09.09.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2506
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 09.09.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2506
Date of entry into force
16.09.2013
Ҳужжат 27.06.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2506]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 23 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 23 августдаги 64-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Низом автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг (бундан буён матнда ҳайдовчи деб юритилади) иш вақти ва дам олиш вақтини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 24 майдаги 16-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2506-1, 26.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2506-1/0430-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситалари — йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташувчи — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж, юклар ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатнов жадвали — рейсни бажариш вақти, жойи ва изчиллиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган график (жадвал);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рейс — автотранспорт воситасининг йўналишнинг бошланишидан охирги манзилигача бўлган йўли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув даври — ҳайдовчи дам олиш даври ёки танаффусдан кейин автотранспорт воситасини бошқаришни бошлаган вақтдан то навбатдаги дам олиш даври ёки танаффусгача бўлган умумий вақт ҳисобланади. Бошқарув даври узлуксиз бўлиши ёки алоҳида даврларга бўлиниши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчининг иш вақти — ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом автотранспорт воситасида шаҳардаги, шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва вилоятлараро-шаҳарлараро ташишлар билан шуғулланувчи ташувчиларга тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Автотранспорт воситаларининг қатнов жадваллари ва ҳаракатланиш графиклари мазкур Низомга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Иш вақти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ҳайдовчилар учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ҳайдовчилар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳайдовчиларга тунги вақтдаги ишларнинг муддати соат 22 — 00 дан то соат 6 — 00 гача бўлган вақт ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳайдовчи учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги иш вақти муддати бир соатга, иш ҳафтаси муддати ҳам шунга мувофиқ равишда қисқартирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқариш шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, хусусан ишлаб чиқариш узлуксиз бўлган жойларда, шунингдек бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси шароитида смена бўлиб ишланаётган жойларда тунги иш муддати кундузги иш муддатига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳайдовчиларнинг бир суткадаги бошқарув даври тўққиз соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмайдиган шарт билан иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Шаҳарлараро ташишларда ҳайдовчининг автотранспорт воситасида ўн икки соатдан ортиқ бўлиши кўзда тутилган ҳолларда, ҳайдовчи дам олиши учун жой жиҳозланган бўлиши ва рейсда икки нафар ҳайдовчи бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳайдовчининг иш вақти таркибига қуйидагилар киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
линияга чиқиш олдидан ва линиядан қайтгандан сўнг ишларни бажариш вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлараро ташишларда бориш ёки қайтиш масканида, смена бошланиши олдидан ва якунланганидан сўнг йўлда (тўхтаб туриш жойида) ишларни бажариш учун тайёргарлик ва якунлаш ишларини бажариш вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларни бир сменада беш дақиқага қадар рейсолди тиббий кўрикдан ўтиш вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситасининг линияда ҳаракатланиш вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўхтаб туриш вақти: юк ортиш ва тушириш пунктларида, йўловчиларни чиқариш ва тушириш жойларида, махсус автотранспорт воситаларидан фойдаланиш жойларидаги вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчининг айбисиз бўш туриб қолинган вақти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишдаги якуний пунктларда қатнов жадвалида кўзда тутилган қисқа муддатли тўхтаган вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳайдовчилар шаҳарлараро ташишларда автотранспорт воситасининг узлуксиз бир ярим соат бошқарувидан сўнг ўн беш дақиқа ёки тўрт ярим соатдан сўнг қирқ беш дақиқа дам олиши учун тўхташлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ташкилотларда технологик жараёндаги ташишларда банд ҳайдовчилар учун смена графиклари хизмат кўрсатилаётган объектлардаги ишларнинг смена графикларига мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳайдовчилар шаҳарлараро юк ва йўловчилар ташиш ишларини бажариш учун рейсларга жўнатилганда (ҳайдовчи график билан белгиланган сменада доимий иш жойига қайтишга улгура олмаганда), ҳайдовчиларга ташувчи томонидан топшириқ (жадвал, график) билан белгиланган вақт иш вақти сифатида ҳисобга олинади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Иш вақтидан ташқари ишлар ҳайдовчининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Дам олиш вақти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳайдовчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш сменаси мобайнида дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга чиқиш (тушлик танаффуси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар кунлик (сменалараро) дам олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ҳафталик дам олиш (дам олиш кунлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
байрам кунларида дам олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган тартибда таътилга чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳайдовчиларнинг ҳар ҳафталик дам олиши узлуксиз қирқ икки соатдан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бир ҳафтадан ортиқ давомийликдаги шаҳарлараро ташишларда банд бўлган ҳайдовчиларга, сафар даврида ҳар ҳафталик дам олиш кунидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаса, ҳайдовчи доимий иш жойига қайтиб келганидан сўнг ишланган вақт учун дам олиш куни (отгул) берилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Иш вақтини умумлаштирилган тарзда ҳисоб-китоб қилиш ҳайдовчиларга, ҳар кунлик дам олиш кунлари смена графикларига асосан ҳафтанинг турли кунларида белгиланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ҳайдовчилар байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашлари ман этилади. Ҳайдовчиларни шу кунлари иш берувчининг буйруғи билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 210 ва 212-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишланмайдиган байрам кунларида ишлаб чиқариш-техник шароитларга кўра (узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар) тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишларни (хизматларни), аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати юзага келтирадиган ишларни, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини амалга оширишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Байрам (ишланмайдиган) кунлари бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 263-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 24 майдаги 16-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2506-1, 26.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2506-1/0430-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ҳайдовчиларга йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар ташувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Иш вақтини ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳайдовчиларнинг иш вақтини ҳисобга олиш табеллар, йўл варақлари, чиптани ҳисобга олиш варақлари ва ҳайдовчининг иш вақтини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоятлараро-шаҳарлараро йўловчи ташувчи ҳайдовчиларнинг иш вақти назорат прибор (тахограф)ларнинг кўрсаткичига асосан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ички меҳнат тартиб қоидалари ёки смена графиклари билан белгиланган муайян соатларда ҳар куни ишлайдиган ҳайдовчиларнинг иш вақти ҳар куни ҳисобга олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ҳисобот даври учун ишдан ташқари иш соатларининг умумий миқдори амалда ишланган вақт ва мазкур давр учун иш соатлари меъёри ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ҳайдовчи бошқа ишга ўтказилганда (автотранспорт воситасини таъмирлаш ва бошқа ишлар) унинг иш вақтини ҳисобга олиш, у ўтказилган иш бўйича ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ҳайдовчи хизмат сафари вақтида унинг иш вақти ташувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ҳайдовчилар учун иш бошланиш вақти ички меҳнат тартиб қоидалари ёки смена графиклари билан белгиланган вақт ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Смена бўйича ишлайдиган ҳайдовчилар ишга келиш жойи смена бошланиши ва якунланиши графиклари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ҳайдовчи автотранспорт воситасини унинг тўхтаб туриш жойига қайтариб келтиргандан ва якуний ишларни ўтказиш учун белгиланган меъёрий вақти тугагандан сўнг ҳайдовчининг иш вақти якунланган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ушбу «Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисида»ги низом Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 20 август

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 20 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 20 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 20 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори А. ҚУРБОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 20 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 20 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 20 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 37-сон, 487-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 27.06.2023 й., 10/23/2506-1/0430-сон; 18.04.2026 й., 10/26/2506-2/0383-сон)