Ҳужжат кучини йўқотган 23.01.2021 10.07.2012 йилдаги 203-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.2012 йилдаги 203-сон
Date of entry into force
10.07.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 23.01.2021
Ҳужжат 10.07.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДА ҲАРБИЙ-ТИББИЁТ ФАКУЛЬТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 январдаги 36-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий хизмат офицерлари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш марказини ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг ҳарбий кафедрасини қайта ўзгартириш йўли билан Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида Ҳарбий-тиббиёт факультети (кейинги ўринларда факультет деб аталади) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, факультет юридик шахс мақомига эга бўлган олий ҳарбий таълим муассасаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар факультетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори интеллектуал салоҳиятга, ҳарбий тиббиёт соҳасида пухта билимларга эга, ўз Ватанига чексиз садоқатли, тинч ва ҳарбий даврда қўшинларни тиббий таъминлашни самарали ташкил этишга қодир бўлган тиббий хизматнинг юқори малакали офицерларини тайёрлаш;

резерв ва захира тиббий хизматнинг тиббиёт бўлинмаларини мураккаб тактик шароитларда бошқаришга қодир бўлган, қўшинларни тиббий таъминлаш бўйича пухта билимларга эга офицерларини тайёрлаш;

ҳарбий врачларнинг ҳарбий ва касбий тайёргарлиги даражасини мунтазам оширишни, махсус билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ва янгилаб боришни, янги тиббий технологияларни ўзлаштиришига кўмаклашишни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлажак тиббий хизмат офицерларида юксак маънавий-ахлоқий, психологик ва етакчилик сифатларини, ватанпарварлик ҳамда ўз Ватанидан ва мамлакат Қуролли Кучларидан фахрланиш, Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига садоқат туйғуларини тарбиялаш, уларда кенг дунёқарашни ва интеллектуал қобилиятларни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, Қуролли Кучлар тиббий хизматининг даволаш-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши курашиш фаолиятига замонавий инновация технологияларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

қўшинларни тиббий таъминлашни ташкил этиш, ҳарбий-тиббий кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш соҳасида ўқув-методик адабиётларни яратиш ва нашр этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд ўқув-методик, моддий-техник базани ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ўқув жараёнига тиббий хизмат офицерлари тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги даражасини таъминлайдиган ўқитишнинг замонавий техник воситаларини, педагогик технологияларни жорий этиш.

4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
факультетда тиббий хизмат офицерларини тайёрлаш «Ҳарбий тиббиёт» олий таълим йўналиши бўйича, Ўзбекистон Республикаси олий тиббий таълим муассасаларининг «Даволаш иши» йўналиши бўйича ўқишнинг бешинчи курсини битирган талабаларини икки йил муддат билан ўқитиш орқали амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов асосида ҳарбий-касбий танлаб олишдан ўтган ва факультетга қабул қилинган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти мақоми берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
факультетнинг «Ҳарбий тиббиёт» йўналиши бўйича битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 19 апрелдаги Ф-2193-сон фармойиши билан белгиланган намунадаги олий таълим тўғрисидаги диплом ва «ҳарбий врач» малакаси берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
факультетни битирган тиббий хизмат офицерлари кадрларни қайта тайёрлаш тизимида олинган тор ихтисосликка эга бўлишган тақдирда изланувчилар сифатида илмий ишлар олиб бориш ҳамда номзодлик (докторлик) диссертациясини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-тиббиёт муассасалари, Тошкент тиббиёт академиясининг клиника ва кафедралари факультетнинг асосий ўқув базалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетининг тузилмаси ҳамда Устави 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
факультетнинг таркибий бўлинмаларини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг белгиланган штатлар сони доирасида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
факультетга раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган факультет бошлиғи амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда факультетни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббиёт муассасаларининг тайёргарликка, қўшинларда амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассислари, шунингдек мамлакатнинг етакчи клиникалари мутахассислари орасидан профессор-ўқитувчилар ва маъмурий-бошқарув ходимлари билан таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда таълим йўналиши бўйича давлат таълим стандартини ва ўқув режасини, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга давлат талаблари ишлаб чиқилишини ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
факультетнинг профессор-ўқитувчилар таркиби ходимларининг касбий даражасини ошириш, факультетнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш, таълим фанлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш ва нашр этиш, курсантларнинг ўқиши ва яшаши учун уй-жой-маиший шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
факультетнинг офицер, сержант ва оддий аскар таркибларидаги контракт бўйича ҳарбий хизматчилари ҳамда ўқиётган курсантлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг тегишли тоифалари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча таъминотлар, кафолатлар ва имтиёзлар турлари билан таъминланадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
календарь ҳисоби бўйича камида ўн йил хизмат қилган факультет битирувчиларига хизматдан бўшатилиш чоғида олий таълим муассасасидаги ўқиган вақти (факультетга қабул қилингунгача) ўқишнинг бир ойини хизматнинг бир ойига ҳисоблаган ҳолда ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки, факультет таъминоти, шу жумладан ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминоти ҳамда ишчилар ва хизматчиларга, Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-тиббиёт муассасалари бўлимларининг етакчи, бош тиббиёт мутахассислари ҳамда бошлиқлари орасидан (қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соатбай иш ҳақи тўлаш шарти бўйича ишлайдиган) штатсиз ўқитувчиларга иш ҳақи тўловлари бўйича харажатлар, танлаб олиш бўйича танловларни, шу жумладан тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилар таркиби ходимларига факультет курсантларини ўқитганлик учун меҳнат ҳақи ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Маориф» соҳаси бўйича ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Факультет Тошкент шаҳар, Зиёлилар кўчаси, 4-уйга жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 10 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
203-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 июлдаги 203-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетининг

тузилмаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 июлдаги 203 -сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УСТАВИ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Устав «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида», «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети (кейинги ўринларда факультет деб аталади) фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Факультет тиббий хизмат офицерларини, резерв ва захирадаги тиббий хизмат офицерларини тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари (кейинги ўринларда Қуролли Кучлар деб аталади) тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича олий ҳарбий таълим муассасаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Факультет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва ушбу Уставга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Факультет юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, муҳрларга, штампга, ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа белгилар ва реквизитларга эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Факультетнинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Зиёлилар кўчаси, 4-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу Уставда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучларнинг тиббий таркиби ходимлари — офицер, сержант ва оддий аскар таркибларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари ҳамда Қуролли Кучларнинг тегишли маълумот ва малакага эга бўлган, Қуролли Кучларнинг ҳарбий тиббий муассасалари ва ҳарбий-тиббий бўлинмалари таркибига кирадиган хизматчилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшинларни тиббий таъминлаш — даволаш-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар, қўшинларни оммавий қирғин қуролидан ҳимоя қилиш бўйича тиббий хизмат тадбирлари, шунингдек қўшинларни тиббиёт мол-мулки билан таъминлаш тадбирлари комплекси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий врач — олий тиббий маълумотли, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги, врач сифатида ёки маъмурий фаолият билан шуғулланадиган ҳарбий хизматчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
резерв ёки захирадаги тиббий хизмат офицери — олий тиббий таълим муассасаларининг ўқув бўлинмаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган, ўқитиш дастурини ўзлаштирган, белгиланган давлат имтиҳонларини топширган, бирламчи офицер унвонини олган шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Факультетнинг асосий мақсадлари ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тиббий хизмат офицерлари, резерв ва захира тиббий хизмат офицерлари тайёрлашнинг самарали тизимини ташкил этиш, Қуролли Кучларнинг тиббий таркиби ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек ҳарбий тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш факультетнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар факультетнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори интеллектуал салоҳиятга, ҳарбий тиббиёт соҳасида пухта билимларга эга, ўз Ватанига чексиз садоқатли, тинч ва ҳарбий даврда қўшинларни тиббий таъминлашни самарали ташкил этишга қодир бўлган тиббий хизматнинг юқори малакали офицерларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
резерв ва захира тиббий хизматнинг тиббиёт бўлинмаларини мураккаб тактик шароитларда бошқаришга қодир бўлган, қўшинларни тиббий таъминлаш бўйича пухта билимларга эга офицерларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучлар тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, бунда ҳарбий врачларнинг ҳарбий ва касбий тайёргарлиги даражасини мунтазам оширишни, махсус билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ва янгилаб боришни, янги тиббий технологияларни ўзлаштиришга кўмаклашишни назарда тутиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлажак тиббий хизмат офицерларида юксак маънавий-ахлоқий, психологик ва етакчилик сифатларини, ватанпарварлик ҳамда ўз Ватанидан ва мамлакат Қуролли Кучларидан фахрланиш, Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига садоқат туйғуларини тарбиялаш, уларда кенг дунёқарашни, интеллектуал қобилиятларни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, Қуролли Кучлар тиббий хизматининг даволаш-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши курашиш фаолиятига замонавий инновация технологияларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшинларни тиббий таъминлашни ташкил этиш, ҳарбий-тиббий кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш соҳасида ўқув ҳамда методик адабиётларни яратиш ва нашр этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд ўқув-методик, моддий-техник базани ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ўқув жараёнига тиббий хизмат офицерлари тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги даражасини таъминлайдиган ўқитишнинг замонавий техник воситаларини, педагогик технологияларни жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ўқув-тарбиявий жараённи ва илмий-методик ишларни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўқув-тарбия жараёни ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларидан, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат таълим стандартига, шунингдек Қуролли Кучларнинг тиббий таркиби ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимига давлат томонидан қўйиладиган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режаси ва дастурлар асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Факультетда илмий ва методик ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарорига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳарбий стажировка ва курсантлар амалиётининг бошқа турлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларида ва ҳарбий-тиббиёт муассасаларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Факультетда курсантларни ўқитиш ўқув режасига мувофиқ ихтисосли фанлар бўйича мажбурий тартибда давлат имтиҳонлари топшириш билан тугалланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Факультетни тамомлагандан кейин битирувчиларга «ҳарбий врач» малакаси берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 19 апрелдаги Ф-2193-сон фармойиши билан белгиланган намунадаги олий таълим тўғрисидаги диплом берилади. Дипломга иловада олий тиббий таълим муассасалари ва факультетдаги бутун ўқиш даври учун барча фанлар бўйича курсант томонидан олинган рейтинг баллари акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Факультетда ўқитиш давлат тилида ва рус тилида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Факультетда таълим олувчилар контингенти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳарбий врачлар тайёрлаш курсларининг курсантлари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилари, шунингдек Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент фармацевтика институтининг резерв ва захира офицерлари тайёрлаш курсларига қабул қилинган талабалари факультетда таълим олувчилар контингенти жумласига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Ҳарбий врачлар тайёрлаш курслари курсантлари ва уларни танлаб олиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси олий тиббий таълим муассасаларининг «Даволаш иши» йўналиши бўйича ўқишнинг бешинчи курсини тамомлаган, танлов асосида ҳарбий-касбий танловдан ўтган талабалари факультет курсантлари этиб қабул қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Факультетда ўқиш учун номзодларни ҳарбий-касбий танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташлари тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг буйруғи билан факультетда ўқиш учун талабалар орасидан номзодларни танлаб олиш комиссияси таркиби эълон қилинади. Факультет бошлиғи қабул комиссиясининг раиси этиб тайинланади. Танлов асосида танлаб олиш факультет базасида ҳар йили апрель-май ойларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қуйидагилар номзодларни танлаб олишга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзоднинг факультетда ўқишни давом эттириш хоҳиши тўғрисидаги шахсий аризаси (факультет бошлиғи номига берилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматга яроқлилик (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Қуролли Кучларда тиббий текширув тўғрисидаги Низомга мувофиқ мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги тиббий текширув натижалари бўйича, олий ҳарбий таълим муассасаси ҳузуридаги ҳарбий-тиббий комиссиянинг якуний тиббий текшируви асосида аниқланади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзоднинг факультетда ўқиш тамом бўлгандан кейин беш йил мобайнида Қуролли Кучларда ҳарбий хизматни ўташ мажбурияти (ўз қўли билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири номига ёзилган рапорти);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
грифланган адабиётлар ва учинчи шакл бўйича буюмлар билан ишлашга рухсат берилганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Номзоднинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини расмийлаштириш ҳамда грифланган адабиётлар ва буюмлар билан ишлашга рухсат бериш номзоднинг факультетда ўқишни давом эттириш хоҳиши тўғрисидаги шахсий аризаси берилган пайтдан бошлаб номзод ҳарбий ҳисобга олинган жой бўйича мудофаа ишлари бўлимларида (бошқармаларида) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қуйидагилар факультетда ўқиш учун номзодларни танлов асосида танлаб олишнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тиббий текширув натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) психологик тест синови натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) умумкасбий фанлар бўйича тест синовлари орқали интеллектуал қобилиятларни баҳолаш натижалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синовларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синовларини ўтказиш ва ташкил этиш тартиби Давлат тест маркази томонидан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади, кейинчалик у белгиланган тартибда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Танлов асосида танлаб олишни ўтказиш тартиби ва факультетга қабул қилиш механизми Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Номзодларни факультетга қабул қилиш факультет бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий таълим бошқармаси билан келишилган буйруғи билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Факультет бошлиғининг номзод факультетга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ҳарбий хизматга чақириқни расмийлаштириш учун номзод ҳарбий ҳисобга олинган жой бўйича мудофаа ишлари бўлимига (бошқармасига) ва факультетга ўтказиш учун олий (тиббий) таълим муассасаси ректори номига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Курсантларни курсдан курсга ўтказиш факультет бошлиғининг буйруғи билан, рейтинг назорати ва якуний назорат натижалари бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Факультет курсантлари ўзлаштирмаслик, интизомсизлик, соғлиғининг ҳолати бўйича (ҳарбий-тиббий комиссиянинг қарори асосида), шунингдек ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ўқишни давом эттириш имконияти йўқлиги муносабати билан ўқишдан четлаштирилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташлари тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Факультетдан четлатилган курсантларни ўқишга тиклаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчилари ва тиббий таркиби хизматчилари факультетнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Курсларни тингловчилар билан бутлаш, тингловчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, шунингдек уларни ўқишдан четлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Факультетнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилари Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт муассасалари базасида ўқитилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий-тиббиёт факультети штатида улар бўйича тегишли ўқитувчилар назарда тутилмаган махсус ўқув фанларини ўқитиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббиёт муассасалари бўлимларининг етакчи, бош тиббиёт мутахассислари ва бошлиқлари орасидан штатсиз ўқитувчилар соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Штатсиз ўқитувчилар томонидан уларга соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан бажариладиган фанлар ва машғулотлар турлари бўйича ўқув ишлари ҳажми ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Резерв ва захира офицерларини тайёрлаш курслари талабалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент фармацевтика институтида ўқиётган, резерв ва захира офицерларини тайёрлаш дастури бўйича ўқитиш учун қабул қилинган шахслар факультетнинг резерв ва захира офицерларини тайёрлаш курслари талабалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Курсларни талабалар билан бутлаш, талабаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, шунингдек уларни ўқишдан четлаштириш тартиби «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Факультет талабаларини резерв ва захира офицерларини тайёрлаш дастури бўйича ўқитиш ҳарбий-тиббиёт факультетининг ўқув базасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ҳарбий-тиббиёт факультетининг тузилмаси ва раҳбарликни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Факультет таркибида бошқарма, кафедралар, ўқув курслари ва таъминот бўлинмалари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Факультетга раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири томонидан лавозимга тайинланадиган факультет бошлиғи амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Факультет бошлиғи тинчлик даврида ва ҳарбий даврда факультетга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
факультетнинг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, режалаштириш ва юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий таркибнинг ҳарбий интизоми ва маънавий-психологик ҳолати ҳамда ҳарбий хизматнинг хавфсизлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички тартиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурол-яроғ, ҳарбий техника ва бошқа моддий воситаларнинг ҳолати ва сақланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
факультетнинг моддий-техник, тиббий, молиявий, ижтимоий-ҳуқуқий ва маиший таъминоти учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Факультет бошлиғи ўзининг ўқув, методик, илмий ишларни ташкил этиш бўйича фаолиятида қонун ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Кафедралар бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, кафедраларнинг катта ўқитувчилари ва ўқитувчилари лавозимидаги офицерлар, шунингдек Қуролли Кучларнинг ўқитувчилар лавозимидаги хизматчилари факультетнинг профессор-ўқитувчилар таркибига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Давлат органларининг факультетни бошқариш бўйича ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат таълим стандарти, давлат талаблари, ўқув режаси, ўқитиш дастурларининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш бўйича илмий, амалий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув адабиётлари ва ўқув-методик адабиётларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ факультетнинг ўқув ва моддий-техника базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент тиббиёт академиясининг клиникалари, кафедралари, лабораториялари ва ўқув аудиторияларини факультетнинг ўқув базаси сифатида тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда Қуролли Кучларнинг тиббий таркиби ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш, умумҳарбий ва ҳарбий-тиббий фанлар бўйича илғор педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий йўналишдаги ўқув, ўқув-методик адабиётларни яратиш, нашр этиш ва улар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
факультетнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда факультет фаолиятини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни ва факультетда ҳарбий хизматни ўтаётган курсантларни Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг тегишли тоифалари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъминот турлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда факультетни Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббиёт муассасаларининг тайёргарликка, қўшинларда амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларидан, шунингдек мамлакатнинг етакчи клиникалари мутахассисларидан профессор-ўқитувчилар ва маъмурий-бошқарув таркиби ходимлари билан таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Қуролли Кучларнинг тиббий таркиби ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Қуролли Кучларнинг тиббий таркиби ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш факультетда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Факультетда тиббий таркиб ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги сертификатлар намуналари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Факультетни молиялаштириш манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Давлат (республика) бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида ажратиладиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳарбий-тиббиёт факультетини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Факультетни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 318-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон; 12.03.2019 й., 09/19/210/2757-сон; 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)