Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2016 15.01.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2411
ONLINE TRANSLATE
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи , 15.01.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2411
Date of entry into force
21.01.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2016
Ҳужжат 21.01.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 15 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2411 ]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 декабрдаги 7-сонли «Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2411-2, 15.12.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 7 апрелдаги 3-сон «Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2220, 2011 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 17-сон, 173-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 17 февралдаги 2-сон «Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2220-1, 2012 йил 16 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 128-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 30 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-сон

Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 30 декабрдаги 12-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бир дарча» хизмати — электр таъминоти корхонасининг таркибий бўлинмаси (ёки ваколатли ходими) томонидан тадбиркорлик субъектларининг (бундан буён матнда истеъмолчилар деб юритилади) электр қурилмаларини электр тармоқларига соддалаштирилган тартибда улаш учун зарур бўлган ишларни ташкил этилишини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмаси — электр энергиясини ишлаб чиқариш, трансформация қилиш, узатиш, тақсимлаш ҳамда уни энергиянинг бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар йиғиндиси (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан бирга);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр таъминоти корхонаси — ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергиясини тақсимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси — вилоят, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом талаблари истеъмолчиларга, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига ва электр таъминоти корхоналарига, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ҳудудий бўлимларига ҳамда истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартибида иштирок этадиган лойиҳа ва пудрат ташкилотларига тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом ички электр қурилмаларининг пудрат ишларини амалга оширишни назарда тутмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Бир дарча» хизмати қуйидаги ишларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш учун талабномаларни қабул қилиш ва рўйхатга олишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш учун техник шартларни (бундан буён матнда техник шартлар деб юритилади) тайёрлашни ташкил этишни ва уларни истеъмолчиларга беришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи электр таъминоти лойиҳасини (бундан буён матнда Лойиҳа деб юритилади), шунингдек қурилиш-монтаж ва созлаш ишларини (бундан буён матнда пудрат ишлари деб юритилади) амалга оширилиши учун шартномалар тузилишини ташкил этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ҳудудий бўлими инспектори (бундан буён матнда инспектор деб юритилади) томонидан истеъмолчининг электр қурилмаларини кўрикдан ўтказилишини ва уларни эксплуатация қилишга рухсат бериш ҳақидаги далолатномани берилишини ташкил этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр таъминоти шартномаси тузилишини ташкил этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улашни ва кучланиш берилишини ташкил этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмалари электр тармоқларига уланганидан сўнг истеъмолчига зарур техник ҳужжатларни ҳамда электр таъминоти шартномасини тақдим этишни (ушбу ишлар «Бир дарча» хизмати орқали лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилмаган тақдирда Лойиҳа ва техник ҳужжатларни истеъмолчига хизмат кўрсатган лойиҳа ва пудрат ташкилоти тақдим этади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Субистеъмолчиларни янги ёки қўшимча электр қурилмалари қувватларини истеъмолчиларнинг электр тармоқларига улаш, шунингдек «Бир дарча» хизматидан фойдаланишни рад этган истеъмолчиларнинг (техник шартларни олишдан ташқари) электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Техник шартларни бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Истеъмолчилар янги ёки қўшимча электр қурилмалари қувватларини ишга туширишдан олдин техник шартларни олишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Техник шартлар истеъмолчининг ёки туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг ёхуд лойиҳа ташкилотининг талабномаси келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник шартларнинг берилиши бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Техник шартларни олиш учун талабнома тармоқларига истеъмолчи электр қурилмалари уланиши мўлжалланаётган электр таъминоти корхонасининг «Бир дарча» хизматига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Талабномани қабул қилиш вақтида «Бир дарча» хизмати томонидан истеъмолчига қуйидагилар тушунтириб ўтилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларда «Бир дарча» хизмати орқали техник шартларни олиш билан бир вақтда Лойиҳа ва пудрат ишларини амалга ошириш имкони мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа ва пудрат ишларини амалга оширишда «Бир дарча» хизмати таклиф этган лойиҳа ва пудрат ташкилотларининг шартлари маъқул келмаганда истеъмолчиларнинг ўзлари бошқа бир лойиҳа ва пудрат ташкилотлари билан ишлар амалга оширилишини ташкиллаштирилишини талаб қилиши мумкинлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчилар Лойиҳа ва пудрат ишларини «Бир дарча» хизмати орқали амалга оширилишини рад этадиган бўлса, техник шартларни олиши ва ушбу ишларни мустақил тарзда амалга ошириши мумкинлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмаларининг электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича уланиш тартибини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Техник шартларни олиш учун талабномада истеъмолчининг электр қурилмаларини тавсифловчи қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий сўралган электр қувватининг миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг ўрнашган жойи (аҳоли истиқомат қилиш пунктлари билан боғланган картографик материаллар илова қилинган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмаларини эксплуатацияга тушириш муддатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Бир дарча» хизмати талабнома келиб тушган куннинг ўзида уни рўйхатга олинишини ва техник шартларни ишлаб чиқиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига юборилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси талабнома келиб тушгандан бошлаб истеъмолчига техник шартларни берилиши муддатини инобатга олган ҳолда талабномани кўриб чиқиб, техник шартларни расмийлаштиради ва тегишли электр таъминоти корхонасининг «Бир дарча» хизматига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Техник шартлар туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг ёки лойиҳа ташкилотининг талабномаси бўйича расмийлаштирилган ҳолларда, улар «Бир дарча» хизмати орқали бевосита туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га ёки лойиҳа ташкилотига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Техник шартлар имкон қадар яқин жойлашган ишлаб турган электр тармоқларидан, тармоқларнинг ва электр қурилмаларнинг юкламасини ҳисобга олган ҳолда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча қувватни улаш билан боғлиқ бўлмаган ва ишлаб турган электр тармоқларини реконструкция қилиш бўйича асосланмаган талабларни техник шартларга киритиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча қувватни улаш билан боғлиқ бўлган ишлаб турган электр тармоқларини реконструкция қилиш (трансформаторни, симларни, кабелларни ва бошқаларни алмаштириш) зарурияти техник ҳисоб-китобларга асосан Лойиҳа билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Истеъмолчининг электр қувватини уланиши қўшни ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан келишиш заруратини туғдирса, ушбу келишув техник шартларни бераётган тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчини жалб этмаган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Лойиҳани ишлаб чиқиш ва уни келишиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Истеъмолчи «Бир дарча» хизмати томонидан таклиф этилган ёки ўзи танлаган лойиҳа ташкилотлари билан Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича шартнома тузилишига рози бўлган тақдирда, уни «Бир дарча» хизмати талабнома берилган кундан эътиборан беш иш куни давомида лойиҳа ташкилотларининг шартномалари лойиҳалари билан таништиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчи тақдим этилган шартномалар лойиҳаларининг шартларига рози бўлмаган тақдирда, Лойиҳа ишлаб чиқилишини амалга ошириш учун бошқа лойиҳа ташкилотлари билан мустақил равишда шартнома тузиш ҳуқуқига эга. Бунда «Бир дарча» хизмати томонидан истеъмолчига техник шартлар тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Истеъмолчи «Бир дарча» хизмати томонидан тақдим этилган Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича шартнома лойиҳасини имзолаган тақдирда, «Бир дарча» хизмати бир иш куни давомида тегишли лойиҳа ташкилотига Лойиҳа ишлаб чиқилиши учун техник шартларни ва расмийлаштирилган шартномани юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Лойиҳани ишлаб чиқиш қуйидаги муддатларда амалга оширилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалар учун — шартномада белгиланган тегишли тўлов истеъмолчи томонидан амалга оширилган кундан бошлаб 15 кунгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучланиши 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалар учун — шартномада белгиланган тегишли тўлов истеъмолчи томонидан амалга оширилган кундан бошлаб 20 кунгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалар учун — шартномага мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Лойиҳа, уни ишлаб чиққан лойиҳа ташкилоти томонидан ҳудудий электр таъминоти корхонаси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Истеъмолчиларнинг кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмалари учун ҳисоб-монтаж схемаси Лойиҳа бўлиб ҳисобланади ва у ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳисоб-монтаж схемаси электр таъминоти шартномасига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қуйидаги ҳолларда қўшимча техник шартлар олиниши ва Лойиҳа ишлаб чиқилиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчининг электр қурилмаларини умумий қувватини ошириш талаб этилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчининг электр таъминотини ишончлилиги бўйича тоифасини ўзгартириш керак бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчининг ташқи электр таъминоти схемасини ўзгартириш талаб этилса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда истеъмолчи электр қурилмаларининг умумий қуввати унинг аввал уланган қувватини ҳисобга олган ҳолда 10 кВтдан ошган тақдирда Лойиҳа ишлаб чиқилади ва ушбу Низомда белгиланган тартибда келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан Лойиҳанинг келишуви ҳақ олинмасдан ва истеъмолчи жалб қилинмасдан амалга оширилади. Бунда Лойиҳани кўриб чиқиш ва келишиш муддати у тақдим этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлардан ошмаган ҳолда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари учун — 3 иш кунидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучланиши 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалари учун — 5 иш кунидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун — 7 иш кунидан.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лойиҳа келишилгандан сўнг бир иш куни давомида тегишли лойиҳа ташкилоти уни «Бир дарча» хизматига келишув ҳужжатлари билан бирга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Пудрат ишларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Келишилган Лойиҳа олингандан сўнг бир иш куни давомида пудрат ишлари амалга оширилиши учун истеъмолчи «Бир дарча» хизмати томонидан таклиф этилган ёки истеъмолчининг ўзи танлаган пудрат ташкилотлари билан шартнома тузилишига рози бўлган тақдирда, шартнома тузиш учун «Бир дарча» хизмати Лойиҳани тегишли пудрат ташкилотларига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз навбатида ушбу пудрат ташкилотлари келишилган Лойиҳага асосан икки иш куни давомида пудрат ишларини амалга ошириш шартномалари лойиҳаларини тузади ва уни «Бир дарча» хизматига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. «Бир дарча» хизмати истеъмолчини пудрат ташкилотларининг пудрат ишларини амалга ошириш бўйича таклиф этган шартномалари лойиҳалари билан таништиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчи тақдим этилган шартномалар лойиҳаларининг шартларига рози бўлмаган тақдирда, пудрат ишларини амалга ошириш учун бошқа пудрат ташкилотлари билан мустақил равишда шартнома тузиш ҳуқуқига эга. Бунда «Бир дарча» хизмати томонидан истеъмолчига техник шартлар ва келишилган Лойиҳа тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Истеъмолчи «Бир дарча» хизмати томонидан тақдим этилган пудрат ишларини амалга ошириш бўйича шартномани имзолаган тақдирда, «Бир дарча» хизмати бир иш куни давомида тегишли пудрат ташкилотига келишилган Лойиҳани ва расмийлаштирилган шартномани юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Пудрат ишлари қуйидаги муддатларда амалга оширилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари учун — шартномада белгиланган тегишли тўлов истеъмолчи томонидан амалга оширилган кундан, шунингдек шартнома шартларига кўра пудрат ишлари учун керакли материаллар истеъмолчи томонидан етказиб берилиши назарда тутилган бўлса, улар етказиб берилган кундан бошлаб 15 кунгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучланиши 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалари учун — шартномада белгиланган тегишли тўлов истеъмолчи томонидан амалга оширилган кундан, шунингдек шартнома шартларига кўра пудрат ишлари учун керакли материаллар истеъмолчи томонидан етказиб берилиши назарда тутилган бўлса, улар етказиб берилган кундан бошлаб 30 кунгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун — шартномага мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Кучланиши 1 кВгача бўлган ташқи электр таъминоти бўйича пудрат ишлари электр таъминоти корхонаси томонидан шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тегишли пудрат ташкилоти пудрат ишлари тугагандан сўнг «Бир дарча» хизматига бу ҳақда маълум қилади ва у ўз навбатида бир иш куни давомида «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг ҳудудий бўлимига пудрат ишларининг тугаганлиги ҳамда электр қурилмалар кўрикдан ўтказилиб, эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисидаги далолатнома берилиши лозимлиги ҳақида ёзма хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрикдан ўтказишнинг аниқ куни ҳамда вақти инспектор ва истеъмолчи билан келишилган ҳолда «Бир дарча» хизмати томонидан мувофиқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Электр қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиб, эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисида тегишли далолатномани расмийлаштириш инспектор томонидан «Бир дарча» хизмати хабар берган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида истеъмолчи (ёки унинг вакили) ҳамда пудрат ташкилотининг ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Истеъмолчиларнинг кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашда инспектор томонидан электр қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилиш кўриги ўтказилмайди ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисидаги далолатнома талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Кўрикдан ўтказиш вақтида инспектор қуйидагиларни кўриб чиқади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилган пудрат ишларининг норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларга ва Лойиҳага мувофиқлигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр тармоқларига уланишнинг техник шартларга мувофиқлигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган электр қурилмаларининг мувофиқлик сертификати мавжудлигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун тайинланган жавобгар шахснинг мавжудлигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларнинг кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига, кучланиши 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалари бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига ва кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ тегишли ҳужжатларнинг мавжудлигини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр қурилмаларининг бошқа шартлар бўйича кўрикдан ўтказилиши ҳамда қўшимча ҳужжатларнинг талаб этилиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Истеъмолчи томонидан чакана савдо тармоғига аҳолига сотиш учун келиб тушаётган ва тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлган 0,4 кВгача кучланишли ёритиш қурилмалари, электр асбоблари ва электр машиналаридан фойдаланилганда, шунингдек электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгар шахсни тайинлаш ёки ёллаш имконияти бўлмаган тақдирда, электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни истеъмолчи ўз зиммасига олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммасига олган шахсга инспектор томонидан электр қурилмаларни кўрикдан ўтказиш билан бир вақтда электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси бўйича йўриқнома берилади ва бу ҳақда йўриқномаларни рўйхатга олиш журналига қайд қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Мазкур Низомнинг 31-бандида кўрсатилган тартибда электр қурилмалари кўрикдан ўтказилиб, камчиликлар аниқланмаган тақдирда, инспектор шу куннинг ўзида электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат берилиши ҳақидаги далолатномани уч нусхада расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспектор электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат берилиши тўғрисидаги далолатноманинг битта нусхасини истеъмолчига ва битта нусхасини ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакилига кейинчалик электр таъминоти шартномасини тузиш учун топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Мазкур Низомнинг 31-бандида кўрсатилган тартибда электр қурилмалари кўрикдан ўтказилиб, камчиликлар аниқланган тақдирда, инспектор томонидан электр қурилмаларни эксплуатация қилишга рухсат берилмаслигига сабаб бўлган камчиликлар аниқ кўрсатилган ҳолда хулоса берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Амалга оширилган пудрат ишларининг норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларга ва Лойиҳага, шунингдек электр тармоқларига уланишнинг берилган техник шартларга номувофиқлиги ҳамда электр энергиясини ҳисобга олиш приборининг ўрнатилиши билан боғлиқ бўлган камчиликлар, агарда ушбу камчиликлар пудрат ташкилотларининг айби билан юзага келган бўлса, уларнинг ҳисобидан бартараф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Кўрикдан ўтказиш вақтида амалга оширилган ишлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда қуйидаги ҳужжатлар имзоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчи ва пудрат ташкилотининг вакили томонидан амалга оширилган ишларнинг далолатномалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчи, пудрат ташкилотининг ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари томонидан электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланганлиги тўғрисидаги далолатнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Электр таъминоти шартномасини тузиш ва электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисидаги далолатнома электр таъминоти шартномасини тузиш ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Электр таъминоти шартномаси ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан истеъмолчи ўртасида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ва уларга кучланиш берилиши қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисидаги далолатнома ёки кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтгача бўлган истеъмолчилар электр қурилмалари учун мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ истеъмолчининг ариза-мажбурияти мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган қиёслашдан ўтган ҳисобга олиш приборлари ўрнатилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр таъминоти шартномаси тузилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Электр таъминоти шартномаси тузилган кундан эътиборан истеъмолчи электр энергиясидан фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш приборларини уланиш схемаси тўғрилигини текшириш ҳамда ҳисобга олиш приборларининг клеммник қопқоғини ва ўлчаш занжирларини пломбалаш электр таъминоти корхонаси томонидан кучланиш бериш вақтида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ва уларга кучланиш бериш истеъмолчининг раҳбари ёки электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиш учун жавобгар шахс иштирокида электр таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Истеъмолчининг раҳбари ёки электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгар шахс иштирокисиз электр қурилмаларни электр тармоқларига улаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ишлари амалга оширилганидан сўнг «Бир дарча» хизмати томонидан унга бир нусхадан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник шартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа;

ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш наряди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр таъминоти шартномаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» ДАК ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 26 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси Б. ЗАКИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 29 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 14 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекэнерго» ДАК Бошқаруви раиси И. БАСИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 12 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 13 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Тадбиркорлик субъектларининг кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтдан юқори бўлган электр қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилиш имкониятини аниқлаш учун тақдим этилиши лозим бўлган техник ҳужжатларнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Техник шартлар.

2. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган Лойиҳа.

3. Электр хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма.

4. Хавфсизлик техникаси бўйича мавжуд ҳимоя воситаларининг рўйхати.

5. Кабель ва ҳаво линиясининг ижро чизмаси.

6. Кабелни ер остидан ўтказиш ҳамда механик шикастланишлардан ҳимоялаш бўйича ер ости ишларининг далолатномаси.

7. Кабелларни ва ўлчов ток трансформаторларини синаш ҳамда коммутация электр қурилмаларини созлаш баённомалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Симлар ва электр ускуналар изоляциясининг қаршилигини ўлчаш баённомаси.

9. Ерга улаш қурилмалари ва ерга уланадиган қисмлар ўртасида занжир мавжудлигини текшириш баённомаси.

10. Ерга улаш қурилмаларининг қаршилигини ўлчаш баённомаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эслатма:

электр қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилишда мазкур рўйхатнинг 1 ва 2-бандларидаги ҳужжатлар «Бир дарча» хизмати томонидан, 3 ва 4-бандларидаги ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан, бошқа бандлардаги ҳужжатлар пудрат ташкилоти томонидан тақдим этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур рўйхатдаги ҳужжатлар тегишли электр қурилмалари мавжуд бўлганда талаб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Тадбиркорлик субъектларининг кучланиши 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилиш имкониятини аниқлаш учун тақдим этилиши лозим бўлган техник ҳужжатларнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Техник шартлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган Лойиҳа.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Электр хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хавфсизлик техникаси бўйича мавжуд ҳимоя воситаларининг рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Кабель ва ҳаво линиясининг ижро чизмаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Кабелни ер остидан ўтказиш ҳамда механик шикастланишлардан ҳимоялаш бўйича ер ости ишларининг далолатномаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Разрядлагичларни ва кабелларни синаш баённомалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Симлар ва электр ускуналар изоляциясининг қаршилигини ўлчаш баённомаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ерга улаш қурилмалари ва ерга уланадиган қисмлар ўртасида занжир мавжудлигини текшириш баённомаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Коммутация электр қурилмаларини созлаш баённомалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Трансформатор пункти (ТП) заминлаш контурининг ижро чизмаси ва ер ости ишларини бажарилганлиги далолатномаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Куч ва ўлчов трансформаторини синаш баённомалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Трансформатор мойининг қисқартирилган таҳлили баённомаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Юқори вольтли шиналарнинг саноат частотасидаги юқори кучланиш билан синаш баённомаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. ТПни ерга улаш контурини ва ерга улаш қурилмаларининг қаршилигини ўлчаш баённомаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эслатма:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилишда мазкур рўйхатнинг 1 ва 2-бандларидаги ҳужжатлар «Бир дарча» хизмати томонидан, 3 ва 4-бандларидаги ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан, бошқа бандлардаги ҳужжатлар пудрат ташкилоти томонидан тақдим этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур рўйхатдаги ҳужжатлар тегишли электр қурилмалари мавжуд бўлганда талаб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎______________________________________

‎‎(туман, шаҳар)
‎‎электр таъминоти корхонаси

‎‎А Р И З А — М А Ж Б У Р И Я Т

‎‎Мен, ____________________________________________________ раҳбари (тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи)

‎‎_____________________________________________________ янгидан ишга (Ф.И.О.)

‎туширилаётган (ёки реконструкция қилинган) электр қурилмаларни ________________________ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан 20___ йил «___» ___________да берилган _______-сон техник шартларга мувофиқ электр таъминоти шартномасини тузишингизни ва электр тармоқларига улаб беришингизни сўрайман.

Шу билан бирга қуйидагиларни маълум қиламан:
‎‎юқорида қайд этилган техник шартлар тўлиқ бажарилганлигини;

‎‎электр қурилмаларни монтаж қилиш ва созлаш ишлари белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда тугалланганлигини ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини;

‎‎электр қурилмалар кучланишни қабул қилишга тайёрлигини;

‎‎қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган барча электр қурилмалар учун мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини.

‎‎ Тадбиркорлик субъектининг раҳбари сифатида электр қурилмаларнинг келгусида тегишлича эксплуатация қилиниши ва электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан.

Илова:‎
‎‎электр таъминотининг тасдиқланган ҳисоб-монтаж схемаси;

‎‎истеъмолчининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

‎‎тадбиркорлик субъекти раҳбарининг паспорт нусхаси.

____________________ (имзо, муҳр ва сана) ‎

________________________________________‎‎
‎(тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.)

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 33-модда; 2013 й., 28-сон, 368-модда)