14.09.2012 йилдаги 12/239-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 14.09.2012 йилдаги 12/239-сон
Date of entry into force
14.09.2012
Ҳужжат 14.09.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ СУД АМАЛИЁТИДА ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, улар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари томонидан тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги ишларни кўриш жараёнида қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ ва оғишмай амал қилиш зарурлигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низоларни ҳал этишда судлар мазкур субъектларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиққа оид ва бошқа имтиёзлар, преференцияларни қўлламаслик, улар фаолиятини чеклаш сабабларини синчковлик билан ўрганишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги матнларда — Қонун) 13-моддасига кўра тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан «бир дарча» принципи бўйича ва қоида тариқасида, хабардор қилиш асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга тушунтирилсинки, ташкил этилаётган юридик шахс таъсисчиларидан лоақал биттаси фуқаро бўлган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик устидан берилган шикоят умумий юрисдикция судларига тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахсни қайта ташкил этишни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик устидан ушбу юридик шахс томонидан берилган ариза (шикоят)лар хўжалик судларига тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатларини бузганлик суд томонидан қонунга хилоф деб топилган тақдирда, суд айбдор мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)га ҳуқуқий баҳо бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (кейинги матнларда — ФПК) 57-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (кейинги матнларда — ХПК) 55-моддаси мазмунидан келиб чиқиб, инобатга олиш керакки, юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишнинг қонунийлигини исботлаш мажбурияти рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Судларга тушунтирилсинки, фермер хўжалиги ташкил этиш учун фуқарога ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза фермер хўжалиги ёки фуқаро томонидан берилишидан қатъи назар, у умумий юрисдикция судида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар фермер хўжалигига қўшимча ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳокимнинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза фермер хўжалиги томонидан берилган бўлса, у хўжалик судида, фуқаро томонидан берилган бўлса — умумий юрисдикция судида кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ФПК 31-моддаси ва ХПК 23-моддаси мазмунидан келиб чиқиб судлар шуни назарда тутишлари керакки, якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлмаган фуқаро иштирокидаги низолар умумий юрисдикция судларига тааллуқли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти белгиланган тартибда судга даъво тақдим этилгунга қадар тугатилган бўлса, унинг иштирокидаги, шу жумладан, унинг олдинги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ низо ҳам умумий юрисдикция судига тааллуқли. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти судга даъво тақдим этилгандан сўнг тугатилган тақдирда, низо хўжалик судига тааллуқли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолиятининг тўхтатилиши хўжалик судида иш бўйича иш юритишни тугатиш учун асос бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар фуқаро қонунда белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор мақомини олган бўлиб, аммо низо унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан эмас, балки уй-жой, оила-никоҳ ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан бўлса, бундай низо умумий юрисдикция судларида кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Судлар шуни инобатга олишлари керакки, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан қатъий белгиланган. Хусусан, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида бошқа масалалар билан бир қаторда текширишларни ўтказиш асослари, даврийлиги ва муддатлари тартибга солинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текшириш қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлмасдан ўтказилган ҳолда, у ноқонуний ҳисобланади ва ФПК 56-моддасининг иккинчи қисми, ХПК 54-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ текшириш натижасида олинган маълумотлар далил сифатида қабул қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатга олинган «Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом 6-бандининг иккинчи хатбошисига кўра тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларга белгиланган тартибда рухсат берилган битта назорат қилувчи органга бошқа назорат қилувчи органлар, режадан ташқари текшириш ўтказиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўлган тақдирда, улар томонидан берилган буюртманома асосида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш қарори билан қўшилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти бир нечта назорат қилувчи орган томонидан текширилганлиги билан боғлиқ низолар кўрилаётганда, судлар уларнинг ҳар бирида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг текшириш учун рухсати бор ёки йўқлигини аниқлашлари лозим. Бунда рухсат борлигини исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасида бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушиши ва уларнинг топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига оид қисқа муддатли текширувлар давлат солиқ хизмати органларининг фақат қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмалари томонидан мазкур бўлинмалар бошлиқларининг буйруқлари асосида ўтказилиб, кейинчалик бу ҳақда махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси қисқа муддатли текширув ўтказилган кундан эътиборан бир иш куни ичида хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар инобатга олишлари керакки, бундай қисқа муддатли текширишлар ўтказиш учун назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳудудий Кенгашнинг рухсатномаси талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қонун 39-моддасининг ўн иккинчи қисмига кўра тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъекти томонидан текширишда бирлашма вакилининг иштирок этиши истаги билдирилган тақдирда, унга бирлашма вакилини таклиф этиш учун имконият берилиши шарт. Судларга тушунтирилсинки, бундай имкониятнинг берилмаганлиги текширишни ноқонуний деб топиш учун асос бўлмайди. Шу билан бирга, судлар бундай ҳолатга йўл қўйган айбдор шахсларнинг ҳаракатларига тегишли ҳуқуқий баҳо беришлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Судлар инобатга олишлари лозимки, Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, агар қонунда молиявий санкция миқдори белгиланмаган бўлса, судлар санкциянинг миқдорини жавобгарнинг мулкий аҳволи, айбини оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда белгилашлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 329-моддасининг 13-бандига ва 330-моддасининг 3-бандига кўра тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади. Ушбу қоида мазкур тоифадаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари устидан шикоят қилинганда ҳам татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга тушунтирилсинки, бундай тоифадаги ишлар бўйича аризалар берилганда аризачидан давлат божидан озод қилиш ҳақидаги илтимоснома ёки молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотнома талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида»ги Йўриқноманинг 3-бандига кўра юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар ҳамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, шунингдек жамғарма, муддатли, ссуда ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш ҳуқуқига эгалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 10 июнда 1044-сон билан рўйхатга олинган «Ҳисобварақлар очиш, мижозлар ҳисобварақларига маблағ ўтказиш ва ҳисоблаб чиқариш, иш ҳақи ва қонунларда назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш тартиби бўйича белгиланган талабларни бузганлик учун тижорат банкларига нисбатан жарима жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 4-бандига кўра Марказий банк меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган барча зарурий ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин банклар томонидан ҳисобварақлар очишда сабабсиз кечиктирилганлик ёки очишдан бош тортганлик, шунингдек мазкур турдаги ҳисобварақ очиш учун ортиқча ҳужжатларни талаб қилганлиги учун банк устав сармояси белгиланган энг кам миқдорининг 0,05 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар назарда тутишлари керакки, банкнинг ҳисобварақни бошқа банкда ёки банк филиалларида очиш ҳақидаги таклифи ҳам банкнинг ҳисобварақни очишдан бош тортиши деб баҳоланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, тадбиркорлик субъектларига қонуний фаолиятни амалга оширишда, жумладан, солиқ, молия ва статистика органларига ҳисоботлар топширишда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга оид қонуний имтиёзлар, преференциялар қўллашда, муҳандислик-коммуникация тармоқлари (энергия, газ, сув, канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа)га уланишга рухсат олинишида, пул маблағлари ёки моддий бойликлардан эркин фойдаланишида давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан ноқонуний аралашувлар, чекловлар, сансалорликлар ва бошқа шу каби тўсқинликларга йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланса, суд уларга нисбатан таъсир чоралари қўллаши ёки уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Судларнинг эътибори тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда ўрганиб ва умумлаштириб, аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўришлари, мазкур соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифлар бериб боришлари лозимлигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Б. МУСТАФАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси А. УСМАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси Д. МИРЗАКАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий хўжалик судининг судьяси М. ИЗРАИЛБЕКОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 14 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12/239-сон