Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2023 17.07.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2379
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 17.07.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2379
Date of entry into force
27.07.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2023
Ҳужжат 27.07.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИДА АУДИТ ТЕКШИРУВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2379]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3411, 11.01.2023 й.) асосан 2023 йил 14 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда), «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 149-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 23 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19/4-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 23 июндаги 19/4-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда), «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 149-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ–1438-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ, микрокредит ташкилотларининг молиявий ҳисоботларини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотларни аудиторлик ташкилотлари томонидан текшириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилоти — танлов асосида танлаб олинган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текшируви — молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда Марказий банк деб аталади) меъёрий ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида микрокредит ташкилотининг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотни аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишдир;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ҳисоботи — аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоидабузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек аудиторлик текшируви ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотдан иборат бўлган ва микрокредит ташкилоти раҳбарига, мулкдорига, иштирокчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилишига йўлланган ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик хулосаси — микрокредит ташкилотида молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг фикри ёзма шаклда ифодаланган, микрокредит ташкилоти молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ҳужжат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Микрокредит ташкилотларининг фаолияти ҳар йили молиявий йил якуни бўйича аудиторлик ташкилоти томонидан текширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Микрокредит ташкилотлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашда аудиторлик ташкилотлари, авваламбор даромадлилик (рентабеллик), капиталдан фойдаланиш даражаси, молиявий барқарорлиги, тўлов қобилияти ва ўзини-ўзи молиялаш даражаси, ишдаги фаоллик мезонларидан келиб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Аудиторлик текшируви аудиторлик текшируви ўтказилишини қўзғатувчи микрокредит ташкилоти, унинг мулкдори, шунингдек устав капиталида қонун ҳужжатларида белгиланганидан кам бўлмаган миқдордаги улушга эга иштирокчилар (акциядорлар), назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббусига кўра ўтказилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Айнан бир хил асосларга кўра айнан бир аудиторлик ташкилоти айнан бир микрокредит ташкилоти фаолиятини текширишга такрор жалб этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Аудиторлик ташкилоти айнан бир микрокредит ташкилотининг фаолиятини кетма-кет уч йилдан ортиқ аудиторлик текширувидан ўтказишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Микрокредит ташкилотлари томонидан аудиторлик ташкилотларини танлаш шартлари ва талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Микрокредит ташкилотлари аудиторлик ташкилотларини танлов асосида танлаб олади. Танлов аудиторлик текширувини ўтказишда манфаатдорлик билдирган камида учта аудиторлик ташкилотининг таклифларидан иборат бўлиши ҳамда танловда иштирок этувчи аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилоти таклифининг мазмунидан бехабар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Микрокредит ташкилоти ва аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган шартнома ва битимларда аудиторлик хулосаси ва ҳисоботини Марказий банкка тақдим этишни чеклаш бўйича қоидалар кўзда тутилмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Аудиторлик текширувини ўтказишда микрокредит ташкилоти ва аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Аудиторлик текширувидан ўтказилаётган микрокредит ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ташкилотини мустақил танлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви ўтказилаётганда аудиторлик текширувининг йўналиши ва ҳажмини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторнинг эътирозлари асосланилган қонун ҳужжатларининг нормалари тўғрисидаги зарур ахборотни аудиторлик ташкилотидан олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботни тузиш тартиби тўғрисида ҳамда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни тўғрилаш ҳақида аудиторлардан маслаҳат ва тавсиялар олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Аудиторлик текширувидан ўтказилаётган микрокредит ташкилоти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторга керакли шароитларни яратиб бериши, унга зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текшируви давомида аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисобот тузиш қоидалари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш тартиби бузилишларини бартараф этишга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Микрокредит ташкилоти ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилаётган аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш ёки унга халақит бериш мақсадларида у ёки бу ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Микрокредит ташкилоти аудиторлик текширувлари якунлангач, аудиторлик ҳисоботи ва хулосаси, шунингдек аудиторлик ташкилоти томонидан ҳаққонийлиги тасдиқланган микрокредит ташкилотининг молиявий ҳисоботининг нусхаларини Марказий банкка тақдим этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Микрокредит ташкилотлари ҳар йилги молиявий ҳисоботни унда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини аудиторлар тасдиқлагач, ҳисобот йили тугаганидан сўнг биринчи майгача матбуотда эълон қилишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Микрокредит ташкилоти аудиторлик текширувини ўтказишга доир шартномага мувофиқ аудиторлик хизматларининг ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувини белгилаган орган ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Аудиторлик ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатлари ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий ҳисоботлари билан олдиндан танишиб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини олиб бориш шакллари ва услубларини мустақил равишда белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини ўтказишда микрокредит ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлари билан тўлиқ танишиб чиқиш, шунингдек ушбу ҳужжатда ҳисобга олинган ҳар қандай мулкнинг аниқ мавжудлиги ёки ҳар қандай мажбуриятларнинг аниқ ҳолатини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текшируви давомида юзага келган саволлар бўйича микрокредит ташкилотининг моддий жавобгар шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилотидан учинчи шахслар ахборотининг ёзма тасдиқномасини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти ишончли аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун барча зарур бўлган ахборотни бермаган тақдирда аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлар ва бошқа мутахассисларни иштирок этишга белгиланган тартибда жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини олиб бориш даврида микрокредит ташкилотига бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш, олиб бориш ҳамда молиявий ҳисоботни тайёрлашдан ташқари профессионал хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Аудиторлик ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган лицензия талаблари ва шартларига амал қилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилотининг талабига кўра аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича қонун ҳужжатларидаги талаблар, аудиторнинг фикр-мулоҳазалари асосланадиган ҳуқуқий нормалар тўғрисида ахборот тақдим этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган ахборотларни сир сақлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик ҳисоботида молия-хўжалик операцияларининг қонунийлигини бузиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни акс эттириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти фаолиятини аудитдан ўтказган аудиторлик ташкилоти микрокредит ташкилотига унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари зарар етказганлигини тасдиқлаб турган фактларни аниқлаган тақдирда, бу ҳақда микрокредит ташкилоти раҳбариятига, мулкдорига, таъсисчиларининг умумий йиғилишига маълум қилиши ҳамда аудиторлик ҳисоботига тегишли қайдни киритишга мажбур. Зарур ҳолларда, аудиторлик текширувининг натижаларини маълум қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсисчиларнинг умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудиторлик ташкилотлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлик ташкилотининг мустақиллиги ва холислиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текшируви натижалари бўйича микрокредит ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлашлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органига тавсиялар киритишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аудиторлик текшируви жараёнида микрокредит ташкилотининг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорати аҳволи, молиявий ҳисоботлари, кредит портфелини таҳлил қилиш, берилган кредитлар бўйича захиралар ҳажмига, таваккалчилик ва ликвидлилик кўрсаткичларига баҳо бериш ҳамда унинг фаолияти қонун ҳужжатларига, шу жумладан Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мослигини таҳлил қилишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Аудиторлик ташкилоти аудиторлари микрокредит ташкилотидан мустақил бўлишлари лозим, яъни текширилаётган микрокредит ташкилоти раҳбарлари ва (ёки) бошқа мансабдор шахслар билан яқин қариндош бўлган, ушбу ташкилотларда мулкий ёки шахсий номулкий манфаатлари бўлган шахсларга ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда аудиторлик текширувини ўтказиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Аудиторлик ҳисоботи ва хулосасига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аудиторлик текшируви натижаси бўйича аудиторлик ташкилоти томонидан микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органига қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган аудиторлик хулосаси ва аудиторлик ҳисоботи тақдим этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Аудиторлик текшируви микрокредит ташкилоти иштирокчилари (акциядорлари) ёки назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари топшириғига биноан аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилаётган бўлса, аудиторлик ҳисоботи аудиторлик текшируви топшириғига биноан ўтказилаётган шахсга ҳам тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Микрокредит ташкилотининг йиллик молиявий ҳисоботи аудиторлик хулосасига узвий боғлиқ ҳужжат бўлиб, у хулосага илова қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Микрокредит ташкилотининг қуйидаги молиявий ҳисоботлари аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баланс ҳисоботи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида жамланма ҳисобот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий ҳисоб сиёсатлари ва тушунтирувчи изоҳлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Аудиторлик ҳисоботи ўз ичига қуйидагиларни қамраб олиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги қисмни, жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ҳисоботини юритишда ва молиявий ҳисоботни тайёрлашда белгиланган тартибларни бузилиш ҳолатлари аниқланганда, уларни тавсифлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) молия-хўжалик операцияларини амалга оширишда микрокредит ташкилотининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
капитали етарлилигига баҳо бериш, шунингдек устав капиталини ўз вақтида ва тўлиқ шакллантиришини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даромадлари ва харажатлари таҳлили, шу жумладан солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиниши таҳлили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит портфелига баҳо бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ҳамда ҳисобдан чиқариш сиёсатига баҳо бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф-хатарларни бошқариши бўйича маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат тизимига баҳо бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввал ўтказилган аудиторлик текшируви юзасидан берилган тавсияларнинг бажариши тўғрисида маълумот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўтказиладиган текширувлар бўйича барча ҳисоботларда микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи фаолияти баҳоланишини, тавсия қилинган тузатишлар, аниқланган камчиликлар ва қонун ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф этишга доир тавсияларни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир бети аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) томонидан имзоланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ҳисоботлар бевосита микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органига кўриб чиқиш ва кейинчалик тасдиқлаш учун тақдим этилиши лозим. Ҳисобот нусхалари тасдиқлангандан кейин микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органига ижро қилиш учун берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Аудиторлик фаолиятини амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Аудиторлик ҳисоботидаги ахборот махфий ҳисобланади ва ошкор қилиниши мумкин эмас. Ушбу ахборотдан фойдаланган шахслар ахборотни ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи йил якунлари бўйича молиявий ҳисобот тайёрланиши ва бунинг учун аудиторлик ташкилотини жалб қилиниши учун масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Микрокредит ташкилоти фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказган аудиторлик ташкилотлари микрокредит ташкилоти ва бошқа молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар олдида молиявий ҳисобот ҳамда мирокредит ташкилотининг бошқа молиявий ахбороти тўғрисида нотўғри якундан иборат бўлган аудиторлик хулосасини тузиш оқибатида уларга етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлик ёки лозим даражада ўтказмаганлик оқибатида микрокредит ташкилоти ва (ёки) аудиторлик текшируви буюртмачисига етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аудиторлик ташкилоти томонидан қопланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 341-модда; 2013 й., 26-сон, 340-модда; 2016 й., 7-сон, 71-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 10/18/2379-3/2275-сон; 20.03.2020 й., 10/20/2379-4/0354-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)