18.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2257-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг қарори, 18.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2257-1
Date of entry into force
21.04.2014
Ҳужжат 21.04.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 18 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2257-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 8 августдаги 01/19-18/04, 27-сонли «Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2257, 2011 йил 24 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011й., 34-35-сон, 357-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУҲАКИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2014 йил 18 март,

01/27-26/10-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б. Б. ЗИЛЯЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 18 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-сон

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 18 мартдаги 01/27–26/10 ва 8-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қарор муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«риэлторлик фаолияти соҳасида таваккалчиликларни, шунингдек уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва баҳолаш;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«риэлторлик ташкилотлари фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасини» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 7-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича ва Давлат рақобат қўмитаси, Департаментнинг ваколатли вакиллари, шунингдек ташкилотнинг ички аудит хизмати ходимлари ва ташқи аудиторлар томонидан олиб борилган текширувлар давомида риэлторлик ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 12 ва 30-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 13-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасига» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14. Риэлторлик ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш муносабатлари ўрнатилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк олди-сотдиси битимларини амалга ошириш бўйича хизматлар кўрсатилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 500 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар сотувчи ҳамда сотиб олувчига нисбатан, шунингдек аввалдан мавжуд бўлган мижозларга нисбатан ҳам ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлганда риэлторлик ташкилотлар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари лозим.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«141. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиш мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва мижоз ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоздан унинг пул маблағлари манбалари ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг сабаблари тўғрисида маълумотлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча текширишни талаб қиладиган операциялар (битимлар) хусусиятини аниқлаш ҳамда текширишларнинг сони ва кетма-кетлигини ошириш йўли билан иш муносабатларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) қуйидаги мазмундаги III1 боб билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«III1. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
201. Риэлторлик фаолиятини амалга ошираётган ташкилот мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширилишида таваккалчилик даражасини (бундан буён матнда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижалари ҳамда бошқа керакли маълумотларни ҳисобга олган ҳолда масъул ходим томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда Департамент ёки Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
202. Таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига риэлторлик ташкилоти аввалдан қуйидаги мезонларга эга бўлган мижозларни тегишли деб топиш ва уларга нисбатан кучайтирилган эътиборни қаратиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик фаолиятида иштироки ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорат остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори ёхуд уни назорат қилувчи эканлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидентлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмайдиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳақиқий эгаси ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мунтазам равишда (кетма-кетлиги уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул ходимда асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, риэлторлик ташкилоти зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилотлари барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот риэлторлик ташкилоти раҳбариятига тақдим этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204. Риэлторлик ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни кўришлари керак. Бу мақсадларда риэлторлик ташкилоти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолашлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти бундай таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва уларни камайтириш учун тегишли чора-тадбирларни кўришлари зарур.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн учинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«231. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция Департаментга хабар қилиниши керак.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) қуйидаги мазмундаги 291 ва 292-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«291. Масъул ходимнинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (Давлат рақобат қўмитаси ва Департамент билан ёзишмалари, шу жумладан юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, журналлар ва ҳ.к.)дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу ходим томонидан сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
292. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул ходим томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16-сон, 186-модда)