Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 26.03.1998 йилдаги ПФ-1980-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.03.1998 йилдаги ПФ-1980-сон
Date of entry into force
26.03.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 26.03.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН ТЕАТР САНЪАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда асрлар оша яшаб келаётган томоша-санъати анъаналарини ўрганиш, бойитиш ва тарғиб қилиш, театр санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, моддий-техник негизини янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотларда театр арбобларининг фаол иштирокини таъминлаш, миллий ва умумбашарий қадриятларни тараннум этувчи бадиий баркамол саҳна асарлари яратиш, махсус таълим тизимини замон талабларига мос ҳолда такомиллаштириш, юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлароқ қондириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Театр арбоблари уюшмаси, атоқли санъат намояндалари ва кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазирлигининг театр ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси негизида Маданият ишлари вазирлиги тизимида «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва унинг қошида Театр ижодкорлари уюшмаси ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлигига бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда «Ўзбектеатр» бирлашмасини ташкил этиш билан боғлиқ ижодий, ташкилий, молиявий-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбектеатр» бирлашмаси Театр ижодкорлари уюшмаси, театр ташкилотлари ва ҳудудий бўлимларга эга бўлган мустақил ижодий-ишлаб чиқариш тузилмаси ҳисобланиб, мулкчилик шакллари ва қайси идорага тааллуқли эканидан қатъи назар, мамлакатдаги барча давлат театрлари, театр-студиялари, халқ театрлари жамоалари ва бошқа тегишли ташкилотларни ихтиёрий равишда бирлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбектеатр» бирлашмасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат эканлиги инобатга олинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
театр ва театр-студиялар ижодий жамоаларини халқимизнинг бой маънавий дунёси, маданий мероси, миллий ва умумбашарий қадриятларимизга эҳтиром туйғуларини мадҳ этувчи, истиқлолни улуғловчи ёрқин саҳна асарлари яратишга йўналтириш, шунингдек, ватанпарварлик ғояларини миллий эстетик тамойилларни тарғиб қилишга қаратилган ташаббус ва ҳаракатларни рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек халқ томоша санъатлари (халқ анъанавий театри, майдон томошалари, байрамлар) соҳасидаги бой тарихий меросни чуқур ўрганиш, тадқиқотлар, ўқув қўлланмалари яратиш учун шарт-шароит туғдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижодкорларни ижтимоий муҳофаза қилиш, театрларнинг моддий-техник негизини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ашёлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
театрлар жамоалари, режиссёрлар, драматурглар, бастакорлар, рассомлар ва балетмейстерларга долзарб мавзуларда буюртмалар бериш, республика ва халқаро миқёсда кўрик-танловлар, фестиваллар ўтказиш, хорижий мамлакатларга гастроллар уюштириш, илмий анжуман, симпозиум ва семинарлар ўтказиш, турли мукофот ва совринлар таъсис этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтидорли ёшларни излаб топиш ва малакали мутахассис кадрлар тайёрлашда олий ва ўрта-махсус ўқув юртларига яқиндан ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, «Камолот»,. «Умид», «Олтин мерос» ва бошқа жамғармалар ёрдамида ёш ижодкорлар санъатини тарғиб қилиш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, мамлакатимизда ва чет элларда таълим олиш ҳамда малака оширишларини уюштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Миллий театр ва оммавий томоша санъатлари ютуқларини кенг тарғиб этиш мақсадида «Театр» ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журнали нашр этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Театр санъати маънавият ва маърифатни юксалтиришнинг қудратли воситаларидан бири эканлигини назарда тутиб, жойларда бу санъат ривожи билан боғлиқ ишларни изчил амалга ошириш масъулияти Маданият ишлари вазирлиги билан бир қаторда, тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимларининг зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбектеатр» бирлашмасининг моддий-техник негизини мустаҳкамлаш, ижодкорларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида бирлашманинг «Артмадад» номли махсус жамғармаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат, жамоат ташкилотлари ҳамда мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, турли муассасалар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар ва алоҳида жисмоний шахслар жамғарма ҳаммуассислари бўлиши мумкин. Жамғарманинг таъсис мажлиси бир ой муддат ичида ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамғарма Низомини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Артмадад» жамғармасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида унинг ҳисоб рақамига эллик миллион сўм миқдорида маблағ ўтказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ой муддатда Тошкент шаҳар Ҳамза кўчаси 49, 51-уйларни таъмирласин ва уларга «Ўзбектеатр» бирлашмасининг марказий аппарати, унинг жамғармаси ҳамда Театр ижодкорлари уюшмасини жойлаштирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги биргаликда Тошкент давлат санъат институтининг драма, мусиқали театр, қўғирчоқ театри, кино, телерадио, саҳна рассомлиги, санъат менежменти бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш доирасини кенгайтириш, ўқитиш услубини жаҳон андозалари даражасига кўтариш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика театр ташкилотларининг, айниқса, вилоятлардаги театр муассасаларининг малакали драматург ва режиссёрларга бўлган катта эҳтиёжини ҳисобга олиб, олий маълумотли, иқтидорли ёшлардан драматург ва режиссёрлар тайёрловчи икки йиллик олий курслар ташкил этилсин. Белгилаб қўйилсинки, ушбу курслар давлат буюртмаси ва шартнома асосида фаолият юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги «Ўзбектеатр» ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси тасарруфига кирувчи театр ташкилотларининг бинолари қурилиши ва таъмирланиши, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Тошкент давлат санъат институти ва унинг 400 ўринли ётоқхонаси янги биноларини лойиҳалаш ва қуриш учун тегишли маблағ ажратишни 1999-2000 йиллар режасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Театр ходимларини ижтимоий ҳимоялаш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия, Меҳнат, Маданият ишлари вазирликлари ҳамда «Ўзбектеатр» бирлашмаси уч ой муддат ичида театр муассасаларининг ихтисослаштирилган тизимини, республика, вилоят, шаҳар, туман, халқ ва ҳаваскорлик ҳамда хусусий мақомлари ва ижодий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги тариф меъёрларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, театр ташкилотларига қўшимча молиявий манбалар топиши учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида уларнинг гастроль-концерт ва шартномалар асосидаги бошқа хизмат фаолиятидан тушадиган маблағлари, ҳомийлик ва инвестициялар, шу жумладан, чет эл инвестицияларидан имтиёзли фойдаланиш ҳамда театр жамоасини рағбатлантириш тартибини белгилайдиган Низом икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбектеатр» бирлашмаси уч ой муддат ичида театр ижодий ходимларига квалификация бериш, давлат мукофотлари, фахрий унвонлар ва бошқа мукофотларга тавсия этиш бўйича уларнинг, айниқса, ёшларнинг бутун фаолияти давомида касбий ва ижодий ўсиш жараёни хусусиятларини ҳисобга олувчи Низом ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига тақдим этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзбектеатр» бирлашмаси ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар барча турдаги солиқлардан ва божхона тўловларидан беш йил муддатга озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқдан озод этилиши натижасида йиғилган маблағларнинг мамлакатимизда театр-томоша санъатларини, илмий-тадқиқот ва нашр ишларини янада ривожлантиришга, бирлашманинг моддий-техник негизини мустаҳкамлашга, ижодкорларни ижтимоий муҳофаза қилиш ишларига сарфланиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Театр санъати ривожига ҳомийларни жалб қилиш мақсадида уларнинг фойдадан тўлайдиган солиқ бўйича базаси «Ўзбектеатр» бирлашмаси, унинг таркибидаги муассасалар ҳисобига ўтказадиган маблағлари миқдорига монанд қисқартирилиши назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Фармонда кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни қоплаш учун маблағ ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу Фармоннинг бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда тегишли қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 26 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-1980-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 4-сон, 61-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 203-модда; 2017 й., 8-сон, 105-модда)