10.12.2012 йилдаги ПҚ-1875-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.12.2012 йилдаги ПҚ-1875-сон
Date of entry into force
10.12.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этиб ўтилсинки, мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунини ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш доирасида чет тилларга ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, республиканинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақиллик йилларида 51,7 минг нафардан зиёд чет тиллар ўқитувчилари тайёрланди, умумтаълим мактабларининг 5 — 9 синфлари учун инглиз, немис ва француз тиллари бўйича мультимедиа дарсликлари, бошланғич синфларда инглиз тилини ўрганиш бўйича электрон ресурслар тайёрланди, умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда 5 мингдан кўпроқ лингафон кабинетлари жиҳозланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, чет тилларни ўрганишни ташкил қилишнинг амалдаги тизимини таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар замон талабларига, хусусан, илғор ахборот ва медиа-технологиялардан фойдаланиш борасидаги талабга тўлиқ жавоб бермаяпти. Таълим асосан анъанавий услубларда олиб борилмоқда. Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш янада такомиллаштирилишини тақозо этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки, 2013/2014 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг барча ҳудудида чет тилларни, асосан, инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг биринчи синфларидан ўйин тарзидаги дарслар ва оғзаки нутқ дарслари шаклида, иккинчи синфдан бошлаб эса, алифбо, ўқиш ва грамматикани ўзлаштиришдан босқичма-босқич бошланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларида айрим махсус фанларни, хусусан, техник ва халқаро мутахассисликлар бўйича ўқитиш чет тилларда олиб борилади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари ва ўқитувчиларини чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш, уларни қайта нашр этиш бўйича белгиланган муддатларга риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасининг айланма маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6311-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6311-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази таркибида Чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси ташкил қилинсин, Марказ ходимларининг сони 12 кишига кўпайтирилсин ва унинг вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро эътироф этилган стандартларнинг талабларига мувофиқ чет тилларни билиш даражасини баҳолашнинг Миллий тест тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрганувчиларни чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлашни тўлов асосида тест ўтказиш (жумладан, Интернет орқали масофавий) ва давлат намунасидаги тегишли малака сертификатини беришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрганувчиларнинг мустақил равишда, чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш учун, тестга тайёрланишларига зарур маълумотларни тайёрлаш ва Интернет тармоғига жойлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг бюджетдан ташқари даромадлари ҳисобидан унга юкланган вазифаларни бажариш учун Марказга тўлов асосида мустақил экспертларни ва имтиҳон олувчиларни жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, икки ой муддатда, 2015/2016 ўқув йилларидан бошлаб, барча олий таълим муассасаларига кириш тестлари блокига хорижий тилни киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6311-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг чет тиллар ўқитувчилари ва муаллимларига қонун ҳужжатлари билан белгиланган рағбатлантирилувчи тўловлар ва қўшимчаларни ҳисоблашда, уларнинг лавозим маошлари таркибига киритган ҳолда қишлоқ жойларда жойлашган таълим муассасаларида уларнинг тариф ставкаларига 30 фоиз ва бошқа таълим муассасаларида 15 фоиз ставкалари миқдоридаги ҳар ойдаги қўшимчалар қўшиб беришни белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази уч ой муддатда, молиялаш манбалари Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар, хорижий кредитлар ва халқаро грантлар, шунингдек, ҳомийлар ва хайриячилар маблағлари кўзда тутилган ҳолда, 2013 — 2016 йилларда таълим муассасалари хорижий тиллар кабинетларини замонавий ахборот-коммуникация ва ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан (қўшимча жиҳозлаш) жиҳозлашнинг жадаллаштирилган дастурини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда уни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, болалар ва ёшларнинг манфаатлари ҳамда қизиқишларини инобатга олган ҳолда, қуйидагиларни таъминласин:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телевидение, шу жумладан маҳаллий телеканаллар орқали болалар ва ўсмирларни хорижий тилларга ўргатиш бўйича кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда уларни трансляция қилиш, бошқа халқларнинг тарихи ва маданияти, жаҳон илми ва техникасига бағишланган илмий-оммабоп хорижий бадиий ҳамда мультипликациявий фильмларни ўзбек тилидаги субтитр ёрдамида, мунтазам кўрсатиб боришни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ZiyoNet» тармоғи орқали таълим муассасаларининг халқаро таълим ва билим олиш манбаларига кириш имкониятларини сезиларли орттириш, унинг ресурс марказини мультимедия ресурслари, шахсий компьютерлар ва мобиль ускуналар учун иловалар билан бойитиш, шунингдек, инглиз тилида ўқув ва бадиий адабиётлар, ихтисослаштирилган расмлар билан безатилган газеталар ва журналларни чоп этиш, уларга махсус рукнлар ҳамда иловаларни ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 2013 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича ҳар йили бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар, шунингдек идоравий меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартишлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икромов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 10 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1875-сон
(«Халқ сўзи» газетаси, 11.12.2012 й., 240 (5660)-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 06/19/5759/3385-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)