Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Қарори
«БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ УРУҒИНИ ЕТИШТИРУВЧИ ХЎЖАЛИКЛАРНИ, ШУНИНГДЕК ИЛМИЙ МУАССАСАЛАР — НАВЛАР ОРИГИНАТОРЛАРИНИ, СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК СОҲАСИ ОЛИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1993-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 сентябрдаги ПҚ–1621-сонли «2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2009 йил 6 июлдаги 3, 55 ва 18-сон «Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар – навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1993, 2009 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 366-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РУЗИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 11 июль,
3/2-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 11 июль,
46-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2012 йил 11 июль,
8-сон
Келишилди:
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси Э. ҚУДРАТОВ
2012 йил 11 июль,
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази бош директори Ш. НУРМАТОВ
2012 йил 11 июль,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 353-модда)