Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 30 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2462]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сонли «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 11 июндаги 61-сонли «Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1827, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 241-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 30 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 30 апрелдаги 42-сонли буйруғига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сонли «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари — қонун ҳужжатлари ва суғурталовчининг (суғурта брокерининг) таъсис ҳужжатларига мувофиқ тайинланиши ёки сайланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномасига асосан суғурталовчининг (суғурта брокерининг) ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган ёки суғурталовчининг (суғурта брокерининг) коллегиал ижро этувчи органи устидан бошқарадиган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг раҳбари — тайинланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномаси ва берилган ишончномага асосан суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бош бухгалтери — суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаруви функцияларини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларни оқилона, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг бош бухгалтери — суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаруви функцияларини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларни оқилона, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида бўлинма — суғурталовчининг (суғурта брокерининг) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиали (ваколатхонаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Суғурталовчиларнинг, суғурта брокерларининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар (бундан буён матнда номзодлар деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда тайинланади (сайланади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Суғурталовчи (суғурта брокери) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига (бундан буён матнда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги деб юритилади) номзоднинг мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келишини тасдиқловчи ҳужжатларни у суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбари ва бош бухгалтери лавозимларига тайинланишидан (сайланишидан) аввал тақдим этишга мажбур.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 13 августдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2462-1, 25.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 10/20/2462-1/1221-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Суғурталовчининг алоҳида бўлинмаларининг штатдаги сони 2 тадан кам бўлмаслиги лозим (суғурталовчининг алоҳида бўлинмасининг раҳбари ва бош бухгалтери).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбари ва бош бухгалтерининг бўш ўринлари 3 ой муддат ичида бутланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Малака талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари қуйидаги малака талабларига мос келиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий маълумотга эга бўлиши;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 13 августдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2462-1, 25.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 10/20/2462-1/1221-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) суғурта соҳасида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши (суғурта агенти сифатидаги, шунингдек ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш стажи ҳисобга олинмайди);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидаги йўналишлардаги билимларга эга бўлиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга эга бўлиши;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 13 августдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2462-1, 25.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 10/20/2462-1/1221-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бухгалтер сифатида 4 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши, шундан суғурта соҳасида бухгалтер сифатида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидаги йўналишлардаги билимларга эга бўлиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий маълумотга эга бўлиши;
(8-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 13 августдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2462-1, 25.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 10/20/2462-1/1221-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) суғурта соҳасида 1 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши (суғурта агенти сифатидаги, шунингдек ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш стажи ҳисобга олинмайди).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг бош бухгалтери қуйидаги малака талабларига мос келиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга эга бўлиши;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 13 августдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2462-1, 25.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 10/20/2462-1/1221-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бухгалтер сифатида 1 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбари (бош бухгалтери) этиб, раҳбар (бош бухгалтер) томонидан амалга оширилган ҳаракатлар юридик шахсни банкротликка ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида суд томонидан қарор чиқарилишига олиб келганлиги бўйича маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, банкрот деб топилган ёки суд томонидан уни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтгача 1 йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари (бош бухгалтери) бўлиб ҳисобланган шахс тайинланиши (сайланиши) мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Номзодларнинг малака талабларига мос келишини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёки олий маълумот тўғрисидаги хорижий ҳужжатнинг тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органи гувоҳномасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси (хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган олий маълумот мавжуд бўлган тақдирда);
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 13 августдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2462-1, 25.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 10/20/2462-1/1221-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси. Ўриндошлик бўйича меҳнат стажи мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақда меҳнат дафтарчасида қайд қилинган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Номзоднинг мазкур Низом билан белгиланган малака талабларига мос келишини аниқлаш учун Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан Комиссия ташкил этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 13 августдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2462-1, 25.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 10/20/2462-1/1221-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбарлари ва бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар мазкур Низом билан белгиланган малака талабларига мос келиши тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва номзодлар билан суҳбат ўтказиш йўли билан аниқланади. Номзодлар билан суҳбат Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланган ва Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг веб-сайтида жойлаштирилган саволнома асосида ўтказилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 13 августдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2462-1, 25.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 10/20/2462-1/1221-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмаларининг раҳбари ва бош бухгалтери лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар мазкур Низом билан белгиланган малака талабларига мос келиши тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш орқали аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Комиссия раис, раис ўринбосари ва камида учта аъзодан иборат бўлади, шу жумладан котиб.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия, Комиссиянинг 50 фоиздан кам бўлмаган таркибда Комиссия раиси ёки раис ўринбосарининг мажбурий иштирокида йиғилишларни ўтказишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Комиссия иши йиғилиш шаклида амалга оширилади ва баённомалар билан расмийлаштирилади. Баённомалар Комиссия раиси томонидан тасдиқланади (у бўлмаган тақдирда эса — унинг ўринбосари томонидан) ва йиғилишларда иштирок этган Комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Комиссиянинг ишини ташкил этиш масалалари бўйича Комиссия котиби тайинланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 13 августдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2462-1, 25.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 10/20/2462-1/1221-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тақдим этилган ҳужжатлар ишчи органга келиб тушган кундан бошлаб 2 кун муддатда Комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия 10 кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади (суҳбат ўтказади) ва номзоднинг мазкур Низом билан белгиланган малака талабларга мос келиши ёки мос келмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ва/ёки ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилган тақдирда (улардан бири ёки бир нечтаси), тақдим этилган ҳужжатлар суғурталовчи (суғурта брокери) барча зарур ҳужжатларни ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳолда тақдим этмагунига қадар Комиссияга кўриб чиқиш учун киритилмайди, бу ҳақда ишчи орган 2 кун муддатда суғурталовчини (суғурта брокерини) ёзма равишда огоҳлантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги бу ҳақда суғурталовчига (суғурта брокерига) Комиссия қарор қабул қилган кундан бошлаб 3 кун муддатда ёзма равишда хабар беради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 13 августдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2462-1, 25.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 10/20/2462-1/1221-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келмаган тақдирда, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги бу ҳақда суғурталовчига (суғурта брокерига) мос келмаганлик сабабларини кўрсатган ҳолда Комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун муддатда ёзма равишда хабар беради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 13 августдаги 37-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2462-1, 25.08.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 10/20/2462-1/1221-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Анкетанинг барча саволларига тўлиқ ва аниқ жавоблар берилиши, ҳамда анкетанинг бирор қисми тўлдирилмасдан қолмаслиги шарт. Ҳатто битта тўлдирилмай қолган қисмининг мавжудлиги, бутун анкетанинг тўлиқ тўлдирилмаганлигини англатади ва у суғурталовчига (суғурта брокерига) қайтарилади. Зарур бўлган тақдирда, тўлиқ маълумот келтириш учун анкетага қўшимча варақлар илова қилиниши мумкин.
Анкетага сўнгги 6 ой мобайнида қилинган 3 х 4 ўлчамида рангли фотосурат бириктирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи қисм. Анкета
1. Анкета тўлдирувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар
Код
Саволлар
Жавоблар
1.
Фамилияси
2.
Исми
3.
Отасининг исми
4.
Аввалги фамилияси (агар фамилия ўзгарган бўлса)
5.
Туғилган йили
6.
Туғилган жойи
7.
Паспорт рақами ва серияси
8.
Яшаш жой манзили
9.
Телефон рақамлари (уй, иш, уяли алоқа)
2. Охирги 10 йил мобайнида иш билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (маълумотлар ҳар бир ташкилот ва лавозим бўйича алоҳида келтирилади)
Код
Саволлар
Жавоблар
10.
Ташкилот номи
11.
Ташкилотнинг анкета тўлдирувчига маълум бўлган охирги манзили
12.
Лавозим (лавозимлар)
13.
Иш даври
«___» _________ йилдан «___»_________йилгача
14.
Иш билан таъминланганлик тавсифи (керагини белгиланг)
«б» ва «в» бандлари бўйича батафсил маълумот келтиринг
3. Маълумоти тўғрисидаги маълумотлар (фақат олий таълим муассасаларидаги таълим кўрсатилади, ҳар бир муассаса бўйича алоҳида)
Код
Саволлар
Жавоблар
15.
Олий таълим муассасасининг номи
16.
Ушбу муассасанинг анкета тўлдирувчига маълум бўлган охирги манзили
17.
Таълим шакли (керагини белгиланг)
а) кундузги; б) сиртқи; в) кечки.
18.
Кирган сана
19.
Ўқишни якунлаган сана
20.
Олган даражаси
21.
Олган мутахассислиги
22.
Таълим муассасасида ўқишни якунлаганлиги тўғрисидаги диплом ёки бошқа ҳужжат серияси ва рақами
Серияси _______ Рақами ________
23.
Агар анкета тўлдирувчи ушбу таълим муассасасида ўқишни якунламаган бўлса, сабабини кўрсатинг
4. Қўшимча маълумотлар
Код
Саволлар
Жавоблар
24.
Анкета тўлдирувчи у томонидан амалга оширилган ҳаракатлар юридик шахсни банкротликка ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида суд томонидан қарор чиқарилишига олиб келганлиги бўйича маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, банкрот деб топилган ёки суд томонидан уни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтгача бир йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари (бош бухгалтери) бўлиб ҳисобланганми (керагини белгиланг).