Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.1996 15.04.1991 йилдаги 99-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.04.1991 йилдаги 99-сон
Date of entry into force
15.04.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.1996
Ҳужжат 31.01.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти Ш. МИРСАИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йил 15 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йил 15 апрелдаги
99-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1990 йил 8 декабрдаги Фармони ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 11 январдаги 5-сон қарори билан ташкил этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ривожланишини мувофиқлаштириш ва прогнозлаштиришни бошқарувчи давлат органи ҳисобланади, ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон МССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят агросаноат уюшмалари орқали қишлоқ хўжалиги корхоналари ишини мувофиқлаштиради, бевосита вазирликка бўйсунувчи жумҳурият илмий-ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш бирлашмалари, ташкилотлари ва муассасаларига раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон МССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят агросаноат уюшмалари, ноҳия агросаноат уюшмалари, ўзига қарашли жумҳурият ишлаб чиқариш-илмий ҳамда ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона тизимини ташкил этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида тармоқлар бўйича барча масалаларни ҳал этади ҳамда ўз ваколатига кирувчи айрим масалаларни ҳал этишни ўзига қарашли бошқарув органларига, бирлашмаларга ва ташкилотларга топшириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон МССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят агросаноат уюшмалари, ноҳия агросаноат уюшмалари, жумҳурият ишлаб чиқариш-илмий ва ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари билан ўзининг ўзаро молиявий муносабатларини хўжалик ҳисобидаги шартнома ва мана шу шартномалар асосида келиб тушувчи маблағлар ҳисобига қуради, белгиланган тартибда тегишли фондлар ташкил этади. ССЖИ давлат банки муассасаларида ва бошка банкларда вазирликка марказлаштирилган тартибда ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш учун хисоб-китоб, жорий ва бошқа счётлар ҳамда нобудгарчиликларни ва нархлардаги тафовутларни қоплашга мўлжалланган маблағларни сақлаш бўйича счётлар очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўз фаолиятида ССЖИ, Ўзбекистон ССЖ қонунларига, ССЖИ Олий Кенгаши ва Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, ССЖИ Президенти ва Ўзбекистон ССЖ Президентининг фармонларига, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўз тизимида қонунчиликнинг қўлланилиши амалиётини умумлаштиради, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва уларни тегишли органларга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
колхозлар, совхозлар, хўжаликлараро корхоналар, деҳқон хўжаликлари ва бошқа хўжаликларда, саноатнинг қайта ишлаш тармоқларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ривожланишини мувофиқлаштириш, хўжаликни юритишнинг янги шакллари (ижара, пудрат, харажатлар ва меҳнатга ҳақ тўлашни назорат қилишнинг чек шакли)ни ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш тармоқлари ривожланишини прогнозлаш, давлат ресурслари маҳсулотлари балансини маблағ билан таъминлаш, кредит бериш ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, иқтисодий ислоҳот ва нарх сиёсатини ўтказиш, бозор конъюнктурасини, қишлоқ аҳолисини ижтимоий химоя қилиш масалаларини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Деҳқонлар уюшмаси иштирокида аграр сиёсатнинг асосий йўналишлари, ер ислоҳотини ўтказиш, бозор муносабатларига ўтиш, қишлоқни ижтимоий қайта қуриш, тадбиркорликнинг хилма-хил шаклларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
колхозлар, совхозлар ҳамда агросаноат комплекси бошқа корхоналари ва ташкилотлари моддий-техника ва муҳандислик таъминотини ташкил этиш, илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган ерларни муҳофаза килиш ва улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ғўза ва бошка қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини такомиллаштириш, наслчилик ишларини олиб бориш, агросаноат ишлаб чиқаришининг барча тармоқларида илмий-техника тараққиётини жадаллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон МССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят агросаноат уюшмалари билан биргаликда ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш асосида буюртмаларни, харидларни бажариш, умумиттифоқ ва жумҳурият фондларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ва уларни комплекс қайта ишлаш, маҳсулотларни сақлаш, озиқ-овқат маҳсулотларининг хилини яхшилаш ва сифатини ошириш, ана шу асосда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан, саноатни эса хом ашё билан барқарор таъминлаш, зарур давлат резервлари ва экспорт ресурслари яратиш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигида бошқарувнинг иқтисодий методларини жорий этишни мувофиқлаштириш ҳамда меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлашнинг янги шаклларини ривожлантириш, шунингдек тизимда бозор муносабатларини жорий этиш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари лойиҳасини, узоқ муддатли барқарор иқтисодий нормативларни, лимитлар ва прогнозларни ишлаб чиқишни ташкил этади, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва жойлаштиришнинг схемасини ишлаб чиқади, шунингдек тармоқнинг маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга бўлган халқ хўжалиги ва ташқи иқтисодий эҳтиёжларини ўрганади ва аниқлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг тасдиқланган кўрсаткичларини белгиланган рўйхат бўйича, шунингдек давлат буюртмаларини, лимитларини Қорақалпоғистон МССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, вилоят агросаноат уюшмаларига, шунингдек бевосита Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бўйсунувчи бирлашмалар ва ташкилотларга етказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини (давлат ресурсларидан уруғлик мақсадида ажратиладиган донли экинлар уруғлари ҳажмлари доирасида) ва кўчатларни, наслдор мол ҳамда жўжаларни харид килиш ва тақсимлаш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зотлар бўйича районлаштириш режасини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий-математик методлар ва ҳисоблаш техникаси воситаларини қишлоқ хўжалиги ва кайта ишлаш тармоқларини режалаштириш, ҳисоб-китоб ҳамда бошқариш амалиётига жорий этишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик ҳисоб-китобини мустаҳкамлаш, рентабелликни ошириш ва фойдани энг кўп даражада кўпайтириш, асосий фондлардан, оборот ва банк кредитларидан самарали фойдаланиш, қўшимча қувватлар ва резервларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш, фан-техника тараққиёти асосида меҳнат унумдорлигини ошириш юзасидан тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фондлар ва моддий-техника ресурсларини режаларга (давлат буюртмаларига) қатъий амал қилган ҳолда тасдиқланган номенклатура бўйича тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улгуржи савдо ва тўғридан-тўғри алоқалар тартибида амалга ошириладиган маҳсулотларнинг ажратилган лимитлари бўйича моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва реализация қилиш юзасидан истеъмолчилар билан етказиб берувчилар ўртасида шартномалар тузилишини ўз вақтида таъминлаш ишларини ташкил этади, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, қурилиш, ремонт-эксплуатация эхтиёжлари ва бошқа максадлар учун зарур бўлган моддий-техника регурсларининг (белгиланган номенклатура бўйича) ўз вақтида ва энг тўла етказиб берилишига эришади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига қарашли корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб беришда норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя этиш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари учун стандартлар лойиҳалари бўйича хулосалар беради, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун харид нархлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарашли бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан тайёрланган маҳсулотларга, наслдор молларга нархларни тасдиқлаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
колхозларда, совхозларда, саноатнинг қайта ишлаш тармоқларида, Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарашли корхоналар ва ташкилотларда ихтирочилик ва рационализаторликнинг ривожланишига, шунингдек Вазирлик тизимида меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаш, электрлаштириш ва автоматлаштиришнинг янада такомиллашган техник воситаларини, транспорт воситаларидан, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишнинг прогрессив намуналари ва ремонтини ташкил этиш хамда техника хизмати кўрсатиш ва уларни сарфлашнинг асосланган нормаларини қўллаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги тузилмалари билан пахта (хом ашё ва тола), луб ва каноп пояси, мева-сабзавот ҳамда деҳқончилик ва чорвачиликнинг бошқа маҳсулотлари бўйича конрактация шартномалари тузиш ишларига раҳбарликни, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва ўсимликларини, озиқ-овқат, очиқ-овқатбоп хом ашё, ем-хашак, сигирлар, чорва моллари, сув таъминоти системасини жароҳат етказишнинг замонавий воситаларидан ва табиий офат оқибатларидан муҳофаза қилишга қаратилган ташкилий муҳандислик-техника чора-тадбирлари комплексини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
колхозлар, совхозлар, ижарачи жамоалар ва бошқа агросаноат тузилмаларининг эҳтиёжларини қондириш учун қишлоқ хўжалиги экинлари районлаштирилган навларининг уруғчилигини ҳамда мева-резавор меваларнинг юқори сифатли кўчатларини ўстириш ишларини мувофиқлаштириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда агросаноат ишлаб чиқаришида инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишни амалга оширишга кўмаклашади, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талаблари билан биргаликда жумҳурият бутун халқ хўжалиги комплекси ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришни хисобга олган ҳолда капитал қурилиш, қувватларни ва асосий фондларни ишга тушириш, янги қурилиш объектларини оқилона жойлаштириш режаларини рўёбга чиқариш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат пайдо бўлганда ихтисослаштирилган тармоқлар бўйича янги тузилмалар ташкил этади, Вазирлик ҳузуридаги ишлаб турган ташкилотларни белгиланган тартибда қайта ташкил этади ва тугатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча тоифадаги мутахассислар ва оммавий касб кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ташкил этади, демократик асослардан кенг фойдаланиб, раҳбар ходимларни танлайди ва жой-жойига қўяди. Вазирлик тизими эҳтиёжлари ва ривожланиш истиқболларига мувофиқ ходимлар билан таъминлашни комплекс режалаштиришни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий шериклар билан ташқи иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш учун шарт-шароитларни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг фойдаланишида бўлган ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар, идоралар ва халқ депутатлари Советлари билан биргаликда қишлоқни ижтимоий жиҳатдан қайта қуриш, қишлоқ ижтимоий инфраструктурасини комплекс мутаносиб ва балансли ривожлантириш, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер тузиш, ветеринария, наслчилик ишлари, харидлар ва маҳсулот сифати, машина ва асбоб-ускуналар ҳолатининг техникавий назорати, қишлоқ хўжалик экинлари навини синаш бўйича хизматлар ишини йўналтиради ва назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Идоравий назорат тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тафтишларининг мунтазам ўтказилиб турилишини, иқтисодиётнинг аҳволи ҳар томонлама таҳлил қилинишини, пул маблағлари ва моддий бойликлар сақланишини назорат килишни, тежамкорлик режимига риоя этилишини, ҳисоб-китоб ва ҳисоботнинг тўғри олиб борилиши ва унинг ишончлилигини таъминлайди, шартномалар, буюртмалар ва аризалар асосида амалга ошириладиган кишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш, лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ва бошқа ишларнинг бажарилиши ҳажмлари устидан ички идоравий назоратнинг ҳолатини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўз ишини коллегиаллик ва яккабошчилик, марказлаштирилган раҳбарликни янги бўғинларнинг мустақиллигини ҳар томонлама ривожлантириш билан оқилона уйғунлаштириш асосида ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Ўзбекистон ССЖ Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССЖ Президентининг Фармони билан тайинланадиган, кейинчалик тасдиқлаш учун Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашига тақдим этиладиган Вазир бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари бўлади. Ўринбосарлар ўртасида вазифаларни тақсимлашни Вазир амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Вазир, ва лавозими бўйича Вазирнинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари ҳамда вазирликнинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат коллегия тузилади. Коллегия таркиби сони Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги коллегияси тармоққа раҳбарлик қилишнинг асосий масалаларини, ижронинг текширилишини, кадрлар танлаш ва улардан фойдаланишни, энг муҳим қарорлар лойиҳаларини кўриб чиқади, марказий аппарат структуравий бўлинмалари, ўзига бўйсунувчи бирлашмалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди, қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Коллегиянинг қарорлари, одатда, Вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Вазир билан коллегия ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққанда Вазир келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига маълум қилган ҳолда ўз қарорини амалга ошираверади, коллегия аъзолари ўз навбатида ўз фикрларини Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Коллегия ишнинг самарадорлиги ва унинг пировард натижалари учун жавоб беради, қарорлар қабул қилишда умумдавлат манфаатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖнинг амалдаги қонунлари асосида ва уларни бажариш юзасидан Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида бажариш мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради ҳамда уларнинг ижросини текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Вазирнинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари, марказий аппарат структуравий бўлинмалари раҳбарларининг Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолияти айрим соҳалари, шунингдек ўзларига қарашли бирлашмалар ва ташкилотларнинг иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари билан биргаликда қўшма буйруқлар чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Фан ва техника ривожланишининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, тармоқларда илмий асосланган ягона техника сиёсатини белгилаш, ватанимиз ва чет эл техникасининг энг муҳим ютуқларидан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқаришда жорий этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида олимлар, юқори малакали мутахассислар, шунингдек илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат илмий-техника кенгаши ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-техника кенгашининг таркиби ва унинг тўғрисидаги низом Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 январдаги 42-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фуқароларнинг хатлари (шикоят ва аризалари) ўз вақтида ва эътибор билан кўриб чиқилишини ташкил этади, уларда кўтарилган масалаларнинг тўғри ҳал этилишига ҳаракат қилади, шунингдек фуқароларнинг хатларида маълум қилинган Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими корхоналари ва ташкилотлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон ССЖ Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида тўлиқ ёзилган муҳрга эга бўлади.