Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2012 23.07.1997 йилдаги ПФ-1823-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 23.07.1997 йилдаги ПФ-1823-сон
Date of entry into force
23.07.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот тизимлари соҳасини қайта ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сонли «Ахборот тизимлари соҳасини қайта ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Почта алоқасини, ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни бошқаришни янада такомиллаштириш, бозор муносабатларини ривожлантириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш ва шу соҳага хорижий сармояларни жалб этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги тугатилсин ҳамда унинг негизида Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телефон-телеграф ва почта алоқасини, радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение тармоқларини вужудга келтириш, уларнинг фаолияти ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиб, амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси ва телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни йўналтириш ҳамда бошқаришни такомиллаштириш, маркетинг тадқиқотлари ва мониторингни ташкил қилиш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, бу соҳада рақобат муҳитини яратиш ва ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникация тизимлари ҳамда технологияларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга хорижий сармояларни жалб этиш учун шарт-шароитларни вужудга келтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникация технологияларини яратиш, жорий этиш ва фойдаланиш бўйича ягона шартлар ҳамда талабларни тасдиқлаш, шунингдек мазкур шартлар ва талабларга риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, миллий телекоммуникация тармоғи фаолиятининг ахборот соҳасидаги хавфсизлигини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хамда умумий фойдаланишдаги телекоммуникация ва почта тармоқларининг ишлашини таъминлайдиган хўжалик юритувчи субъектларнинг «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компаниясини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 28 июндаги ПФ-2647-сонли Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 184-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳузурида почта ва телекоммуникацияларни давлат йўли билан қўллаб-қувватловчи бюджетдан ташқари Жамғарма ташкил қилиниб, қуйидагилар шу Жамғарма фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари сифатида белгилаб қўйилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси ҳамда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш, техника билан қайта қуроллантириш ва қайтадан тиклаш соҳасидаги устувор ҳамда ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли лойиҳалар ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантиришни молиялашда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги маҳкамасининг фаолиятини, шунингдек унинг тизимига кирувчи мустақил даромад манбаларига эга бўлмаган телекоммуникация тизимларини тартибга солувчи, бошқарувчи ва назорат қилувчи давлат органларининг фаолиятини молиялаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 январдаги ПФ-3557-сонли Фармонига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 3-4-сон, 22-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Шу нарса белгилансинки, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан амалдаги қонунларга мувофиқ ўз ваколати доирасида чиқариладиган норматив ҳужжатлар телекоммуникация ва почта алоқаси хизмати кўрсатувчи ёки улардан фойдаланувчи, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар телекоммуникация ва почта тизимлари ҳамда иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини амалга оширувчи барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этиш учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбекистон почтаси» давлат акциядорлик компанияси таркибига кирувчи давлат корхоналари ва акциядорлик жамиятлари 1998 йилнинг 1 январидан бошлаб асосий фаолият бўйича фойдадан солиқ тўлашдан 2 йил муддатга озод қилинсин, бунда бўшаб қолган маблағлар уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил қилиш масалалари бўйича қарор тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 23 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-1823-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й.,8-сон, 196-модда; 2000 й., 5-6-сон, 184-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 22-модда)