Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бекобод шаҳрининг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси энг муҳим индустриал-металлургия марказларидан бири Бекобод шаҳрининг 50 йиллиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1995 йил август ойининг учинчи ўн кунлигида Бекобод шаҳрининг 50 йиллиги байрам қилишга тантанали тадбирлар ўтказилсин.
2. Тошкент вилояти ҳокимлиги:
Бекобод шаҳрини 1995-1996 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ободонлаштиришга оид тадбирлар мажмуини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ҳамда амалга оширсин.
Объектлар қурилиши ва ободонлаштириш ишлари Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрининг маҳаллий бюджети ва корхоналар, ташкилотлар ҳамда хомийларнинг улушлари ҳисобига амалга оширилсин.
Бекобод шаҳрининг алоҳида ўрнак кўрсатган илғорлари, ишлаб чиқариш новаторларини мукофотлаш тўғрисида белгиланган тартибда таклиф киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудий-ташкилий бўлимига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 20 июль,
280-сон