28.05.1992 йилдаги ПФ-411-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 28.05.1992 йилдаги ПФ-411-сон
Date of entry into force
28.05.1992
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсонпарварлик, раҳм-шафқат ва беғараз ёрдам бериш, халқ анъаналарини намоён этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда Қизил Хоч ва Қизил ярим ой ҳаракатининг мақсад ва қоидаларини рўёбга чиқаришда жумҳурият жамоатчилигининг иштирок этиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой халқаро ҳаракатининг бир қисми сифатида Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг ваколатларини белгилаб берган 1949 йил 12 августдаги Женева конвецияларини ҳамда 1977 йил 26 сентябрдаги 11 қўшимча протоколларини тан олиш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг муҳокамасига қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти республиканинг бутун ҳудудида иш кўради ва инсонпарварлик ёрдами бериш соҳасида давлатга ҳамда унинг соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш идораларига ихтиёрий равишда кўмаклашади. Давлат Қизил Ярим ой жамиятининг ҳуқуқ ва ваколатларига риоя этилишини кафолатлайди ҳамда Низомда кўрсатилган фаолиятни амалга оширишда унга ёрдам беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари, идоралар, бирлашмалар корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари Қизил Ярим ой жамиятининг инсонпарварлик фаолиятида уни бутун чоралар билан қўллаб-қувватласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қизил Ярим ой жамияти билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши муҳокамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига биноан солиқ олинадиган манбадан истисно қилинадиган Қизил Ярим ой жамиятининг хайрия бадаллари ва бошқа хайр- эҳсонлар миқдорини чеклашни бекор қилиш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— Қизил Ярим ой жамиятини ҳамда у таъсис этган ташкилотлар ва корхоналар бюджетга тўланадиган барча солиқ маблағларидан Низомдаги асосий вазифаларни бажарилиши учун тўлиқ фойдаланиш шарти билан уларни ана шу солиқлардан озод қилиш ҳақидаги таклифларни тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қизил Ярим ой жамияти маблағ тўплаш юзасидан хайрия тадбирларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқариш, шунингдек жамият фаолиятини кучайтириш ҳамда унинг Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой миллий жамиятлари халқаро федерациясига аъзо бўлиб кириши билан боғлиқ масалаларни ҳал этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 28 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-411-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 7-сон, 278-модда)