Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Нархлар эркинлаштирилаётган шароитда республика фуқароларининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, аҳоли даромадларининг оширилишини таъминлаш мақсадида:
1. 2000 йил 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, барча турдаги пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, олий ўқув юртлари талабаларининг, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқувчиларининг стипендиялари ўрта ҳисобда 1,5 баравар оширилсин.
2. 2000 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
энг кам иш ҳақи — ойига 2450 сўм;
ёшга қадар пенсия — 4675 сўм;
ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) разряд — ойига 2450 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 4675 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 2835 сўм миқдорида белгилансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақига қўшиладиган устама ва қўшимчаларнинг барча турлари, шунингдек пенсиялар, икки ёшгача бўлган болаларни тарбиялаётган оналарга, болалик оилаларга бериладиган нафақалар ҳамда энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган бошқа тўловлар 2000 йил 1 августдан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилот ва муассасалар мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг мансаб маошларини ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласинлар.
5. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақа ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар республика давлат бюджети ва Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин.
6. Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлаш базавий фондининг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда таннархни камайтириш ҳисобидан 2000 йил 1 августдан бошлаб иш ҳақи миқдорини мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорига мувофиқ оширсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 19 июлдаги ПФ-2339-сон Фармони 8-банди истисно қилинган ҳолда ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 23 июнь,
ПФ-2644-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 182-модда; 2001 й., 6-сон, 127-модда)