Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2023 08.08.2013 йилдаги ПҚ-2022-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.08.2013 йилдаги ПҚ-2022-сон
Date of entry into force
09.08.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2023
Ҳужжат 09.08.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 ноябрдаги ПФ-198-сонли «Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, уларга замонавий, чет эл бозорларида рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришда ва уни экспортга чиқаришда зарур ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш, мамлакатимизнинг экспорт қилувчи тадбиркорларини ташқи бозор конъюнктураси ўзгаришлари хавф-хатарларидан ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Фермерлар кенгашининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида республика минтақаларида ҳудудий филиаллари бўлган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талаб-эҳтиёжга бўлган жорий ва истиқболдаги конъюнктурани ўрганиш юзасидан ташқи бозорларнинг чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда мамлакатимизнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотни экспорт қилиш учун потенциал имкониятларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг ассортименти ва турларини тизимли асосда таҳлил қилиш, уларнинг ташқи бозорлардаги рақобатдошлик даражасини аниқлаш, тегишли маълумотлар базасини шакллантириш, бунинг асосида экспортга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг жаҳон ва минтақавий бозорлардаги талаб-эҳтиёжга мос келишини таъминлашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришда, эҳтимол тутилган харидорларни излашда, шартномаларни тайёрлаш ва тузишда, экспорт операцияларини амалга оширишда, экспорт қилувчиларни эҳтимол тутилган хавф-хатарлардан ишончли ҳимоя қилишда, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг қонунчилиги бўйича талаб этиладиган зарур лицензиялар, сертификатлар ҳамда бошқа рухсатнома ва йиғимларни олиш ва тўлашда юридик, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чет эллардаги тендер савдоларидаги иштирокини кенгайтиришга, шунингдек, ярмаркалар, «давра столлари» ва бошқаларни ташкил этиш йўли билан мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари билан хорижий харидорларнинг мулоқотларини ташкил этишга кўмаклашиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси нодавлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма фақат кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликларига хизмат кўрсатади ва ёрдам беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма Кенгаши Жамғармани бошқариш юқори органи ҳисобланади, ижро этувчи дирекция Жамғарманинг ижрочи органи ва унинг маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларининг бошланғич миқдори 5,0 миллиард сўмни ташкил этади, бунинг 2,5 миллиард сўми давлат бюджети маблағларидан бериладиган бир йўла бадал ҳисобига, қолган қисми эса муассислар — кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, шунингдек, бошқа тижорат банклари, молиявий институтлар ва донорларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига шакллантирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ташқи иқтисодий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ юридик, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатишдан халқаро амалиётда умумқабул қилинган миқдорларда – шартнома қийматининг 3 фоизигача бўлган комиссион ажратмалар тарзида олинган даромадлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғарма маблағларининг манбалари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Жамғарма томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортга мўлжалланган маҳсулотнинг мамлакатимиз брендларини ривожлантириш, экспортга етказиб беришни олға силжитиш, жумладан, хорижий мамлакатларнинг қонунчилигига мувофиқ зарур лицензиялар, рухсатномалар, сертификатлар, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг халқаро тендер савдоларида иштирок этиши билан боғлиқ рўйхатдан ўтиш йиғимлари ҳамда бошқа тўловларни тўлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт шартномаларини тузган, янги бозорларга чиқиш ва янги маҳсулот турларини экспорт қилишни таъминлаган ҳолда чет эллардаги кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш учун беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, жумладан унинг ҳудудий филиаллари 2019 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар, йиғимлар, бож ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин, ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари товарлар ва хизматларни олдиндан ҳақини тўламасдан, аккредитив очмасдан ёки ўрнатилган тартибда берилган экспорт шартномасининг суғуртаси бўйича полис мавжуд бўлганида 180 кун мобайнида маблағ келиб тушиши ёки орқага қайтариш муддати кафолатисиз хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Жамғарма муассисларининг ташкилий йиғилишини ўтказиш, унинг низомини тасдиқлаш ҳамда Жамғарма Кенгашини шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма Кенгаши бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ижро этувчи дирекцияси ва унинг ҳудудий филиаллари тузилмасини тасдиқласин, Жамғармани маркетинг, ташқи савдо операциялари ва халқаро ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар билан тўлиқ таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Жамғарма ижро этувчи дирекциясини Тошкент шаҳар, Ғ. Ғулом кўчаси, 1-уйда жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, уни зарур техника, асбоб-ускуналар ва алоқа турлари билан жиҳозлаш кўзда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда икки ой муддатда Жамғарманинг ҳудудий филиаллари шакллантирилиши ва жойлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясини ва унинг ҳудудий филиалларини жойлаштириш ижара ҳақи ундирилмасдан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 8 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2022-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 33-сон, 437-модда; 2016 й., 12-сон, 110-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 06/17/5231/0237-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)