18.11.2010 йилдаги 252-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.11.2010 йилдаги 252-сон
Date of entry into force
18.11.2010
Ҳужжат 26.09.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятидаги қурилиши тугалланмаган объект негизида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этиш, рақобатбардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик тармоғининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳисобига пахта толасини комплекс қайта ишлашни ва рақобатбардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш, шунингдек янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси, Тошкент вилояти ҳокимлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5-сон автокорхона» очиқ акциядорлик жамияти томонидан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги Бардонкўл шаҳарчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларни туташ ҳудудлари билан бирга Тошкент вилояти ҳокимлигига қолдиқ баланс қиймати бўйича сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик, бузиб ташлаш ва бўшаган ишлаб чиқариш майдончасида тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнига эга бўлган замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш шарти билан, объектни «Техtile Tehnologies Group» масъулияти чекланган жамият хорижий корхонасига мустақил баҳолаш компанияси томонидан аниқланган 683,0 млн сўм миқдоридаги утилизация қиймати бўйича сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектни сотишдан тушган маблағларни, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тасарруфида белгиланган тартибда қолдириладиган маблағлардан ташқари, сотиб олинган объект учун «5-сон автокорхона» очиқ акциядорлик жамияти билан ҳисоб-китоб қилиш учун Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳисоб рақамига йўналтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, «Textile Tehnologies Group» масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси қуйидагилар бўйича инвестиция мажбуриятларини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиб олинган қурилиши тугалланмаган комплекс негизида ҳар йили 8,0 минг тоннагача ҳажмда пахта толасини қайта ишлаш бўйича замонавий тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011-2012 йиллар мобайнида биринчи босқичда 50,0 млн АҚШ доллари миқдорига тенг суммани, иккинчи босқичда 2013 — 2019 йиллар мобайнида лойиҳанинг тасдиқланган ТИА натижалари бўйича аниқланган сумма миқдорида инвестициялаш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 761-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/761/1960-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонада жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг янги технологик асбоб-ускуналарини ўрнатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили 6,0 минг тонна ип-газлама калаваси, тайёр трикотаж буюмлар учун камида 1000 тонна ип-газлама калавасини қайта ишлаш ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилишини таъминлаш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 761-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/761/1960-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг камида 50 фоизини экспортга йўналтириш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 761-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/761/1960-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камида 1000 та янги иш ўринлари ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Техtilе Tehnologies Group» масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси билан қурилиши тугалланмаган комплекснинг олди-сотди шартномасини тузсин, ушбу қарорнинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган шартларда инвестициялар киритиш жадвалини тасдиқласин, киритилган ускунани тасарруф этиш ҳуқуқини берган ҳолда;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 761-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/761/1960-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда «Техtilе Tehnologies Group» масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг зарур даражада бажарилиши юзасидан қатъий назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси «5-сон автокорхона» очиқ акциядорлик жамияти томонидан Тошкент вилояти ҳокимлигига сотилаётган кўрсатиб ўтилган қурилиши тугалланмаган комплекс учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси «Textile Tehnologies Group» масъулияти чекланган жамият хорижий корхонасининг инвестиция мажбуриятларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 11 июнда 1688-тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган идоралараро қарор талабларига мувофиқ янги технологик асбоб-ускуналар олиб келиниши юзасидан қатъий назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Textile Tehnologies Group» масъулияти чекланган жамият хорижий корхонасига кўрсатиб ўтилган қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар комплексини бузиб ташлашда кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда бузиб ташлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатлар ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 18 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
252-сон