Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
19.05.2020
19.04.2018
21.08.2015
24.09.2009
11.10.2006
15.12.2005
24.06.2003
01.06.1996
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 19.05.2020
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги ЎРҚ-604-сонли «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунига асосан 2020 йил 19 майдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Эркин иқтисодий зона тушунчаси
[СПиТ:
1.Эркин иқтисодий зона / Эркин иқтисодий зона]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зона — минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуддир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорибилан тасдиқланган «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида низом» 2-бандининг иккинчи хатбошиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зона ҳудудида юридик шахслар ва фуқаролар (жисмоний шахслар) хўжалик, молиявий ва бошқа фаолиятнинг исталган турлари билан шуғулланишига йўл қўйилади, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ман этилган фаолият турлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сонли «Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сонли «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5412-сонли «Сирдарё» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 27 январдаги 21-сонли «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 26 августдаги 234-сонли «Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги 418-сонли «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва бошқалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Эркин иқтисодий зонани тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зона Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади. Эркин иқтисодий зонанинг мақоми, шунингдек унинг қанча муддатга ташкил этилиши мазкур зонани ташкил этиш тўғрисидаги қарор билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сонли «Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони 1-бандининг биринчи хатбошиси, 2-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонинг 1-банди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонинг 1-банди, 4-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сонли «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони 3-бандининг иккинчи хатбошиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зонанинг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 27 январдаги 21-сонли «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 26 августдаги 234-сонли «Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарига кирувчи ҳудудлар», Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига 3-илова сифатида тасдиқланга «Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисида низом».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш белгиланган муддат тугашидан камида уч йил олдин Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Эркин иқтисодий зона мақомини тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зонанинг мақоми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уни ташкил этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддат тугаганидан кейин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уни ташкил этиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган вазифалар бажарилмаганда ва мақсадларга эришилмаганда тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зонанинг мақомини тугатиш тўғрисидаги қарор белгиланган муддат тугашидан камида уч йил олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига 1-илова сифатида тасдиқланга «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида низом»нинг 4-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Эркин иқтисодий зоналарнинг турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зоналар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин савдо зоналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин ишлаб чиқариш зоналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин илмий-техникавий ва бошқа зоналар тарзида тузилиши мумкин.
[СПиТ:
1.Эркин иқтисодий зона / Эркин савдо зоналари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Эркин савдо зоналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин савдо зоналари консигнация омборларини, эркин божхона зоналарини, шунингдек товарларга ишлов бериш, уларни ўраш-жойлаш, саралаш, сақлаш зоналарини ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин савдо зоналари чегарага туташ пунктларда, аэропортларда, темир йўл узелларида ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудининг бошқа жойларида тузилади.
[СПиТ:
1.Эркин иқтисодий зона / Эркин ишлаб чиқариш зоналари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Эркин ишлаб чиқариш зоналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин ишлаб чиқариш зоналари — тадбиркорликни рағбатлантириш, иқтисодиётнинг устун тармоқларига чет эл инвестицияларини жалб этиш, истиқболли технологияларни жорий этиш мақсадида хўжалик-молиявий фаолиятнинг алоҳида тартиботи жорий этиладиган ҳудудлардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин ишлаб чиқариш зоналари экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш зоналарини, агрополисларни, тадбиркорлик зоналарини, индустриал-иқтисодий зоналарни ва бошқа зоналарни ўз ичига олади.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
[СПиТ:
1.Эркин иқтисодий зона / Эркин илмий-техникавий зоналар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Эркин илмий-техникавий зоналар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин илмий-техникавий зоналар алоҳида ажратилган ҳудудлардан иборат бўлиб, у ерда илмий-ишлаб чиқариш ва ўқув марказлари жамланади ҳамда улар учун илмий ва ишлаб чиқариш имкониятини ривожлантиришга қаратилган махсус ҳуқуқий тартибот ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин илмий-техникавий зоналар юксак технологиялар амал қиладиган зоналар, технопарклар, минтақавий инновация марказлари—технополислар шаклида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Юридик ва жисмоний шахслар ҳуқуқлари ҳамда манфаатларининг кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий зона ҳудудида фаолият юритаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зоналарда инвесторларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча кафолатлари ва имтиёзларига риоя этилиши таъминланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар назарда тутилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига 3-илова сифатида тасдиқланга «Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низом».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва бошқа органлар ёхуд мансабдор шахсларнинг юридик ва жисмоний шахслар фаолиятига асоссиз аралашуви натижасида уларга етказилган зарарнинг ўрни, шунингдек бой берилган фойда ҳамда етказилган маънавий зиён суд тартибида қопланиши ёки компенсация қилиниши керак.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Эркин иқтисодий зонани ривожлантириш дастури
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган дастурга мувофиқ ривожлантирилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги 418-сонли қарори билан тасдиқланган «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зонани ривожлантириш дастури ишлаб чиқариш ва бозор инфраструктурасини яратишни, алоҳида ҳуқуқий тартиботни таъминлашни, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини иқтисодий рағбатлантириш чораларини ўз ичига олади.
(10-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зонани ривожлантириш дастурини молиявий таъминлаш зонанинг ўз ресурслари ҳамда хусусий ва бошқа манбалардан маблағлар жалб этиш, шу жумладан халқаро дастурлар ҳисобига, шунингдек мазкур ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги 418-сонли қарори билан тасдиқланган «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури»га илова сифатида тасдиқланган «Эркин иқтисодий зоналарнинг ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБОТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ҳуқуқий тартиботнинг ўзига хос жиҳатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зоналарда алоҳида божхона, валюта, солиқ тартиботи, шунингдек фуқаролар кириши, чиқиши ва бу ерда бўлишининг, меҳнат муносабатлари, молия-кредит фаолиятининг алоҳида тартиботи ҳамда инвестицияларни жалб этишга, тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга ва зонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган бошқача тартибот ўрнатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига 3-илова сифатида тасдиқланга «Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низом».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахсларнинг алоҳида ҳуқуқий тартиботни бузиш йўли билан олган даромади (фойдаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ ундириб олинади.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Алоҳида божхона тартиботи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида божхона тартиботи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун божхона божларини бекор қилиш ёки камайтиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт ёки импорт учун тарифдан ташқари чеклашларни бекор қилиш ёки енгиллаштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни белгиланган тартибда албатта баённомага киритган ҳолда эркин иқтисодий зонанинг божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зона ҳудудида алоҳида божхона тартиботини Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари таъминлайди.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида божхона тартиботи эркин иқтисодий зона ҳудуди орқали товарларни транзит олиб ўтишга нисбатан татбиқ этилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига 3-илова сифатида тасдиқланга «Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низом»нинг 3-боби.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Алоҳида валюта тартиботи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида валюта тартиботи миллий ва чет эл валюталарининг эркин муомалада бўлиши ҳамда айирбошланишини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида валюта тартиботининг амал қилиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зона ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчилари (юридик ва жисмоний шахслар) мамлакат инвесторлари ва чет эллик инвесторлар учун тенг шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан фойдаланади.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зонадаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаш учун энг аввало маҳаллий меҳнат ресурслари жалб этилади, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчи шахслар ва чет эл фуқаролари ҳам жалб этилиши мумкин. Эркин иқтисодий зонага меҳнат ресурсларини жалб этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Эркин иқтисодий зоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зоналарда меҳнат муносабатлари қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари (келишувлари) ва якка тартибдаги меҳнат шартномалари (контрактлари) билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоа шартномалари ва якка тартибдаги меҳнат шартномалари мазкур корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг аҳволини қонун ҳужжатларида, шунингдек Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси ҳам қатнашчиси бўлган конвенцияларида назарда тутилган шартларга нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Эркин иқтисодий зонанинг бюджети
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зона мустақил бюджетга эга бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига 1-илова сифатида тасдиқланга «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида низом»нинг 11, 13-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зонани шакллантириш босқичида кредитлар бериш ёки ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктура объектларини тўғридан-тўғри инвестициялаш тарзида республика бюджети ва маҳаллий бюджетдан маблағлар жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зонанинг бюджети эркин иқтисодий зонанинг Маъмурий кенгаши (бундан буён матнда Маъмурий кенгаш деб юритилади) фойдаланиши ва бошқарувида бўлган ер, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан, хизматлар кўрсатишдан келадиган тушумлардан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлардан шакллантирилади.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Эркин иқтисодий зонага кириш, эркин иқтисодий зонадан чиқиш ва унинг ҳудудида бўлиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зонага чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириши, иқтисодий зонадан чиқиши ва шу ҳудудда бўлишининг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган соддалаштирилган тартиботи жорий этилиши мумкин.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Суғурта
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зона қатнашчиларининг инвестициялари ва таваккалчилигини суғурта қилиш ихтиёрийлик асосида амалга оширилади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАНИ БОШҚАРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Эркин иқтисодий зонанинг бошқарув органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зонанинг фаолияти Маъмурий кенгаш томонидан мувофиқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зона дирекцияси (бундан буён матнда дирекция деб юритилади) эркин иқтисодий зонанинг оператив бошқарув органидир.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Эркин иқтисодий зонанинг Маъмурий кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгашга раис бошчилик қилади. Эркин иқтисодий зонанинг чегаралари Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирлиги (туман, шаҳар, шаҳардаги туман) чегарасига тўғри келган тақдирда, Маъмурий кенгаш раисининг вазифаларини ижро этиш тегишли ҳоким зиммасига юкланади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Эркин иқтисодий зона Маъмурий кенгашининг ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида ҳуқуқий тартиботга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий зонани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий зонада жойлаштириш учун инвесторлар танловини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалалар бўйича давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий зонага инвестицияларни жалб этиш учун қўшимча шартлар белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий зонанинг ҳар йилги бюджетини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгашнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари эркин иқтисодий зона ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчилари (юридик ва жисмоний шахслар) ижро этиши учун мажбурийдир.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Эркин иқтисодий зонада давлат мулки ҳуқуқининг ўзига хос жиҳатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зона чегараларида жойлашган давлат мулки объектлари (ер, сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар, бинолар, иншоотлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколатлари доирасидаги қарорига кўра оператив бошқариш ёки хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида Маъмурий кенгашга топширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Маъмурий кенгашга топширилган ер, сув, ер ости бойликлари, бошқа табиий ресурслар ва объектлардан оқилона фойдаланилиши ҳамда уларнинг муҳофаза қилиниши устидан назоратни таъминлайди.
(23-модданинг биринчи ва иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зона ҳудудида жойлашган давлат мулки объектларини хусусий мулк қилиб сотиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрдаги 425-XII-сонли «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Эркин иқтисодий зона дирекцияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция юридик шахс бўлиб, у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида ҳуқуқий тартиботнинг амал қилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий кенгаш томонидан танлаб олинган инвесторлар мажбуриятлари лозим даражада бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий зонани ривожлантириш дастури амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий зона ҳудудида хўжалик фаолияти қатнашчиларининг (юридик ва жисмоний шахсларнинг) рўйхатдан ўтказилишини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик ҳолатнинг яхшиланиши устидан назоратни таъминлайди, шунингдек моддий маданий мерос объектларининг бут сақланиши учун жавобгар бўлади.
(24-моддасининг иккинчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция юридик ва жисмоний шахсларнинг оператив хўжалик, молиявий фаолиятига ҳамда бошқа фаолиятига аралашишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Эркин иқтисодий зона ҳудудида хўжалик фаолияти қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зона ҳудудида хўжалик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар дирекцияда рўйхатдан ўтади.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция рўйхатдан ўтказилган юридик ёки жисмоний шахсга эркин иқтисодий зонада рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради ва бу ҳақда тегишли давлат бошқаруви органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабар қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларини бузган тақдирда, дирекция эркин иқтисодий зона ҳудудида юридик ёки жисмоний шахснинг фаолиятини тугатиш ҳамда унга берилган гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган «Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом».
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-224-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 424-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотларни қайта ташкил этиш ва тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин иқтисодий зонада ишлаб турган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-моддаси.