31.03.2011 йилдаги 95-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.03.2011 йилдаги 95-сон
Date of entry into force
31.03.2011
Ҳужжат 17.07.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий инвестициялар иштирокидаги «УорлиПарсонс Ўзбекистон Инжиниринг» корхонасини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида лойиҳа ишлари сифатини халқаро стандартлар даражасида ошириш ҳамда мамлакатимиз мутахассисларини лойиҳалаштириш ва лойиҳаларни бошқаришнинг илғор халқаро методикаларига ўқитиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг «УорлиПарсонс Нидерландс БВ» компанияси билан биргаликда «УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг» қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти, «ЎзЛИТИнефтгаз» очиқ акциядорлик жамияти билан «УорлиПарсонс Нидерландс БВ» компанияси ўртасида устав капитали 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги масъулияти чекланган жамият шаклида «УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг» қўшма корхонаси (кейинги ўринларда «УорлиПарсонс Ўзбекистонинжиниринг» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисида Битим имзоланганлиги;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 августдаги 647-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 890-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 445-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2020 й., 09/20/445/1078-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидагилар: илғор технологияларни ва етакчи хорижий инвесторларни жалб этиш асосида Ўзбекистон Республикасининг табиий ресурслари ва хом ашё базасини чуқур қайта ишлашга қаратилган янги лойиҳа ғояларини излаш ва ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
газ, нефть-кимё, кимё ва энергетика тармоқларида амалга ошириладиган йирик юқори технологик лойиҳалар бўйича мақбул техник ечимларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш учун бир вақтнинг ўзида истиқболли шерикларни жалб этиш масалаларини ишлаб чиққан ҳолда ишлаб турган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини техник кузатиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз мутахассисларини лойиҳалаштиришнинг илғор методикаларига чет элда ўқитиш «УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этиладиган «УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси буюртманомалари бўйича жалб этиладиган хорижий мутахассисларга ва уларнинг оила аъзоларига кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси буюртманомалари бўйича хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча яшайдиган жойда вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва муддати узайтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига Ўзбекистон Республикасига хорижий мутахассисларни жалб этишга рухсатномалар белгиланган тартибда берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг Тошкент шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 66-уйда жойлашган биносига ижара ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 августдаги 647-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 890-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 31 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95-сон