Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.1992 18.04.1991 йилдаги 104-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.04.1991 йилдаги 104-сон
Date of entry into force
18.04.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.1992
Ҳужжат 31.01.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасини ташкил этиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 115-сонли «Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси («Ўзшартномасавдо») фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида моддий-техника таъминотини такомиллаштириш мақсадида ва Ўзбекистон ССЖ Президентининг «Ўзбекистон ССЖ Давлат моддий-техника таъминоти қўмитасини Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига айлантириш тўғрисида» 1991 йил 1 мартдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон ССЖ Давлат моддий-техника таъминоти қўмитаси ҳамда унинг жумҳурият ва вилоят бўлинмалари негизида Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тизимининг фаолияти пайчиларнинг якка ва жамоа тарзида аъзо бўлиши, кооператив, давлат, ижара, хусусий ва жамоат ташкилотлари ҳамда корхоналарининг ва якка тартибда ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий қатнашуви принципларида амалга оширилиши, бунда уларнинг қўшадиган улушлари ва биргаликдаги хўжалик фаолиятининг натижаларига боғлиқ ҳолда дивидендлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши белигилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимлар, хўжалик шартномалари ва ҳукуматлараро келишувлар, ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун йўналтириладиган халқ истеъмоли молларини Ўзбекистон ССЖ ҳудудида жойлашган корхоналардан харид қилиб олиш асосида халқ хўжалиги тармоқларини (агросаноат комплекси бундан мустасно), шунингдек давлат, жумҳурият ва жумҳуриятлараро илмий-техникавий, экологик ва ижтимоий-иқтисодий дастурларни моддий-техникавий таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимлар тузиш ҳамда иттифоқ ва жумҳурият органлари ажратадиган квоталар бўйича давлат эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар юзасидан буюртмаларни жойлаштириш, ўз маҳсулотларини эркин сотадиган корхоналар билан бевосита шартномалар тузиш орқали қўшимча ресурсларни қидириб топиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккиламчи ресурсларни тайёрлашни ташкил этиш ва саноат чиқиндиларини оборотга жалб қилиш, идиш-қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улар билан таъминлаш, ортиқча хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналар қолдиқларини ўзаро фойдали шартларда айирбошлаш ва сотишда вазирликлар, идоралар, корхоналар ва бирлашмаларга ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш ва ишлаб чиқариш воситалари бозорини барқарорлаштириш учун имтиёзли кредитлар бериш ҳамда жумҳурият ресурслар бойлигидан фойдаланиш шартларида эҳтиёт захираларини ва моддий-техника ресурслари резервини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчилар ва тайёрловчилар ўртасидаги хўжалик алоқаларини мувофиклаштириш ва бошқариб бориш чораларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни экспортга ҳамда ҳукуматлараро келишувлар бўйича етказиб беришни назорат қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-тижорат ва ишлаб чиқариш хизматлари кўрсатиш, истеъмол бозорини товарлар билан тўлдиришга ёрдам бериш ва бозор инфраструктурасини ривожлантириш, савдо-воситачилик фирмаларини, тижорат марказларини, товар биржалари ва улгуржи ярмаркаларни, брокерлик ва лизинг компанияларини тузиш, хорижий фирмалар билан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган ва қайта барпо этилаётган ижтимоий ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектларни шартнома асосида ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси сотадиган номенклатура бўйича ускуналар, асбоблар, электротехника ва бошка маҳсулотлар билан комплектлашни таъминлаш, савдо ва ишлаб чиқариш-технология ускуналари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон ССЖ ҳудудида жойлашган корхоналар, уларнинг кимга тобелигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, тайёрланадиган ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотни ва халқ истеъмоли молларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига йўналтириладиган қисмини, қоидага кўра, шартнома асосида ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси органлари орқали сотадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимга кирувчи корхоналар ва ташкилотлар (пайчилар) ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан бевосита шартномалар асосида, шунингдек умумиттифоқ ва жумҳурият давлат дастурларини моддий-техникавий таъминлаш билан боғлиқ ишларни бажариш учун бюджет ажратмалари ҳисобидан молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолиятнинг барча масалаларини ҳал қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк муассасаларида етказиб берувчилар, истеъмолчилар, пудратчилар бюджет билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пул ва хорижий валюта маблағлари ҳисобини очади, қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлардан фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пайчилар вакиллари йиғилишининг қарорига кўра суғурта, резерв фондларни тузиш учун маблағларни марказлаштиради ва уларни умумтармоқ вазифаларини ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ЎзССЖ Молия вазирлиги жумҳурият бюджети ҳисобидан Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг битимлар тузиш, буюртмаларни жойлаштириш ҳамда жумҳуриятлараро ва жумҳурият давлат дастурлари учун моддий-техника ресурслари етказиб бериш вазифаларини бажаришга харажатларини ҳар йили молиявий таъминлашни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига ўз маблағлари, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг, корхоналар ва бирлашмаларнинг маблағлари ҳисобидан мамлакатнинг йирик иқтисодий минтақаларида ва иттифоқдош жумҳуриятларда ресурсларни ўзаро етказиб бериш масалаларини зудлик билан ҳал қилиш учун ўз ваколатхоналарини очиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига ўзига юклатилган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ва пайчилар билан келишув асосида структурани, ходимлар сонини ва иш ҳақи фондини мустақил белгилашга, раиснинг 6 нафар ўринбосари, шу жумладан, битта биринчи ўринбосари, 11 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон ССЖ Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда бир ой муддат ичида шартномалар ва битимлар тузишнинг аҳволи ҳамда ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни етказиб беришнинг бажарилиши ҳақида объектив маълумотга эга бўлиш учун статистик ҳисоботнинг керакли шаклларини ишлаб чиқсин ва уларни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Давлат моддий-техника таъминоти қўмитаси тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1979 йил 31 августдаги 614-сон (ЎзССР ҚТ, 1979 й., 8-сон, 34-модда), «ЎзССР Давлат моддий-техника таъминоти қўмитасининг ташкилий структурасини ва фаолиятини қайта қуриш тўғрисида» 1988 йил 14 июлдаги 241-сон, «ЎзССР Давлат моддий-техника таъминоти қўмитасининг ташкилий тузилишидаги ўзгаришлар тўғрисида» 1989 йил 18 октябрдаги 348-сон қарорлари, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзагроснабремонт» республика ишлаб чиқариш бирлашмасини Ўзбекистон ССР агросаноат комплексининг моддий-техника ва инженерлик таъминоти бош бошқармаси — «Ўзглавагроснабремонт»га айлантириш тўғрисида» 1990 йил 19 январдаги 42-сон қарорининг 5 ва 6-бандлари, шунингдек ушбу қарорнинг 7 ва 8-бандларидаги ЎзССР Давлат моддий-техника таъминотига тегишли қисмлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йил 18 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йил 18 апрелдаги 104-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1, Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси давлат бошқарувининг жумҳурият органи ҳисобланиб, шартнома шартларида ССЖИнинг ягона битим тизимига киради ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тизимининг фаолияти пайчиларнинг якка ва коллектив аъзолиги, кооператив, давлат, ижара, шахсий ва жамоат корхоналари ва ташкилотларининг ҳамда якка тартибдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий қатнашуви принципларида, биргаликдаги хўжалик фаолиятининг ҳиссалари ва натижаларига боғлиқ равишда дивидендлар олиш ҳуқуқи билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ихтиёрий равишда шартнома асосларида иттифоқ ва жумҳурият давлат, кооператив ва аралаш акционерлик ва жамоат бирлашмаларига, уюшмаларга ўзининг хўжалик мустақиллигини ҳамда юридик шахс ҳуқуқларини тўла сақлаган ҳолда кириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ўз фаолиятида ССЖИ қонунларига, ССЖИ халқ депутатлари съездининг ва ССЖИ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, ССЖИ Президентининг фармонларига, Ўзбекистон ССЖнинг қонунларига, Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига Ўзбекистон ССЖ Президентининг фармонларига, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг мақсад ва вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жумҳурият халқ хўжалигини (агросаноат комплекси бундан мустасно), шу жумладан, кўп томонлама шартномалар ва келишувлар асосида жумҳурият ва жумҳуриятлараро муҳим илмий-техникавий, экологик ва ижтимоий-иқтисодий дастурларни моддий-техникавий таъминлаш бўйича буюртмаларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иттифоқ ва жумҳурият органлари квоталари бўйича давлат эҳтиёжлари учун ажратиладиган ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар юзасидан битимлар тузиш ва буюртмаларни жойлаштириш, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси номенклатураси бўйича сотиладиган қўшимча ресурсларни бевосита шартномалар тузиш йўли билан қидириб топиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ ҳудудида жойлашган корхоналар (уларнинг идоравий тобелигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар) ишлаб чиқарадиган ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни ва халқ истеъмоли молларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун йўналтириладиган қисмини шартнома асосида сотиш учун харид қилиб олишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жумҳурият Ҳукуматининг топшириғига мувофиқ фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш ва бозорни барқарорлаштириш фондини яратиш учун имтиёзли фоизсиз кредитлар бериш ҳамда жумҳурият ресурслари бойлигидан фойдаланиш ва жумҳуриятнинг ресурс потенциалидан фойдаланган ҳолда бартер айирбошлаш шартлари билан моддий-техника ресурсларининг резервини ва суғурта захираларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жумҳурият вазирликлари ва идоралари, бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари иштирокида жумҳуриятлар ва минтақалар, моддий-техника мақсадларидаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида хўжалик алоқаларини ўрнатиш ҳамда уни бошқариб бориш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт вазирликлари ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни самарали ташиш ва транспорт воситаларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси номенклатураси, жумҳуриятлараро ва минтақалараро келишувлар ва битимлар бўйича, шу жумладан, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тузган хорижий фирмалар ва ваколатхоналар билан келишувлар ва битимлар бўйича сотиладиган ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни етказиб бериш устидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган ва қайта барпо этилаётган кжтимоий ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектларни шартнома асосида ускуналар, асбоблар, электротехника ва ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси сотадиган номенклатура бўйича бошқа маҳсулотлар билан комплектлашни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз савдо-воситачилик фаолиятини амалга ошириш, кичик корхоналар, акционерлик ва суғурта жамиятлари шохобчаларини, кичик улгуржи, воситачилик ва чакана савдо магазинларини, товар биржаларини, улгуржи ярмаркаларини. аукционларни, логистик фаолиятни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларга талаб ва таклифни ўрганиш ҳамда уларни товар ишлаб чиқарувчилардан харид қилиб олиш, саноат корхоналарини кооперациялаштириш ҳамда ўзаро мақбул шартларда уларнинг бўш туриб қолган қувватини банд қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот ва ташкилий-тижорат хизматлари кўрсатиш, тижорат, илмий-техникавий, экологик, ҳуқуқий ва бошқа ахборотлар билан таъминлаш, ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни айирбошлаш, олди-сотди масалалари бўйича истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларга ҳуқуқий ва илмий-техникавий маслаҳатлар беришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотни юқори ишлаб чиқариш тайёргарлигига ҳозирлаш, унинг сифатини текшириш, етказиб бериладиган ускуналарни монтаж қилиш, асбобларни, машинасозлик ва бошқа турдаги маҳсулотларни тузатиш ва тиклаш бўйича ишлаб чиқариш хизматларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага бериш ва лизинг хизматларини бажариш, ускуналарни, асбобларни, анжомларни ва ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги бошқа маҳсулотларни, ишлаб чиқариш, омборхона, хизмат ва бошқа биноларни ва майдонларни, идишларни, контейнерларни ҳамда транспорт воситаларини ижарага бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоб-китоб ва кредит хизматлари кўрсатиш, харидорлар ва сотувчиларга тижорат кредити бериш, бозорни ишлаб чиқариш воситалари, харидоргир товарлар билан тўлдириш бўйича тижорат жиҳатидан молиявий таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларга тасарруфдаги корхоналар ва бирлашмалардан материаллар ва маҳсулотларни марказлашган тартибда етказиб бериш бўйича транспорт-экспедиция хизматлари кўрсатиш, материалларни махсус маршрутларда ва транспорт турларида етказиб беришни, маҳсулотларни доналаб ва кичик гуруҳларга бўлиб жўнатишни ташкил этиш, корхоналар ва ташкилотларнинг ишончномалари бўйича юкларни қабул қилиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ортиқча маҳсулотларни аниқлаш ва оборотга жалб қилиш, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва бирлашмаларга хом ашё, материаллар ва ускуналарнинг меъёридан ортиқ қолдиқларини ўзаро фойдали шартлар бўйича айирбошлашда ва сотишда ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ истеъмоли моллари ва ишлаб чиқариш-техника мақсадидаги маҳсулотларни, қадоқлаш ва ўраш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, иккиламчи ресурсларни хамда ишлаб чиқариш чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш бўйича корхоналарни барпо этиш ва ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори даражада механизациялашган омборхона хўжалигини барпо этиш, омборхона операцияларининг илғор технологияларини, меҳнатни ва моддий-техника таъминотини бошқаришни илмий ташкил этишни жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат унумдорлиги ва сифати ўсиши учун шарт-шароитларни таъминлаш, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператиз қўмитаси тизими ходимларининг уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси моддий-техника таъминотини бошқариш масалалари бўйича қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техника таъминотини зудлик билан амалга ошириш учун ЎзССЖ Давлат статистика қўмитасидан зарур статистик маълумотларни, шунингдек, Ўзбекистон ССЖ вазирликларидан, давлат қўмиталари ва идораларидан ҳамда жумҳурият ҳудудида жойлашган бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан бевосита зарур кўрсаткичларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖнинг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда моддий-техника таъминотини яхшилаш ва моддий ресурсларни тежаш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар, муассасалар, қурилишлар ва шу кабилардан муҳтож бўлган истеъмолчиларга вақтинча ёрдам бериш учун шартнома асосида материаллар, ёқилғи ва комплектловчи буюмларни қарзга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва муассасаларга, уларнинг идоравий тобелигидан қатъи назар, ўз ваколатлари доирасида маҳсулотлар етказиб бериш тўғрисидаги амалдаги қонунларга риоя қилган ҳолда ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни юклаш муддатлари, тартиби ва навбати масалалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчининг олишдан воз кечиши муносабати билан эгасиз қолган маҳсулотни оборотга жалб қилиш, шунингдек нормативдан ортиқча маҳсулот захираларига эга бўлган истеъмолчиларга транзит бўйича етказиб беришни тартибга солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш бирлашмалари, комбинатлари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари билан келишув бўйича уларда мавжуд бўлган, ишлатилмаётган ишлаб чиқариш қувватларида, жумҳуриятда моддий-техника таъминоти сохасида кескин вазият вужудга келганда, камёб маҳсулотни қўшимча ишлаб чиқариш учун буюртмаларни жойлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг мол-мулки ва маблағларини бошқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига тегишли асосий фондлар, ўз ва оборот маблағлари ҳамда ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бошқа мол-мулклар унинг мол-мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг ўз маблағлари фойда ва хўжалик фаолиятидан тушадиган бошқа даромадлар, тизимдаги корхоналар ва ташкилотларнинг фойдасидан ажратмалар ҳисобига вужудга келтирилади. Уни шакллантиришда шартнома асосида пул ва моддий бадаллар тўлаш йўли билан давлат, ижара, кооператив, акционерлик ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи хусусий шахслар қатнашишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият билан боғлиқ барча масалаларни мустақил ҳал қилади, банк муассасаларида етказиб берувчилар, истеъмолчилар, пудратчилар, бюджет, банк, кооперативлар билан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пул ва хорижий валюта маблағлари ҳисобини очади, банкларнинг имтиёзли, қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитларидан фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирлашмаларда, воситачилик фирмаларида ва бошқа ўзига қарашли ташкилотларда механизациялаш ва ҳисобга олишнинг илғор усуллари ҳамда шаклларини жорий қилиш асосида бухгалтерия ҳисоб-китобини ташкил этади, уларнинг бухгалтерлик ҳисоботларини ва балансларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, давлат-кооператив мулкини сақлашни таъминлаш чораларини кўради, идоравий назоратни амалга оширади ва уларнинг хўжалик-молия фаолиятини тафтиш қилиб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси хўжалик фаолияти масалалари бўйича қуйидаги ҳуҳуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иморатларни, иншоотларни, ускуналарни, транспорт воситаларини, жиҳозларни, хом ашё ва бошқа моддий-техника воситаларини сотиб олиш ҳамда уларни корхоналарга, ташкилотлар ва якка тартибдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга сотиш ҳамда бериш, айирбошлаш, ижарага бериш, вақтинчалик фойдаланишга топшириш, шунингдек, балансдаги асосий фондларни уларнинг яроқсизланганлиги ва маънавий эскирганлиги сабабли ҳисобдан чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида объектларни қуриш учун пудратчи қурилиш ташкилотларига, шунингдек, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тизими эҳтиёжлари учун маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналар ва ташкилотларга моддий ва пул ресурсларини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни чиқариш ва сотиб олиш, ўз маблағларининг бир қисмини ўз олдига қўйилган вазифаларни яхшироқ бажариш мақсадларида шартнома асосларида давлат, кооператив ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари билан бирлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий фирмалар билан биргаликда қўшма корхоналар, брокерлик ва лизинг компаниялари тузиш, камёб маҳсулотларни етказиб бериш учун битимлар тузиш, биргаликда кўргазма-ярмаркалар, аукционлар ўтказиш, биржа операцияларини амалга ошириш за Ўзбекистон Ташқи иқтисодиёт банкида валюта счётларига эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатнинг минтақаларида ва зарурат бўлганда чет элларда ўз ваколатхоналарини очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат ва таъминот масалалари бўйича ахборот-ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз структурасини, иш ҳақи фондини, маошлар ва ставкаларни моддий ёрдам, истеъмолчиларни таъминлашда юксак кўрсаткичларга эришган тармоқ ходимларини мукофотлаш ва тақдирлаш ҳажмларини мустақил равишда шакллантириш ва тасдиқлаш, ходимлар ва мутахассислар лавозимлари номенклатурасини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлашган истеъмол ва жамғарма фондларини, суғурта фондларини, уларни тармоқнинг моддий-техника базасини ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтириш мақсадида шакллантириш, фан-техника тараққиётини жорий қилиш, паст рентабелли корхоналар ва ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш, ўз шахсий хўжаликларини барпо этувчи, якка тартибда уй-жой қурувчи ва уларнинг эҳтиёжлари учун қурувчи тармоқ ходимларига кредит бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасини ташкилий бошқариш тизими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасини бошкариш, ўз-ўзини бошқариш, кенг демократия, ошкоралик, фаолиятга доир масалаларни ҳал қилишда бўлинмалар вакилларининг фаол иштироки асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пайчилар вакилларининг ва хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва тизим ташкилотлари вакилларининг конференцияси (йиғилиши) ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг юқори бошқарув органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конференция Кенгаш, тафтиш комиссияси аъзоларини ва ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг бошқа раҳбар органларини сайлайди, раҳбарлик ва тафтиш комиссияси иши тўғрисидаги ҳисоботларни тинглайди, жумҳурият истеъмолчиларини таъминлашни янада яхишилаш, тижорат фаолияти, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастурларини кўриб чиқади, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси бўлинмаларининг фаолиятини қайта ташкил этиш ва тўхтатиш, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тизимига аъзолар қабул қилиш ва ундан чиқиш масалаларини ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навбатдаги конференциялар ҳар беш йилда бир марта Кенгаш томонидан чақирилади. Конференция делегатлари тизимнинг хўжалик ҳисобидаги корхоналари ва ташкилотларида, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси марказий аппарати бўлинмаларида сайланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конференцияда кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар Кенгаш ва тафтиш комиссияси томонидан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навбатдан ташқари конференция Кенгашнинг ўз ташаббуси бўйича ёки тизим жамоаларининг учдан икки қисмининг талаби бўйича чақирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конференция делегатларнинг камида 60 фоизи қатнашганда масалаларни ҳал қилиш ҳукуқига эгадир. Кенгаш ва тафтиш комиссиясининг делегат ҳисобланмайдиган аъзолари конференция ишида маслахат овози бериш ҳуқуқи билан қатнашадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конференциялар ўртасидаги даврда тизимни бошқариш ишини конференцияга ҳисоб берувчи Кенгаш амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси Кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ҳайъати таркибини белгилайди, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти қўмитаси раисини ва унинг ўринбосарларини сайлайди. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти қўмитасининг раисига Кенгаш ва ҳайъат раиси ваколатлари берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси фаолиятига доир барча масалаларни ҳал қилади, конференция ваколатига кирувчи масалалар бундан мустаснодир. Қўмита Кенгашининг мажлислари ҳайъат томонидан заруратга қараб, аммо йилига камида икки марта чақирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг ижро этувчи-бошқарув органи ҳисобланади, жорий ташкилий, молия-хўжалик ва ижтимоий фаолиятни йўналтириб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат мажлислари, заруратга қараб, аммо ойида камида икки марта ўтказилади. Ҳайъат мажлисда ўз таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эгадир. Ҳайъат йилига камида бир марта Кенгаш олдида ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш комиссияси ўз ишида ЎзССЖ Моддийтехника таъминоти давлаткооператив қўмитаси тўғрисидаги низомга ва тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш комиссияси ўз аъзолари таркибидан комиссия раисини, унинг ўринбосарини сайлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш комиссияси аъзоси бўлган бир шахснинг айни бир вақтда Кенгаш, ҳайъат таркибларига сайланишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига Ўзбекистон ССЖ Президенти тайинлайдиган ва кейин Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши тасдиқлайдиган раис раҳбарлик қилади. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси раисининг ўринбосарлари ва ҳайъат аъзолари Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш, Қўмита ҳайъати ва ўзига қарашли бўлинмалар фаолиятига раҳбарлик қилади, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида ССЖИ ва Ўзбекистон ССЖ қонунлари асосида ва уларни бажариш учун буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, Қўмитага қарашли ташкилотлар тўғрисидаги низомларни (уставларни) ва Кенгаш (ҳайъат) қарорларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган лавозим номенклатурасига мувофиқ, амалдаги қонунларга риоя қилган ҳолда марказий аппарат, ўзига қарашли бўлинмалар ходимларини ишга тайинлайди ва ишдан бўшатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси номидан ишончномалар беради, банкларда счётлар очади, амалдаги қонунларга мувофиқ ўз мол-мулки ва маблағларига эгалик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 январдаги 42-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон ССЖ Давлат герби акс этган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.