Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини Жумҳуриятдан четга чиқариш тартиби тўғрисида» 1991 йил 29 июндаги 180-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини жумҳуриятдан четга чиқариш тартиби тўғрисида» 1991 йил 29 июндаги 180-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши «ва 1991 йил 20 июлдаги 196-сон қарорига» сўзлари билан тўлдирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раис И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 1 август,
202-сон