15.07.2013 йилдаги ПҚ-2001-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 15.07.2013 йилдаги ПҚ-2001-сон
Date of entry into force
29.07.2013
Ҳужжат 22.03.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасини Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш, шунингдек халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 13 декабрда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши «Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмасининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига оладиган, қайтариш муддати 25 йил бўлган умумий суммаси 53,2 млн махсус қарз олиш ҳуқуқлари (82,0 млн АҚШ долларига тенг) миқдорида кредит беришини маъқуллаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг мазкур лойиҳани амалга оширишдаги улуши 53,9 млн АҚШ доллари эквивалентини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзларини бериш тарзида — 22,6 млн АҚШ долларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қўйиладиган марказлаштирилган капитал маблағлар — 31,3 млн АҚШ долларини ташкил этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга ошириш даври 5 йил деб (2013 — 2017 йиллар) белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида тузилган молиялаштириш тўғрисидаги битим асосида берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳа амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи органлар ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини қайтариш билан боғлиқ харажатлар ҳамда кредит бўйича фоиз ва воситачилик тўловлари лойиҳани амалга ошириш даврида 2013 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига, кейинги йилларда — Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси маблағлари ҳисобига, етишмаётган қисми — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳаси бўйича Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини ҳамда кредит бўйича воситачилик тўловларини қайтариш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиялаштириш тўғрисидаги битимни, шунингдек Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси директорига лойиҳани Халқаро тараққиёт уюшмаси билан бирга амалга ошириш тўғрисида битим имзолаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида молиялаштириш тўғрисидаги битим бўйича юридик хулоса бериш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори, Бухоро вилояти хокими, Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси директори зиммасига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга оширишга йўналтирилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон банки тартиб-қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ҳамда ҳужжатларни белгиланган муддатларда тайёрлаш ва тақдим қилинишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти ташкилотларининг инвестиция олди ва инвестиция даврларидаги иш самарадорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси ва унга тобе бўлган шаҳар ва туман сув таъминлаш ташкилотларининг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти ташкилотларининг фаолият самарадорлигини, шу жумладан истеъмолчиларни ялпи хатловдан ўтказиш, ҳисобга олинмаган сув истеъмолчиларини аниқлаш, сув исрофгарчилигини камайтириш ва маблағлар йиғилиши даражасини кўтариш, ишлаб чиқариш ва молиявий ҳисоб-китобларни йўлга қўйишни автоматлаштирилган биллинг тизимини жорий қилган ҳолда, абонентларни ва бериладиган ҳисоб-китобларни зарур даражада ҳисобга олишни таъминлаш ҳисобига ошириш устидан назоратни ташкил этиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзкоммунхизмат» Ўзбекистон агентлиги лойиҳани бошқариш функциясини «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳузурида фаолият юритаётган Жаҳон банкининг Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи зиммасига юкласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 мартдаги ПҚ-2506-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2014 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги инвестиция дастурларини шакллантиришда «Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг улушини молиялаштиришни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2014 йилдан бошлаб, келаси йилдаги Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларида Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармасининг шу мақсадларга йўналтириладиган шахсий маблағларига қўшимча равишда Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити бўйича комиссияларни тўлаш, асосий қарзни қоплашга маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси Халқаро тараққиёт уюшмаси қарз маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятларини бажариш учун зарур пул маблағларини жамлаш мақсадида хизмат кўрсатаётган банкларда махсус 22626 «Ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» ҳисобварағини очсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур лойиҳа доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити ва Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга ошириш учун ажратилган маблағлари ҳисобига, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғидан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан озод қилинсин.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мазкур имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар ушбу лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг қўшган ҳиссаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари И.Б. Закиров зиммаларига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 15 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2001-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 384-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2016 й., 11-сон, 102-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)