструментлари билан боғлиқ биржа операциялари («фьючерс», «опцион» ва бошқа деривативлар).»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«биржа аъзоларининг фаолияти доирасида таваккалчиликларни, шунингдек уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва баҳолаш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«биржа аъзоларининг фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«биржа аъзоларининг фаолияти доирасида таваккалчиликларни, шунингдек уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва баҳолашни;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«биржа савдо қоидаларининг, шунингдек ички назорат тизимини ташкил этиш, мижозларни идентификациялаш ва мижозни лозим даражада текшириш талабларига риоя этмаслик учун жавобгарликни;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

е) 10-банддаги ва 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат мулки қўмитасига» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича ва Давлат рақобат қўмитаси, Департаментнинг ваколатли вакиллари, шунингдек ташкилотнинг ички аудит хизмати ходимлари ва ташқи аудиторлар томонидан олиб борилган текширувлар давомида биржа аъзоси фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 14-банддаги «Давлат мулки қўмитаси» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16. Биржа аъзолари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш муносабатларини ўрнатишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 500 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлганда биржа аъзолари мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларни кўришлари лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) қуйидаги мазмундаги 161-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«161. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоздан унинг пул маблағлари ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг сабаблари тўғрисида маълумотлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча текширишни талаб қиладиган операциялар (битимлар) хусусиятини аниқлаш ҳамда текширишларнинг сони ва кетма-кетлигини ошириш йўли билан иш муносабатларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) 17-банднинг биринчи хатбошиси «босқичларида» деган сўздан кейин «, шу жумладан мавжуд бўлган мижозларга нисбатан ҳам» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) IV-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«IV. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«25. Биржа аъзоси мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширишда таваккалчилик даражасини (бундан буён матнда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижалари ҳамда бошқа керакли маълумотларни ҳисобга олган ҳолда масъул ходим томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда Департамент ёки Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилиши лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) 26-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига биржа аъзоси аввалдан қуйидаги мезонларга эга бўлган мижозларни тегишли деб топиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътиборни қаратиши лозим:»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) 29-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Биржа аъзолари барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратишлари керак.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) қуйидаги мазмундаги 291-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«291. Биржа аъзолари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўришлари керак. Бу мақсадларда биржа аъзолари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолашлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биржа аъзолари бундай таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва уларни камайтириш учун тегишли чораларни кўришлари зарур.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
т) 30-банд қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи — йигирма иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«30 кун давомида энг кам ойлик иш ҳақининг 5000 баравари миқдоридан ортиқ бўлган суммага товарларни сотиб олиш бўйича биржа битимларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмайдиган мижоз томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 баравари миқдоридан ортиқ бўлган суммага товарларни сотиб олиш бўйича биржа битимларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа минтақада жойлашган мижоз томонидан биржа операциясини амалга оширишга топшириқ берилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция мижознинг фаолияти хусусиятига ва турига мувофиқ келмаслиги;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн саккизинчи хатбоши йигирма учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у) қуйидаги мазмундаги 321-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«321. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция Департаментга хабар қилиниши керак.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ф) қуйидаги мазмундаги 361 ва 362-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«361. Масъул ходимнинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (Давлат рақобат қўмитаси ва Департамент билан ёзишмалар, шу жумладан юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, журналлар ва ҳ. к.)дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу ходим томонидан сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
362. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул ходим томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Давлат мулки қўмитаси» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Биржалар, ўз ваколатлари доирасида, мазкур Қоидалар талабларини бузган биржа аъзоларига нисбатан чораларни белгилайди ва қўллайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ва Республика универсал агросаноат биржаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» ОАЖ бошқаруви раиси в. в. б. А. НАГАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 18 март

«Республика универсал агросаноат биржаси» МЧЖ бош директори в. в. б. Ш. ЮСУПЖАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 18 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16-сон, 187-модда)