Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Доимий яшаш жойидан ташқаридаги ҳудудда белгиланган тартибда ишга тайинланган давлат бошқаруви ҳудудий органларининг ва прокуратура органларининг ходимларига қулай турар жой шароитларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатининг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«20. Бошқа минтақалардан ишга таклиф қилинган Президент Девони, Олий Мажлис Котибияти, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари аппаратларининг масъул ходимлари, прокуратура органларининг ходимлари».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 6 март,
67-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 10-сон, 130-модда)