08.01.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2549
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари lавлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 08.01.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2549
Date of entry into force
13.01.2014
Ҳужжат 02.02.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2549]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сонли «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 508-модда) 7-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 25 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61-мҳ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 25 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 25 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
01-02/21-30-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 25 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
330 В-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 25 ноябрдаги 61-мҳ, 17, 01-02/21-30, 330 В-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 10-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й, 39-сон, 508-модда) мувофиқ, дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурий таъминот воситалари — алгоритм тилида тақдим этилган операциялар, командалар ва маълумотларнинг мантиқий ташкил этилган йиғиндисидан иборат ва муайян натижага эришиш мақсадида компьютерда амалга ошириш учун мўлжалланган интеллектуал мулк объекти. Дастурий таъминот воситалари деганда уларни ишлаб чиқиш давомида олинган тайёрлов материаллари ҳам назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси — ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш (ишлаб чиқиш), кузатиш (хизмат кўрсатиш), жорий қилиш ва сотиш билан боғлиқ фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширувчи юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри (бундан буён матнда Миллий реестр деб юритилади) — мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари тўғрисидаги ахборотнинг ягона электрон банки;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурий таъминот воситалари экспорти — дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси томонидан дастурий таъминот воситаларини норезидентга электрон шаклда, шу жумладан олиб юриладиган ташувчиларда ва Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлар орқали сотиш, шу жумладан дастурий таъминот воситаларини кузатиш (хизмат кўрсатиш) бўйича ташқи савдо фаолияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурий таъминот воситалари импорти — Ўзбекистон Республикаси резиденти норезидентдан дастурий таъминот воситаларини сотиб олиши, шу жумладан дастурий таъминот воситаларини кузатиш (хизмат кўрсатиш) бўйича ташқи савдо фаолияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет тармоғидаги он-лайн дўкон — Интернет тармоғи орқали товарлар (ишлар, хизматлар) билан савдо қилувчи, фойдаланувчиларга реал вақт режимида товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш учун буюртмаларни шакллантириш, улар учун ҳақ тўлаш ва етказиб бериш усулларини белгилаш имконини берувчи сайт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг экспорт операциялари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан шартномалар тузиш орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси Миллий реестрга киритилган бўлса, экспорт шартномасисиз дастурий таъминот воситаларини чет эл валютасида Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали сотиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий реестрни шакллантириш ва юритиш Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2541, 2013 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 701-модда) билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг экспорт шартномаларини тузиш ва ижро этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Экспорт шартномасига эга бўлмаган миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси Интернет тармоғидаги онлайн магазинлар орқали дастурий таъминотни хорижий валютага сотиш, экспорт операцияларини амалга ошириш учун электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига маълумот киритади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2015 йил 26 январдаги 97-мҳ, 2015/10-2, 01-02/21-05 ва 330-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2549-1, 28.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 4-сон, 47-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2015 йил 26 январдаги 97-мҳ, 2015/10-2, 01-02/21-05 ва 330-В-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2549-1, 28.01.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 4-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2015 йил 26 январдаги 97-мҳ, 2015/10-2, 01-02/21-05 ва 330-В-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2549-1, 28.01.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 4-сон, 47-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали дастурий таъминот воситалари экспортининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, дастурий таъминот воситалари учун чет эл валютасидаги тушум дастурий маҳсулотни сотиш факти бўйича дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчисининг ҳисоб рақамига чет эл валютасида келиб тушиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси Миллий реестрдан чиқарилса, у 3 иш куни давомида бу ҳақда Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали дастурий таъминот воситалари экспортидан олинадиган чет эл валютасидаги тушум келиб тушадиган хизмат кўрсатувчи ваколатли банкка хабар бериши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг импорт шартномаларини тузиш ва ижро этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Интернет тармоғида чет эл он-лайн дўконларида рўйхатдан ўтказиш учун тўлов дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари томонидан импорт шартномаси мавжуд бўлмаганда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари томонидан экспорт-импорт операцияларининг тўғри ўтказилганлигини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2015 йил 26 январдаги 97-мҳ, 2015/10-2, 01-02/21-05 ва 330-В-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2549-1, 28.01.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 4-сон, 47-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 25-модда; 2015 й., 4-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/2549-2/2570-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)