07.07.2004 йилдаги ПФ-3453-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.07.2004 йилдаги ПФ-3453-сон
Date of entry into force
07.07.2004
Ҳужжат 28.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, бизнес-муҳитни такомиллаштириш, республика тадбиркорларининг хорижий шериклар билан ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, маҳаллий товарлар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқиш, тайёр рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун янги корхоналарни ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқаришларни техник қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун республикага чет эл сармоясини кенг жалб этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тадбиркорлик тузилмалари, кичик бизнес субъектлари ва хусусий корхоналар вакиллари, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини қайта тузиш ва унинг асосида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5371-сонли Фармонига асосан ўз кучинин йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/18/5371/0852-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз тадбиркорлик фаолияти субъектларини, шу жумладан микрофирмалар, кичик ва хусусий корхоналар якка тартибдаги тадбиркорларни ихтиёрий равишда бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳудудий тузилмалари билан биргаликда ягона тизимни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш учун зарур ҳолларда республика туманлари ва шаҳарларида филиаллар тузиш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси томонидан имзоланган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ҳар томонлама, жумладан, хориждаги дипломатия ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари, улар бўлмаган ҳолларда эса — тегишли масъул ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлигини ташкил этишни таъминлаш орқали Палатанинг зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда, бошқа мамлакатлар савдо-саноат палаталари, хорижий сармоядорлар ва шериклар билан амалий алоқалар ўрнатишда, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини сотиш учун чет эл бозорларини ўрганиш ва ўзлаштиришда ёрдам берсин;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 7 июндаги ПФ-3617-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 165-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда уч ой муддатда Палатанинг қатор хорижий мамлакатларда ваколатхоналарини очиш ва уларнинг раҳбарларига дипломатик ходим мақомини бериш мақсадга мувофиқлиги хусусидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз тадбиркорлари — Савдо-саноат палатаси аъзоларини минтақавий экспорт ва транзит товарлар (иш ва хизматлар) савдо оқимида фаол иштирок этишга жалб қилиш борасидаги ҳамкорлик ишларини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тадбиркорлик субъектлари — Палата аъзоларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини камситувчи хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан судларга даъво аризаси билан мурожаат этиш ҳуқуқи берилсин. Бунда улар давлат божларини тўлашдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига «Ўзбекистон Республикасининг Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш, Палатанинг таъсис съездини ўтказиш, Палата Уставини қабул қилишга оид ташкилий масалаларни ҳал қилишда кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой ичида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси иштирокида Ҳукуматнинг Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни таъминлашга доир қарорини ишлаб чиқиб, қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 12 мартдаги «Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-1407-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгаришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 7 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-3453-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 313-модда, 2005 й., 23-24-сон, 165-модда, 37-38-сон, 282-модда; 2017 й., 33-сон, 833-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/18/5371/0852-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)