13.12.2012 йилдаги 18-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 13.12.2012 йилдаги 18-сон
Date of entry into force
13.12.2012
Ҳужжат 13.12.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишларига оид айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳамда судлар амалиётида қонунчиликни тўғри ва бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган қуйидаги қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1993 йил 16 апрелдаги «Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида»ги 13-сонли қарорининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўн биринчи банди қуйидаги учинчи ва тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Судлар мулкни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги даъвони кўришда суд ҳукми ёки ажрими билан мол-мулк жиноий йўл билан қўлга киритилган маблағ эвазига олинган ёки жиноят қуроли деб топилган-топилмаганлигига эътибор қаратишлари лозим. Суд ҳукми ёки ажрими билан мулк жиноий йўл билан орттирилган маблағ эвазига олинган (ЖК 243-моддаси) ёки жиноят қуроли деб (ЖПК 211-моддаси 1-банди) топилганлиги етказилган зарар қопланган-қопланмаганлигидан қатъи назар, даъвони рад этиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда суд ушбу мол-мулкларни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги даъвони рад этиш билан бирга, манфаатдор шахсларга жиноят натижасида етказилган зарарни айбдор шахслардан ундириш масаласида умумий тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2000 йил 28 апрелдаги «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 7-сонли қарорининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) биринчи бандига «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 115-моддаси» деган сўзлардан кейин «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мазкур қарорнинг 12-банди қуйидаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатилганда, бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ва маънавий зарар компенсация қилинишини талаб этишга ҳақли».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2008 йил 12 декабрдаги «Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида»ги 24-сонли қарорининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-бандидаги «ФПК 84-моддасининг 5 ва 6-қисмлари» сўзлари «ФПК 841-моддаси» сўзларига алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-банддаги «ФПК 84-моддаси» сўзлари «ФПК 841-моддаси» сўзларига алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мазкур қарорнинг 14-бандининг 3-хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шу билан бирга ФПКнинг 87-моддаси 2-қисми мазмунидан келиб чиққан ҳолда, эксперт қўйилган саволларни унинг махсус билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш имкониятини бермаслигига ишонч ҳосил қилса, у хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган судга юборади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 1991 йил 20 декабрдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 5-сонли Пленум қарорининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банди қуйидаги мазмундаги 9-хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврларини»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик банди чиқарилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б», «в», «г», «д» кичик бандлари тегишлича «а», «б», «в», «г» кичик бандлар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 10-бандидаги «Олий суд Пленумининг 2000 йил 22 декабрдаги «Мерос ҳуқуқига оид қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 4-5-бандлари» жумласи «Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 16-17-бандлари» жумласига ўзгартирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 17-банди 4-хатбошисидаги «маъмурий тартибда» сўзлари «бошқача тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. МУСТАФАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 13 декабрь,

18-сон