Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 16.09.2013 йилдаги 255-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.09.2013 йилдаги 255-сон
Date of entry into force
23.09.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 23.09.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида «магистр» даражали юқори малакали кадрларни тайёрлаш магистратура мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг магистратураларига нисбатан татбиқ этилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 16 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
255-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги 255-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси (кейинги ўринларда — Академия деб юритилади) магистратурасига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Академия магистратурасига қабул мутахассисликлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган давлат грантларига ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Академия магистратурасида ўқиш муддати мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартларига мувофиқ икки йилга мўлжалланган ўқув режалари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Академия магистратурасида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Академия магистратурасига қабул қилишни ташкил этиш тегишли ўқув йили учун ташкил этилган Академия қабул комиссиясига (кейинги ўринларда — қабул комиссияси деб юритилади) юкланади. Қабул комиссиясининг жорий ишлари унинг масъул котиби ва ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қабул комиссияси таркиби ва унинг раиси Академия ректори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Академия магистратурасига қабул барча учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Академия магистратурасига кириш имтиҳонлари тест синовлари шаклида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш тест синовларида энг юқори балл тўплаган номзодларга давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган номзодлар рейтинг баллари асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кириш тест синовлари «Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари», «Мутахассислик фани», «Инглиз тили» фанларидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Академия магистратурасига қабул қилиш учун тест синовлари номзодлар томонидан кириш учун тўлдириладиган аризада кўрсатилган давлат тилида ёки рус тилида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш тест синовлари магистратура мутахассисликлари ва синовларни топшириш тилларига кўра алоҳида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Академия магистратурасига хорижий фуқароларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Академия магистратурасига кўзи ожиз номзодларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-иловасида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Номзодларга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Академия магистратурасига иқтисод соҳасида бакалавр даражасига эга бўлган, ёши 35 дан ошмаган, ушбу Низомнинг иловасида белгиланган лавозимлар рўйхатига мувофиқ номзодлар вазирликлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг йўлланмалари асосида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Академия магистратурасига ҳужжат топшираётган вақтда номзодлар тавсия этаётган вазирликлар ва бошқа ташкилотларда камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тавсия этилаётган номзодлар Академиянинг таълим ва тадқиқот дастурларини тўлиқ ва сифатли ўзлаштиришини таъминлаш мақсадида инглиз тилини етарли даражада эгаллаган, ахборот-коммуникация технологияларидан эркин фойдалана оладиган ҳамда кенг умумкасбий билим ва дунёқарашга, юксак маънавий сифатларга эга бўлишлари талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ҳужжатларни қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қабул комиссияси кириш тест синовлари бошланишидан бир ой олдин номзодларга Академияга қабул қилиш муддатлари, мутахассисликларнинг номланиши ва Академия магистратурасига қабул қилиш квотасини маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Академия магистратурасига қабул қилишда номзодлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислиги кўрсатилган ҳолда белгиланган шаклдаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илованинг асли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 та рангли фотосурат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
086-У — шаклдаги тиббий маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат дафтарчасидан нусха.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Академия магистратурасига кириш учун ҳужжатлар 1 августдан 31 августгача қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида номзодлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган талабларга мос келадиган ҳужжатлар тақдим этилганда қабул комиссияси номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Кириш тест синовларини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Кириш тест синовларига киритилган фанларнинг ўқув дастурлари кириш тест синовлари бошланишидан бир ой олдин қабул комиссиянинг ахборот стендига ва Академия веб-сайтига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Кириш тест синовлари ўтказилишига қадар қабул комиссияси томонидан номзодлар учун маслаҳатлар ташкил этилади. Маслаҳатлар жадвали қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва Академия ректори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Кириш тест синовлари 10 сентябрь куни ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Кириш тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Кириш тест синовларининг саволлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастурлари асосида Давлат тест маркази томонидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Академия магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан Академия билан келишилган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Кириш тест синовлари бўйича номзодларнинг максимал балли 200 баллни ташкил қилади ва ушбу баллар қуйидагилардан ташкил топади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари» фани бўйича — 0 баллдан 50 баллгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Инглиз тили» фани бўйича — 0 баллдан 50 баллгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мутахассислик фани» фани бўйича — 0 баллдан 100 баллгача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Халқаро тест бўйича инглиз тилида IELTS (International English Language Testing System) ёки TOEFL (Test of English as a Foreign Language) имтиҳон топширган ва амалдаги IELTS сертификати бўйича камида 5.0 баллга ёки ушбу баллнинг эквивалентига тенг бўлган ТOEFL сертификатига эга бўлган номзодлар «Инглиз тили» фани бўйича кириш тест синовларини топширишдан озод этилади. Ушбу номзодларга «Инглиз тили» фанидан максимал 50 балл ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Белгиланган тартибда GMAT (The Graduate Management Admission Test — бизнес мактабларида муваффақиятли ўқиш имкониятларини аниқлаш учун стандартлаштирилган тест) тизимида камида умумий 500 баллик амалдаги сертификатга эга бўлган номзодлар «Мутахассислик фани» ва «Инглиз тили» фанларидан кириш тест синовларини топширишдан озод этиладилар. Ушбу номзодларга «Мутахассислик фани» ва «Инглиз тили» фанлари бўйича максимал 150 балл ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Кириш тест синовларининг натижалари Давлат тест марказининг қайдномасига киритилади ва ушбу қайднома қабул комиссияси учун танлов ўтказишга асос ҳисобланади. Бунда, кириш тест синовлари бўйича максимал 200 баллнинг 25 фоизидан кам балл тўплаган номзодлар танловда иштирок этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия магистратурасига кириш тест синовларини қайта топшириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Академия магистратурасига кириш тест синовлари натижалари юзасидан номзодларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун Академия ректорининг буйруғига асосан Аппеляция комиссияси ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Апелляция комиссиясига шикоятлар кириш тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Апелляция комиссияси раиси номига номзодлар томонидан ариза билан берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссияси тақдим этилган аризаларни улар келиб тушган кундан бошлаб уч кундан ошмаган муддатда кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Магистратурага қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Академия магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қабул комиссиясининг қарори 20 сентябрдан кечикмай қабул қилиниши лозим. Ушбу қарор номзодларни давлат грантлари бўйича тингловчилар сафига қабул қилиш ҳақидаги Академия ректори буйруғини расмийлаштириш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Тўлов-контракт асосида Академия магистратурасига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Номзодларни тўлов-контракт асосида Академия магистратурага тавсия этиш тўғрисида қабул комиссиясининг қарори қабул қилингандан кейин Академия билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контракт (шартнома) расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия магистратурасига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган номзодларга контракт (шартнома)да белгиланган муддат ва тартибда ўқиш учун маблағ тўлангунга қадар, қабул комиссияси қарорига кўра ўқишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Қабул комиссиясининг Академия магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган маблағ миқдори контракт (шартнома)да белгиланган муддат ва тартибда ўтказилгандан сўнг, Академия ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Академия магистратурасида грант ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган тингловчиларнинг асосий иш жойи ва ўртача иш ҳақи миқдори ўқиш муддати мобайнида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Академия магистратурасида тингловчилар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқийдилар. Ўқув курсини муваффақиятли тугатган тингловчилар малакавий амалиёт ўтайдилар ҳамда якуний Давлат аттестацияси синовларини топширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Академия магистратурасида таълим жараёни ўқув жараёни жадвалига мувофиқ магистрлик диссертациясининг ҳимояси билан якунланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Академия магистратураси мутахассислигининг ўқув режаси талабларини тўлиқ бажарган, жумладан, якуний давлат аттестацияси синовларидан муваффақиятли ўтган ва магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган тингловчиларга белгиланган тартибда давлат намунасидаги магистрлик дипломи ва «магистр» даражаси берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Бошқа шаҳарлардан келган тингловчиларга иш жойига бориш ва қайтиш йўл харажатлари ҳамда меҳмонхонада (турар жой)да яшаш харажатлари уларни жўнатган вазирликлар ва бошқа ташкилотлар томонидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Академия магистратурасига қабул қилинган номзодларнинг кириш тест синовлари натижалари номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларига тикиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Академия магистратурасига қабул қилинмаган номзодларнинг кириш тест синовлар натижалари 6 ой давомида сақланади ва шундан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Кириш тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ харажатлар Давлат тест маркази томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китобга мувофиқ Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун тавсия этилиши мумкин бўлган лавозимлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

I. Банк тизими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва республика тижорат банкларининг департамент директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят банклари бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман, шаҳар банк бўлимлари бошқарувчилари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика банкларининг бош мутахассислари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Молия тизими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, шўъба мудирлари, бош мутахассислари, бош иқтисодчилари, молиявий инспекторлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири ва унинг ўринбосарлари, бўлимлари бошлиқлари, шўъба мудирлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлимлари бошлиқлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят ғазначилик бошқармаси бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари бошлиқлари, бўлимлари бошлиқлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар ва туманлар молия бўлимлари мудирлари ва ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари, ғазначилик бўлинмалари шўъба мудирлари, гуруҳ бошлиқлари, бош ҳисобчилар, бош инспекторлар, бош иқтисодчилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят молия бошқармалари шўъба мудирлари, гуруҳ бошлиқлари, бош ҳисобчилар, бош иқтисодчилар, бош назоратчи-тафтишчилар, туман ва шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари бухгалтер-тафтишчилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта компанияси директори, вилоят дирекцияси директори, вилоят суғурта компанияси филиали директори, суғурта компанияси департаменти бош менежери, бош юрист консультанти, суғурта компанияси менежери, менежер катта ассистенти, менежер ассистенти, катта андеррайтери, андеррайтери, юрист консультанти, шаҳар ва туман бўлинмаси раҳбари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Солиқ тизими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг бош бошқарма бошлиқлари ва бошқарма бошлиқлари, бўлим ва шўъба бошлиқлари, давлат солиқ бош инспекторлари, бош мутахассислари, бош иқтисодчилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, шўъба бошлиқлари, давлат солиқ бош инспекторлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар ва шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим ва шўъба бошлиқлари, давлат солиқ бош инспекторлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Инвестиция лойиҳалари билан шуғулланувчи тармоқлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, тармоқ ва соҳа вазирликлари, «Давархитектқурилиш» қўмитаси бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг молия ва назорат-тафтиш бошқармалари, хизматлари, бўлимлари ва бўлинмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, катта офицерлари ҳамда бош мутахассислари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компаниялар, ассоциациялар раҳбарлари ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа институтларининг раҳбарлари ўринбосарлари, гуруҳ раҳбари ва унинг ўринбосари, лойиҳа бош муҳандиси ўринбосари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлинма раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 495-модда; 2017 й., 16-сон, 277-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/599/1601-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)