31.01.2013 йилдаги 22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.01.2013 йилдаги 22-сон
Date of entry into force
04.02.2013
Ҳужжат 15.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштириш жараёнида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, фермер хўжаликларини тугатишда қонунчилик нормаларига риоя этиш кафолатларининг ишончли тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари зиммасига фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштириш қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 31 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I.Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фермер хўжалиги давлат мулки бўлган ер майдонини ижара шартномаси тузиш асосида узоқ муддатли ижарага бериш, фермер томонидан тегишли мажбуриятлар қабул қилиш йўли билан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш — ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш ва фермер хўжалигининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида унинг ер майдони ҳажмини ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжалигини тугатиш — фермер хўжалигини ихтиёрийлик асосида ёки мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатувчи — фермер хўжалиги раҳбари ёки хўжалик суди томонидан тайинланадиган тугатиш комиссияси ёки жисмоний шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия – ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар)) комиссияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ихтиёрийлик асосида фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фермер хўжалиги ер майдонини камайтиришни назарда тутган ҳолда ихтиёрийлик асосида уни мақбуллаштириш фермер хўжалиги раҳбарининг туман (шаҳар) ҳокимига берилган ариза асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзининг ер майдонини кенгайтирган ҳолда уни ихтиёрийлик асосида мақбуллаштиришни хоҳловчи фермер хўжалиги давлат мулки бўлган ер майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш танловида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатнашиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокими ариза тушгандан сўнг уч кун муддатда ҳужжатларни туман фермерлари кенгашига тақдим этади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман фермерлари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман фермерлари кенгаши хулосаси аризалар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар асосида фермер хўжалиги ер майдонини ихтиёрийлик асосида мақбуллаштириш масаласини бир ҳафта муддатда кўриб чиқади. Бунда Комиссия фермер хўжалигига биркитилган ер майдонини яхлит ҳолда кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўриб чиқиш натижалари бўйича Комиссия қарор қабул қилади, ушбу қарор протокол билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар, шу жумладан туман фермерлари кенгашининг қарори билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Ушбу қарор туман (шаҳар) ҳокимига юборилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида бир ҳафта муддатда ихтиёрийлик асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда бўшаб қолган ер майдони олиб қўйилади ва келгусида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда талабгорларга танлов асосида берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ихтиёрийлик асосида амалга оширилган мақбуллаштиришдан сўнг фермер хўжалигида қолган ер майдони «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаслиги керак, деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги учун ижарага бериладиган ер майдонининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун — камида 30 гектар, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинлар етиштириш учун — камида 5 гектар бўлади. Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштиришда ер майдони контурларининг яхлитлиги бузилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Туман (шаҳар) ҳокимининг ихтиёрийлик асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) комиссиясига кўриб чиқиш учун юборилади, Комиссия ўн кун мобайнида туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини тасдиқлайди ёки уни рад этиш тўғрисида асосланган қарор чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Туман (шаҳар) ҳокимининг фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг, туман (шаҳар) ҳокими ва фермер хўжалиги раҳбари ўртасида тузилган ер майдонини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасига ўзгартиришлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ихтиёрийлик асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Фермер хўжалигини ихтиёрийлик асосида тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Фермер хўжалиги томонидан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Фермер хўжалиги томонидан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташаббуси билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман (шаҳар) ҳокими) томонидан тақдим этиладиган даъволар асосида, хўжалик суди қарорига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда туман фермерлари кенгаши томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги ихтисослашувининг бузилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда туман фермерлари кенгаши томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги — қишлоқ ва сув хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри органлари ҳамда туман фермерлари кенгаши томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно) — қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, туман фермерлари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши — қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек туман фермерлари кенгаши томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва хўжалик судига бериш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатнома тузилади, унга йўл қўйилган қонун бузилишлари ҳолатини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади, далолатнома мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Фермер хўжалиги раҳбари далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, далолатномада бу тўғрида ёзув қайд қилинади, у туман фермерлари кенгаши раиси ҳамда икки нафар жисмоний шахс томонидан тасдиқланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, улардан бири фермер хўжалиги раҳбарига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Далолатнома асосида мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) бир кун мобайнида тегишли тақдимномани далолатнома, шунингдек зарур ҳужжатлар ва материаллар билан бирга туман (шаҳар) ҳокимига юборадилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Туман (шаҳар) ҳокими уч кун муддатда барча ҳужжатлар ва материалларни туман фермерлари кенгашига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман фермерлари кенгаши икки кун мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман фермерлари кенгашининг хулосаси ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топмаган ва (ёки) асосланмаганлиги аниқланган тақдирда, Комиссия мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимига ва кўрсатилган органлар (ташкилотлар)га билдиришнома юборади ва киритилган ҳужжатларни қайтаради.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда, Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига юборилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермерлари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклиф киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермерлари кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан хўжалик судига даъво аризасини юборади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан даъво аризаси қондирилиши хўжалик суди томонидан рад этилган тақдирда туман (шаҳар) ҳокими ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига, туман фермерлари кенгашига, Комиссияга ва тегишли органларга (ташкилотларга) билдиришнома юборади ва киритилган материалларни қайтаради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Даъво аризаси суд томонидан қониқтирилган тақдирда суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб туман (шаҳар) ҳокими бир ҳафта муддатда фермер хўжалиги ер майдонини захирага олиб қўйиш ва фермер хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, қарорга мувофиқ фермер хўжалиги ишларини бошқариш юзасидан барча ваколатлар тугатиш комиссиясига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатилган фермер хўжалигининг ер майдони олиб қўйилади ва кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа талабгорларга танлов асосида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Фермер хўжалигини тугатишда мулк ҳуқуқи билан унга қарашли бўлган иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер майдонини олиб қўйишга фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қийматли мол-мулк бериш ва унинг кўрган зарарларини қоплаш ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш тегишли ер майдонини уни узоқ муддатли ижарага бериш танлови натижалари асосида олган фермер хўжалиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Фермер хўжалиги томонидан шартнома интизомининг бузилиши ва хўжалик фаолиятининг самарасиз юритилиши аниқланган ҳолатлар асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Тугатилаётган фермер хўжалигининг қарзларини тўлаш механизми
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тугатилаётган фермер хўжалигининг қарзларини тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Фермер хўжалиги ихтиёрийлик асосида тугатилганда унинг қарзларини тўлаш тугатувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ қондиришнинг имкони йўқлиги аниқланган тақдирда тугатувчи фермер хўжалигини иқтисодий ночор (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиши шарт. Фермер хўжалиги банкрот деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Тугатилаётган фермер хўжалигининг маблағлари ва мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, унинг бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзлари давлат солиқ хизмати органлари томонидан умидсиз солиқ қарзларини ҳисобдан чиқариш учун белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 100-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўйган тугатилаётган фермер хўжалигининг мансабдор шахсларига нисбатан материаллар давлат солиқ хизмати органлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш ва давлатга етказилган моддий зарарни қоплаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар, шунингдек уни қўллашда юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтиёрийлик асосида фермер хўжалиги ер участкаси майдонини мақбуллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалиги томонидан шартнома интизоми бузилишининг, шунингдек хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида фермер хўжалиги ер участкаси майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 56-модда; 2015 й., 9-сон, 100-модда; 2016 й., 6-сон, 57-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 21.12.2019 й., 09/19/1024/4183-сон; 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)