Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРИ БЎЛГАН КОРХОНАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Республиканинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, хорижий сармоялари бўлган корхоналарнинг валюта билан ўзини ўзи қоплаш имкониятини ошириш, улар томонидан рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ҳамда экспортга етказиб беришни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. 1997 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилувчи хорижий сармоялари бўлган ишлаб чиқариш корхоналари учун қуйидаги қўшимча имтиёзлар ва афзалликлар белгилансин:
ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотга экспорт бож тўловлари бекор қилинсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
харидорларга хизмат қилувчи тижорат банкларининг кафолатлари мавжуд бўлган ҳамда амалдаги қонунларда кўзда тутилган валюта даромади тушуми муддатларига риоя этилган тақдирда ўз маҳсулотини олдиндан ҳақ тўламасдан ва аккредитив очмасдан экспорт қилиш ҳуқуқи берилсин;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
чет элларда ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотлари ҳамда ишлаб чиқараётган маҳсулотни реклама қилиш мақсадида савдо уйлари ҳамда ваколатхоналари очиб, уларга консигнация шартлари асосида товарлар етказиб беришга ижозат берилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
корхоналар ўзи ишлаб чиқарадиган экспорт маҳсулотининг контракт нархларини шартнома асосида мустақил шакллантиришлари белгилаб қўйилсин.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 14 майдаги ПФ-2841-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 105-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, амалдаги қонунларни бузувчиларга нисбатан маъмурий, шу жумладан жиноий жавобгарлик каби қатъий чораларни қўлласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 26 август,
ПФ-1831-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1870-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 8-сон, 204-модда; 2001 й.,5-сон, 105-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)