Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 19.12.2000 йилдаги ПФ-2791-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 19.12.2000 йилдаги ПФ-2791-сон
Date of entry into force
19.12.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 19.12.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

КОММУНАЛ ХИЗМАТНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал хизмат тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳолини ичимлик сув, табиий газ ва коммунал хизматлар билан барқарор таъминлаш, аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш масалаларида маҳаллий давлат бошқаруви ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳамияти ва масъулиятини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини қайта ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 429-сон қарори билан тузилган Махсус комиссиянинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини тугатиш ва унинг негизида Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» Агентлигини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бевосита қарамоғига топшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар ва туманларда коммунал-фойдаланиш бошқармалари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда бозор механизмларини кучайтириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Ўзкоммунхизмат» Агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, минтақалараро сув қувурларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақалараро сув қувурларидан, коммунал газ сотиш тармоқларидан фойдаланиш ҳамда уларни ривожлантириш соҳасида ягона техникавий сиёсатни шакллантириш ва ўтказиш, уларни барпо этиш борасида буюртмачи вазифаларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматни ислоҳ қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, коммунал хизмат соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, техникавий-иқтисодий шартларни ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарув маҳаллий органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан коммунал хизмат соҳасида амалдаги қонунчиликка, белгиланган техник шартлар ва талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўзғор чиқиндиларини йиғиш, уларни фойдали суратда ишлатиш ва қайта ишлаш борасидаги ҳолатни ўрганиш ҳамда шу масалалар бўйича ягона сиёсатни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоққа хорижий сармоялар ва технологияларни, жумладан, қўшма корхоналар барпо этиш йўли билан жалб қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий-коммунал фойдаланиш бирлашмалари зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига уй-жой-коммунал хизматларнинг жами комплексини кўрсатиш, уни ичимлик суви, марказий иситиш, канализация билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой-коммунал хўжалиги объектларини мавсумий фойдаланишга тайёрлаш борасидаги ишларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп хонадонли уйларни тубдан таъмирлаш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой эгаларининг ширкатларини ҳамда Ягона буюртмачи хизматларини, уй-жой фондига хизмат қилиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича муқобил пудрат ташкилотларини тузиш учун зарур ташкилий-иқтисодий шарт-шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджет ва ўз маблағлари ҳисобидан коммунал объектлар қурилиши бўйича буюртмачи вазифаларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар ва аҳоли манзилгоҳларини ободонлаштириш ҳамда санитария жиҳатидан тозалаш борасидаги ишларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар ва туманлар коммунал-фойдаланиш бошқармаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аҳолига коммунал хизматни ташкил қилиш соҳасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматлар бозорида рақобатчилик муҳитини шакллантириш, уй-жой фонди ва бошқа коммунал объектларни бошқариш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш вазифаларини ажратиш мақсадида минтақадаги коммунал хизмат тизимида ислоҳотларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини тоза ичимлик суви ва газ билан таъминлаш учун сув қувурлари ва газ тармоқларини ривожлантириш борасидаги мақсадли давлат дастурларини ўз қарамоғидаги ҳудудда рўёбга чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўз қарамоғидаги ҳудудда коммунал хизматларга бўлган тариф сиёсатини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув, газ, иссиқлик ҳамда бошқа энергия манбаларни сарфини якка тартибда ҳисобга олиш ва тартибга солиш асбоб-ускуналарини жорий этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз қарамоғидаги ҳудудда техникавий инвентаризация бюросининг фаолиятини ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекистон Республикасида коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 15 июлдаги ПФ-617-сон Фармонининг 1-3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 19 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-2791-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 12-сон, 181-модда; 2005 й., 17-18-сон, 126-модда; 2006 й., 43-44-сон, 424-модда; 2017 й., 16-сон, 267-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)