Ҳужжат кучини йўқотган 07.12.2017 08.01.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2550
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи, 08.01.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2550
Date of entry into force
13.01.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 07.12.2017
Ҳужжат 13.01.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 16-мҳ-сонли «Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2550-2, 06.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 104-модда) ва 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 331-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир М. ХОДЖИМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 25 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1323-сон

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2013 йил 25 декабрдаги 1323-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 104-модда) ва 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 331-модда) қарорларига мувофиқ, спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом «Халқаро тоифали тренер-ўқитувчи» малака тоифасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тренер-ўқитувчи — махсус спорт-таълим муассасаларида муайян спорт тури бўйича таълим дастури асосида бевосита таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инструктор-методист — махсус спорт-таълим муассасаларида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва методик-услубий ишларни ташкил этувчи ва амалга оширувчи мутахассис.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Тренер-ўқитувчилар ва инструктор-методистларнинг малака тоифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тренер-ўқитувчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи тоифали тренер-ўқитувчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи тоифали тренер-ўқитувчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий тоифали тренер-ўқитувчи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инструктор-методистларга қуйидаги малака тоифалари берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи тоифали инструктор-методист;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи тоифали инструктор-методист;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий тоифали инструктор-методист.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иккинчи ва биринчи тоифали тренер-ўқитувчи ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали инструктор-методист малака тоифалари Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Олий тоифали тренер-ўқитувчи» ва «Олий тоифали инструктор-методист» малака тоифалари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Техник ва амалий спорт турлари бўйича иккинчи ва биринчи тоифали тренер-ўқитувчи ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали инструктор-методист малака тоифалари Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг вилоят кенгашлари томонидан, «Олий тоифали тренер-ўқитувчи» ва «Олий тоифали инструктор-методист» малака тоифалари эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тренер-ўқитувчилар ва инструктор-методистларга берилган малака тоифалари уларга табақалаштирилган ҳақ тўлаш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Малака тоифаларини бериш бўйича талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Малака тоифаларини олишга даъвогарларнинг ҳужжатлари тегишли малака комиссиялари томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Малака тоифаларини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойидан тавсифнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инструктор-методист фаолиятини амалга ошириш учун нашр этилган услубий қўлланма нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тренер-ўқитувчи ва инструктор-методист малака тоифалари мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган мезонларга мувофиқ берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Иккинчи ва биринчи тоифали малака тоифаларини олиш учун даъвогар бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳузурида ташкил этилган, техник ва амалий спорт турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг вилоят кенгашлари ҳузурида ташкил этилган малака комиссиясига мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий тоифали малака тоифасини олиш учун даъвогар мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамда спорт-таълим муассасаларига, техник ва амалий спорт турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг вилоят кенгашига тақдим этади. Улар ўз навбатида ушбу ҳужжатларни тасдиқлаб, кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузурида ташкил этилган малака комиссиясига, техник ва амалий спорт турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгашига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун даъвогар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари, спорт-таълим муассасалари ва Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг вилоят кенгашлари жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Малака тоифалари 5 йил муддатга берилади. Мазкур муддат ўтгандан сўнг, тренер-ўқитувчилар ва инструктор-методистлар ўз малака тоифаларини белгиланган тартибда қайтадан тасдиқлатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака тоифалари қайтадан тасдиқлангунга қадар, тренер-ўқитувчилар ва инструктор-методистларга иш ҳақи мутахассис лавозими бўйича тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Малака тоифаларининг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар белгиланган тартибда тегишли малака комиссияларига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвонига эга бўлган шахсларга малака тоифалари чекланмаган муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тренер-ўқитувчиларга малака тоифалари олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича натижа кўрсатган спортчи билан камида икки йил узлуксиз шуғуллангандан сўнг берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Спортчиларни кейинги спорт маҳоратини ошириш гуруҳларига берган тренер-ўқитувчилар ушбу спортчиларнинг натижалари бўйича тегишли малака тоифаларини олишга ҳақли. Бунда ушбу тренер-ўқитувчи даъвогарлик қилаётган малака тоифасидан олдинги малака тоифаси мезонларига тўғри келадиган натижаларга эришган спортчиларга эга бўлиши шарт. Бу спортчилар эришган натижалар бўйича тренер-ўқитувчи фақат бир марта малака тоифаси олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Малака тоифаларини олиш ҳуқуқини берувчи нуфузли мусобақалар мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Малака тоифаларини бериш бўйича малака комиссиялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тренер-ўқитувчилар ва инструктор-методистларга малака тоифаларини бериш бўйича тегишли ташкилотлар ҳузурида малака комиссиялари ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Малака комиссияси аъзолари бир йил муддатга тегишлича Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан, техник ва амалий спорт турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг вилоят кенгаши ёки Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака комиссияларининг таркиби 7 нафар аъзодан иборат бўлиб, комиссия йиғилиши унда аъзоларнинг камида 2/3 қисми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари — республика малака комиссиясининг, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқарма бошлиқларининг спорт ишлари бўйича ўринбосари ҳудудий малака комиссиясининг раиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг тегишли бўлинмалари, спорт федерацияларининг (уюшмалари, марказлари), спорт мактабларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари малака комиссиясига аъзо сифатида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник ва амалий спорт турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари — республика малака комиссиясининг, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг вилоят кенгаши раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари — ҳудудий малака комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Малака комиссияси аъзоларидан бири комиссия котиби этиб тайинланади. Котиб ҳужжатларни қабул қилади, комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлайди, расмийлаштиради ва уларни сақлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Малака комиссияси раиси ва аъзолари қуйидаги ҳолларда комиссия таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз аризасига кўра;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вафот этган тақдирда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Малака комиссияси қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия қарори йиғилишда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Малака комиссиясининг йиғилишлари ҳар чоракда бир марта ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари йиғилишлари зарурат бўлган тақдирда, раис томонидан чақирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Малака комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади ва раис ҳамда йиғилишда иштирок этган аъзолар томонидан имзоланади. Комиссиянинг қарори ижобий бўлганда, у мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига, техник ва амалий спорт турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг вилоят кенгашига гувоҳнома бериш учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Малака тоифасини бериш тўғрисидаги тегишли малака комиссиясининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари, техник ва амалий спорт турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг вилоят кенгаши томонидан буйруқ чиқарилади ҳамда мазкур буйруққа асосан даъвогарга гувоҳнома расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Малака комиссияси қароридан норози бўлган шахслар қарор қабул қилингандан сўнг, бир ой ичида республика малака комиссияси ёки судга мурожаат қилишлари мумкин. Зарур ҳолларда, республика малака комиссияси тегишли ҳудудий малака комиссияларидан ҳужжатлар нусхаларини ўрганиб чиқиш учун сўраб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Республика малака комиссиясининг хулосаси уч нусхада баённома билан расмийлаштирилади, баённоманинг бир нусхаси аризачига, иккинчи нусхаси ҳудудий комиссиясига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Малака тоифаси берилган шахсларнинг ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Берилган малака тоифалари ҳисоби малака тоифасини бериш тўғрисидаги буйруқларга асосан юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Малака тоифасини бериш бўйича барча ҳужжатлар камида икки йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларида, техник ва амалий спорт турлари бўйича эса, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ёки унинг вилоят кенгашида сақланади ва икки йилдан сўнг архивга топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Тренер-ўқитувчи ва инструктор-методистларга берилган гувоҳномалар тўғрисидаги маълумот «Гувоҳномаларни рўйхатга олиш дафтари»га навбатма-навбат қайд этиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. «Халқаро тоифадаги тренер-ўқитувчи» малака тоифасини олган тренер-ўқитувчиларнинг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 23 декабрь

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 23 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 23 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Тренер-ўқитувчиларнинг иш натижаларини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕЗОНЛАРИ

Спорт мусобақасининг номи‎‏

‎‏Спортчи сони

Эришган натижалар (эгаллаган ўринлар)‎‎

олий тоифа‎ биринчи тоифа‎ иккинчи тоифа‎
Олимпия ўйинларида‎ 1‎ 1 — 10‎ 11 — 20‎ Иштирок этиш‎
Жаҳон чемпионати ва кубогида‎ 1‎ 1 — 6‎ 7 — 10‎ 11 — 20‎
ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ва кубогида‎ 1‎ 1 — 3‎ 4 — 6‎ 7 — 10‎
Осиё ўйинларида‎ 1‎ 1 — 6‎ 7 — 10‎ 10 — 14‎
Осиё чемпионати ва кубогида‎ 1‎ 1 — 3‎ 4 — 6‎ 7 — 10‎
ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ва кубогида‎ 1‎ 1-2‎ 3 — 5‎ 6 — 8‎
Халқаро мусобақаларда ‎ 2‎ 1‎ 2-3‎ 4 — 6‎
Ўзбекистон чемпионати ва кубогида‎ 2‎ 1-3‎ 4 — 6‎
ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва кубогида‎ 2‎ 1‎ 2-3‎

Спортчиларни тайёрлаш (сони):‎‎

Спортчиларни Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолигига тайёрлашда (асосий) ‎ 2
Спортчиларни Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолигига тайёрлашда (захира) ‎ 3 2 ‎‎
Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар терма жамоалари аъзолигига тайёрлашда (асосий)‎ 3 2 ‎‎
Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар терма жамоалари аъзолигига тайёрлашда (захира)‎ 4 3 ‎
Таркибга киритилган спортчилар:
‎а) Олимпия захиралари коллежи;‎
‎‏
‎‏

4‎
2‎‏
б) Олий спорт маҳорати даражаси босқичи ‎ 4‎ 2‎
в) спортни такомиллаштириш босқичи ‎ 2‎
г) бошланғич тайёргарлик босқичидан ўқув-машғулоти босқичига ‎ 2‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Инструктор-методистларнинг иш натижаларини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕЗОНЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ташкилотлар, иш хусусиятлари‎‏

Иш стажи (йил)‎‎

тоифа‎‎

олий‎

биринчи‎

иккинчи‎

‎‎Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида раҳбарлик лавозимида ташкилий-услубий
‎ва раҳбарлик ишлари:

а) Маданият ва спорт ишлари вазирлиги‎ 5‎ 3‎
б) Миллий олимпия қўмитаси‎ 5‎ 3‎
в) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ‎вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари‎ 7‎ 4‎ 3‎
г) туман (шаҳар) маданият ва спорт ишлари ҳамда халқ таълими ‎муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари‎ 10‎ 6‎ 4‎
д) Олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича федерациялар:‎
Республика даражасидаги
‎Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари
‎вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасидаги ‎
5
‎‎
‎3‎
3

‎5‎

‎‎Ташкилий-услубий ишлари:

а) Республика кўнгилли спорт жамияти‎ 7‎ 4‎ 3‎
б) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ‎вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кўнгилли спорт жамиятлари‎ 10‎ 6‎ 4‎

‎‎Раҳбарлик иши:

а) олий спорт маҳорат мактаби, олимпия захиралари коллежи, ‎ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари‎ 6‎ 5‎
б) болалар-ўсмирлар спорт мактаблари‎ 7‎ 5‎ 3‎

‎‎Илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртларида жисмоний тарбия
‎ва спорт машғулотлари соҳасида илмий-ўқитувчилик иши:

а) илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган ‎ 7‎ 4‎
б) илмий унвон ва илмий даражага эга бўлмаган‎ 10‎ 5‎ 2‎

‎‎Ихтисослаштирилган мувофиқлаштирувчи услубий Кенгаш томонидан
‎рухсат этилган ва нашр бўлган услубий қўлланмаларни нашр этиш (сони)

Услубий қўлланма ‎ 2‎ 1‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака тоифаларини олиш ҳуқуқини берувчи
нуфузли мусобақалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Нуфузли мусобақаларга Олимпия ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, турли халқаро мусобақалар ва турнирлар, Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари, ҳудудий чемпионатлар ва кубоклар, турли республика ва ҳудудий мусобақалар ва турнирлар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Олимпия ўйинлари нуфузи Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан белгиланади. Жаҳон ёки Осиё чемпионати, кубоги, халқаро турнирлар нуфузи Халқаро Олимпия қўмитаси тан олган тегишли халқаро спорт федерацияси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Халқаро Олимпия қўмитаси тан олмаган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати ва кубоги нуфузи, ушбу мусобақаларда камида 20 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади. Осиё чемпионати ва кубоги нуфузи, ушбу мусобақаларда камида 10 та миллий жамоалар қатнашганда тан олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Халқаро мусобақалар нуфузи спорт турлари бўйича халқаро федерациялар томонидан расмий рўйхатга киритилган халқаро мусобақалар бўйича тан олинади. Бу мусобақаларда камида 6 та давлат қатнашган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон чемпионати ва кубоги нуфузи мусобақаларнинг Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ёки Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига киритилиши билан белгиланади. Ушбу спорт тури бўйича мусобақаларда республика ҳудудларидан камида ярмининг қатнашиши лозим (қишки спорт турлари бундан мустасно). Шунингдек, «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада», «Умумармия ўйинлари» ва шу каби комплекс мусобақалар ҳам чемпионат нуфузига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Республика мусобақалари нуфузи республика ҳамда халқаро спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилган мусобақалар бўйича тан олинади. Ушбу мусобақаларнинг ҳар бир дастури бўйича республиканинг камида 3 та ҳудудидан спортчилар (жамоалар) қатнашиши лозим. Ушбу спортчилар (жамоалар) ўтган йил якунларига кўра республикада чемпионатлар ва кубоклар бўйича мусобақаларда энг кучли олтиликка кирган бўлишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Турли ташкилотлар чемпионатлари ва кубоклари нуфузи шу ташкилотлар томонидан республика спорт федерациялари (уюшмалари, марказлари ва бошқалар) билан келишилган ҳолда ўтказиладиган республика ҳамда халқаро спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилган мусобақалар бўйича тан олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси мусобақалари нуфузи (чемпионат, кубок) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мусобақалари нуфузи (чемпионат, кубок) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.