25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон
Date of entry into force
01.01.2013
Ҳужжат 22.04.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 28 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2012 йил 6 декабрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги 1054–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 414-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 10, 270-модда) 125-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисм қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи – еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи – саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмдаги «еттинчи хатбошисига» деган сўзлар «саккизинчи хатбошисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги 609–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 91-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 179-модда, № 12, 640-модда) 12-моддаси олтинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 23-модда иккинчи қисмининг 10-бандидаги «жисмоний шахслардан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 50-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи – тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Юридик шахс хўжалик суди томонидан банкрот деб топилган тақдирда, тугатишга доир иш юритишнинг бутун даврида мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик судининг юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарори мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблашни тўхтатиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс банкротлиги тўғрисидаги ишни юритиш тугатилган ва унинг тўлов қобилияти тикланган тақдирда, хўжалик судининг банкротлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ҳақидаги қарори қабул қилинган санадан эътиборан, ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 61-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Юридик шахс солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқ қарзини узмаган тақдирда ва агар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чораларни қўллаш натижасида мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан кўп бўлган суммадаги солиқ қарзи узилмай қолса, давлат солиқ хизмати органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 65-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахс солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан ўн кун ичида уни бажармаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари жисмоний шахсдан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ариза билан белгиланган тартибда судга мурожаат қилади, солиқ қарзи суммаси мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган ҳоллар бундан мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 123-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят бериш тегишинча шикоят бўйича давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан қарор қабул қилингунига ёки суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар шикоят қилинаётган қарорни ёки ҳаракатни ижро этишни, шу жумладан қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундиришни, шунингдек молиявий санкциялар қўлланилишини тўхтатиб туради. Солиқ тўловчи қайси давлат солиқ хизмати органининг қарори ёки мансабдор шахсининг ҳаракатлари устидан шикоят қилаётган бўлса, ўша органни давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят берганлиги тўғрисида тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини, шунингдек энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун энг кам иш ҳақи миқдорининг жорий йилнинг 1 январидаги ҳолати инобатга олинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи – ўн иккинчи қисмлари тегишинча тўртинчи – ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан совға, моддий ёрдам ва бошқа турлардаги ёрдам олган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш жисмоний шахс даромадлари тўғрисида декларация топширганда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 192-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мол-мулкини ижарага беришдан даромад олаётган жисмоний шахс, агар ушбу даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўлов манбаида солиқ солинмаса, белгиланган муддатларда жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этиш билан бир қаторда ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кунлик муддатда дастлабки тарздаги декларация ҳам тақдим этади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 193-модданинг учинчи қисмидаги «15 мартигача» деган сўзлар «1 июнидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 209-модда қуйидаги мазмундаги 17-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«17) мижозларнинг ҳисоб рақамларига банклар томонидан электрон масофали хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 223-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йил чораги ҳисобот давридир»;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ тўловчилар, бундан кредит ва суғурта ташкилотлари мустасно, қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби билан бир вақтда солиқ даври мобайнида олинган ва реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрларини тақдим этади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) 226-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қўшилган қиймат солиғини тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – ушбу Кодекс 225-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш учун белгиланган кундан кечиктирмай;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай»;

12) 238-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йил чораги солиқ давридир»;

13) 239-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида, солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) 246-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳисобот даври қуйидагилардир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар учун – йил чораги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслар учун – календарь йил»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) 247-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар томонидан – ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслар томонидан – йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан – ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар томонидан – ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) 260-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ тўловчилар ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари ҳажмларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритади. Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан сув келадиган водопровод тармоғидаги сувдан фойдаланилган тақдирда, солиқ солинадиган база манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида аниқланади. Сув етказиб берувчи юридик шахслар водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига жорий солиқ даврининг 15 январига қадар тақдим этишлари керак. Давлат солиқ хизмати органлари беш кун ичида ушбу маълумотларни солиқ тўловчилар эътиборига етказиши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) 262-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«262-модда. Солиқ даври
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Календарь йил солиқ давридир»;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидагилар томонидан йилига бир марта тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан – жорий солиқ даврининг 15 декабригача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – солиқ давридан кейинги йилнинг 25 январигача»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисмидаги «ҳисобот давридан кейинги» деган сўзлар «солиқ давридан кейинги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) 264-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлайдилар, бундан ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 25 январигача, янги ташкил қилинганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий тўловлар қуйидагича тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) – ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан камни ташкил этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда солиқ тўловчилар томонидан, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойида, ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади, бундан юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ миқдорга камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми 2-банди чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисмидаги «ва (ёки) номоддий активлар таркибида ҳисобга олинадиган улардан фойдаланиш ҳуқуқи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) 267-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«асосий воситалар бўйича – асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати. Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) 268-модданинг биринчи қисмидаги «ҳисобот давридаги» деган сўзлар «солиқ давридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) 270-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«270-модда. Солиқ даври
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Календарь йил солиқ давридир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) 271-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ушбу Кодекс 267-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқ тўловчи – Ўзбекистон Республикасининг резиденти томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 10 январигача, янги ташкил қилинганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан (тегишли йил учун мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан (ўртача йиллик қийматидан) ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий тўловлар қуйидагича тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда солиқ тўловчи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ даврида тўланиши лозим бўлган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай бюджетга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ даврида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда давлат солиқ хизмати органлари томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти доимий муассасанинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ солинадиган мавжуд мол-мулк тўғрисидаги маълумотномани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январидан кечиктирмай тақдим этиши шарт. Тақдим этилган маълумотнома асосида давлат солиқ хизмати органи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси ҳисоб-китобини ўн кун ичида амалга оширади ва тўлов хабарномасини ёзиб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг кўчмас мулкка эга бўлган норезидентларига кўчмас мулк жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчининг ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида тўлов хабарномасини ёзиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан йилда бир марта, солиқ ҳисоботи давридан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тўланиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25) 280-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (дафн этиш жойлари, маиший чиқиндиларни йиғиш, қайтадан ортиш ва саралаш жойлари, шунингдек чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш жойлари ва бошқа шу каби жойлар)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26) 284-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«284-модда. Солиқ даври
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Календарь йил солиқ давридир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27) 286-модданинг иккинчи қисмидаги «Ҳисобот даври учун» деган сўзлар «Солиқ даври мобайнида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28) 296-модданинг биринчи жумласидаги «бундан ушбу Кодекснинг 297-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) 297-модда чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи – саккизинчи қисмлари тегишинча иккинчи – еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «олтинчи» деган сўз «бешинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисмидаги «тўртинчи» деган сўз «учинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31) ХIV бўлимнинг номидаги «ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32) 301-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бўлимни қўллаш мақсадида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари деганда автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш, автомобилларга ёқилғи қуйиш ва автомобилларга газ қуйиш шохобчалари тушунилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилиш солиқ солиш объектидир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «Жисмоний шахсларга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34) 303-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йил чораги солиқ давридир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмидаги «Жисмоний шахслардан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи – тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммаси транспорт воситалари учун ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилинадиган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг нархида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби жорий ўн кунлик тўловлар ҳисобга олинган ҳолда ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар чоракда, солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлаш транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинган ойнинг ўн кунлиги тугаганидан кейинги учинчи кундан кечиктирмай, ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ерда ҳар ўн кунда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36) 309-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йил чораги ҳисобот давридир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38) 312-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно»;

39) 313-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қуйидагиларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди:

ушбу Кодекснинг 132-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар;

ҳаётни суғурталаш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари), қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммалари, шунингдек ушбу Кодекс 150-моддасининг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган даромадлар»;

40) 314-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йил чораги ҳисобот давридир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41) 315-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар қуйидагича тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар тўловчи бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42) 316-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43) 317-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қуйидагиларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Кодекснинг 132-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаётни суғурталаш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари), қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммалари, шунингдек ушбу Кодекс 150-моддасининг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган даромадлар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44) 318-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йил чораги ҳисобот давридир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45) 319-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатдан кечиктирмай тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар қуйидагича тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўловчи бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46) 352-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи – олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ягона солиқ тўлови тўловчиларда жорий солиқ даврининг кетма-кет келувчи икки чораги давомида савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият асосий фаолият тури бўлмаса, улар ушбу Кодекс 348-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар юридик шахслар ҳисобот йили якунлари бўйича ушбу Кодекс 350-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб бермасалар, улар келгуси йил бошидан эътиборан умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтиши керак, бундан солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқи сақлаб қолинадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган юридик шахслар, бундан микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно, ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ўтган ҳисобот йили учун умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида ягона солиқ тўлови юзасидан ушбу Кодекснинг 351-моддасида белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китобни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот йили тугаганидан кейин ушбу Кодекс 350-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб бермай қолган микрофирмалар ва кичик корхоналар 1 февралдан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ солиш тартиби танланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича ёзма билдириш тақдим этиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан ёзма билдиришнинг белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги унинг умумбелгиланган солиқларни тўлашга берилган розилиги деб ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47) 356-модда иккинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1) транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ тўловчилар – юридик шахслар учун – транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммасига»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48) 359-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йил чораги ҳисобот давридир»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49) 360-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона солиқ тўлови қуйидагича тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50) 372-модданинг олтинчи қисмидаги «ва иш ҳақининг энг кам миқдори» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ушбу Қонун 2013 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 25 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-343-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 584-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 03/19/598/4221-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон)