Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017 04.05.2000 йилдаги ПФ-2599-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 04.05.2000 йилдаги ПФ-2599-сон
Date of entry into force
04.05.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017
Ҳужжат 04.05.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

СУДЬЯЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ЛАВОЗИМЛАРГА ТАВСИЯ ЭТИШ БЎЙИЧА ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПФ-5007-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, судьяларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, судьялик лавозимларига етук, билимдон ва пок мутахассисларни тавсия этишда қонунчилик ва ижтимоий адолат тамойилларига риоя этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака Комиссияси тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Унинг таркиби ва Низоми 1*, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Судлар тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсатини рўёбга чиқаришга қаратилган фармон ва фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг асосий вазифалари судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг демократик асосларини такомиллаштириш, судьяларни лавозимларга тайинлаш масалаларини ҳал этиш чоғида қонунчилик ва ижтимоий адолат кафолатларини, шунингдек суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашдан иборат деб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Фармон қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 30 июлдаги Ф-1038-сонли Фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 4 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-2599-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 май ПФ-2599-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссиясининг фаолиятини тартибга солади ва суд ислоҳотини янада ривожлантириш ҳамда демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш соҳасидаги асосий йўналишларини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. Комиссия республикада суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш принципларини янада демократлаштириш борасидаги сиёсатни амалга ошириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги орган ҳисобланади ва у судьялик лавозимига номзодларнинг муносиблиги масалалари юзасидан хулосалар бериш ваколатига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Судлар тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсатини рўёбга чиқаришга қаратилган фармон ва фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. КОМИССИЯНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Комиссиянинг асосий мақсади судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг демократик асосларини такомиллаштириш, судьяларни лавозимга тайинлаш (озод қилиш) масалаларини ҳал этиш чоғида қонунчилик ва ижтимоий адолат кафолатларини, шунингдек суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашдан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоятларнинг хўжалик судлари судьялиги лавозимларига тақдим этилган номзодларнинг муносиблигини текширади ҳамда уларнинг сиёсий, маънавий тайёргарлигини ва касб маҳорати даражасини аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2. Комиссия судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш тўғрисидаги тақдимномаларни кўриб чиқади. Кадрларни танлаш бўйича ишлар таҳлилини умумлаштириш мақсадида судьялик лавозимларида ишлаган шахсларни янги муддатга тақдим этмаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ва Адлия вазирлигининг хулосаларини ўрганиб, тегишли баҳо беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан беш йил муддатга тўққиз кишидан иборат таркибда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Комиссия раиси комиссиянинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия раиси бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини ўринбосари амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2. Ушбу комиссия ҳуқуқшунослик соҳасидаги юқори малакали мутахассислардан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.3. Комиссия фаолияти комиссия аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, масалаларни ҳал этиш ва хулосаларни қабул қилишда коллегиаллик, комиссия ваколатига кирувчи масалаларнинг ҳар томонлама тўлиқ ва холисона ҳал этилишини таъминлаш принципларига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.4. Комиссия мажлислари унинг ваколатига кирувчи масалаларнинг тайёрланишига қараб, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хизматининг ташаббуси билан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирда комиссиянинг мажлиси мухтор ҳуқуқли деб, ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия мажлисининг баённомасини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси томонидан тайинланадиган комиссиянинг масъул котиби олиб боради ва комиссия раиси томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия мажлисида судьялик лавозимига номзод билан суҳбатлашиш, тақдим этилган материалларни ўрганиш йўли билан унинг касбга муносиблик даражаси, билим савияси, маънавий етуклиги, ички дунёқараши аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масалани холисона ҳал этиш мақсадида комиссия зарур ҳолларда мажлисга Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди ва Судьялар уюшмаси вакилларини таклиф қилиш ҳамда кўриб чиқилаётган масала бўйича уларнинг фикрини эшитишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.5. Қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзодларнинг судьялик лавозимларига муносиблиги тўғрисидаги комиссиянинг қарори хулоса тарзида расмийлаштирилиб, мажлисда қатнашган комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овоз бериш вақтида озчиликни ташкил қилган комиссия аъзолари хулосани имзолайди, уларнинг алоҳида фикри мажлис баённомасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.6. Комиссиянинг хулосаси фармойиш лойиҳаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.7. Агар комиссия номзодни судьялик лавозимида ишлашга етарлича тайёр эмас, деган хулосага келган ҳолларда бир йил муддат ўтгандан кейин номзод қайта тавсия этилган тақдирда ушбу масалани такроран кўриб чиқишига йўл қўйилади. Бу тўғрисида хулосага тегишли ёзувлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.8. Комиссиянинг хулосасида комиссиянинг номи, таркиби ва мажлиснинг вақти, масаласи кўриб чиқилаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда унга хос бошқа маълумотлар, тақдимномани киритган органнинг номи, шунингдек комиссия қабул қилган қарор кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. КОМИССИЯНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия қуйидаги ваколатларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда судья кадрларни тарбиялаш борасидаги ишларни яхшилаш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялик лавозимига тақдим этилган номзоднинг муносиблиги тўғрисида хулоса беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзодларни ўрганишнинг турли усулларидан фойдаланади (суҳбатлашиш, мустақил экспертлар томонидан синаб кўриш, топширилган муаммо бўйича мавзуга оид рефератлар тайёрлаш, тезкор савол-жавоблар ўтказиш ва ҳоказолар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяликка номзодларни танлаб олишнинг ҳуқуқий негизини такомиллаштириш, уларнинг касб тайёргарлигини ошириш бўйича таклифлар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларни танлаш ва тайинлаш борасида хорижий ижобий тажрибаларни ўрганади ҳамда комиссиянинг иш амалиётига тадбиқ қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳал этиладиган вазифалар доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди, Судьялар уюшмаси ҳамда республиканинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлари билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зиммага юкланган вазифаларни амалга ошириш чоғида адлия, суд ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари (бирлашмалари)дан, шунингдек мансабдор шахслардан зарур қўшимча маълумотларни талаб қилиб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар тўлиқ бўлмаган ҳолларда, масалани холисона ечиш мақсадида тақдимномани кўриб чиқишни кейинга қолдириш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 163-модда; 2001 й., 4-сон, 62-модда)