25.05.2012 йилдаги 6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.05.2012 йилдаги 6-сон
Date of entry into force
25.05.2012
Ҳужжат 30.11.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ПЛЕНУМИнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚарорИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФУҚАРОЛИК ВА ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда суд амалиётида айрим масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Судларга тушунтирилсинки, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорлик давлатлар томонидан мазкур тоифадаги ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда ифодаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатлараро муносабатларда фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш деганда, бир давлатнинг ваколатли органи томонидан бошқа (хорижий) давлатнинг шундай органи топшириғи бўйича айрим процессуал, тезкор-қидирув ва бошқа ҳаракатларни бажарилиши тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорлик суд, прокурор, терговчи ва суриштирув органи томонидан Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги халқаро шартномаларига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ халқаро шартномалар шартнома, келишув, конвенция, протокол, меморандум, декларация ва ҳ.к. шаклларда тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги нормалар нафақат мазкур масалага доир махсус халқаро шартномаларда, балки бошқа икки томонлама ёки кўп томонлама халқаро шартномалар таркибида ҳам (масалан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги 1999 йил 9 декабрдаги, трансмиллий ташкилий жиноятчиликка қарши 2000 йил 15 ноябрдаги, коррупцияга қарши 2003 йил 31 октябрдаги конвенциялари ва бошқаларда) мавжуд бўлиши мумкин. Бунда ҳуқуқий ёрдам тўғрисида сўров юбориш ва ижро этишнинг зарур шарти шундан иборатки, ҳамкорликка киришаётган давлатлардан ҳар бири кўп томонлама шартнома иштирокчиси бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг кучга кирган халқаро шартномалари, шунингдек процессуал қонунчилик нормаларига, жумладан, ФПК 1-моддасининг учинчи қисми, 14, 363-моддалари, ЖПК 3, 4, 592 — 609-моддаларига амал қилиниши лозим.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро шартномани қўллаш масаласини ҳал этишда, қонунга кўра, («Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси) халқаро шартнома шартноманинг ўзида назарда тутилган ёки аҳдлашувчи томонлар ўртасида келишилган тартибда ва муддатларда кучга киришига доир қоидадан келиб чиқиш керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шуни назарда тутиш лозимки, ФПК 363-моддаси, ЖПК 592-моддаси мазмунига кўра, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида ҳуқуқий ёрдам ўзаролик принципига асосан ҳам кўрсатилиши мумкин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзаролик принципи, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир хорижий давлат билан ҳуқуқий ёрдам тўғрисида халқаро шартномаси мавжуд бўлмаган ҳолларда қўлланилиши мумкин. Бунга эҳтиёж бўлганда, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи (Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати) хорижий давлат ваколатли органига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида сўров киритади ва унда ўзига хорижий давлат ваколатли органининг топшириғи бўйича зарур процессуал ҳаракатларни бажариш юзасидан мажбурият олганлигини ёзма равишда тасдиқлайди.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида ҳуқуқий ёрдам, шу жумладан, қуйидаги кўринишларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар ҳамда банк, молиявий, юридик ва бошқа ҳужжатлар асли ва тасдиқланган нусхаларини тузиш, жўнатиш, тақдим этиш, топшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тинтув ўтказиш, предметлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш, мол-мулкни аниқлаш ва хатлаш, шахснинг даромадини аниқлаш, ашёвий далилларни жўнатиш ва бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўздан кечириш, гувоҳлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспертиза ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар (уларнинг вакилларини), жабрланувчилар, айбланувчилар (судланувчилар), гувоҳлар, экспертларни сўроқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бедарак йўқолган шахсларни қидириш, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этишда айбланаётган шахсларни қидириш ва ушлаб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноят ишини қўзғатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжатларини, шу жумладан, ҳукм нусхалари ёки суд қарорлари, судланганлик тўғрисида маълумотномалар (зарурат бўлганда тегишли қонунчилик нормалари матни илова қилинган ҳолда) тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларини, жиноят ишлари бўйича ҳукмларнинг фуқаровий даъвога оид қисмини тан олиш ва ижро этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида ўзаролик принципига асосан қонунчиликка зид бўлмаган бошқа кўринишдаги ҳуқуқий ёрдам ҳам кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хорижий давлат ҳудудида айрим процессуал, тезкор-қидирув ва бошқа ҳаракатларни бажариш зарурати туғилганда, юритувида фуқаролик ёки жиноят иши бўлган тегишли суд, прокурор, терговчи ёки суриштирув органи хорижий давлатнинг ваколатли органига тегишлилиги бўйича қуйидагилар орқали сўров киритади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилаётган ишларни юритиш билан боғлиқ масалалар бўйича, шу жумладан, суд томонидан ЖПК 399-моддаси тартибида эълон қилинган қидирув натижасида турган жойи аниқланган шахсни ушлаб туриш ва бериш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суднинг қарори ёки прокурорнинг розилиги (санкцияси) талаб қилинмайдиган процессуал ҳаракатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати орқали;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси орқали.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунда (ЖПК 593-моддаси) хорижий давлат ҳудудида жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров мазмуни ва шаклига нисбатан муайян талаблар белгиланган. Бундай сўров, жумладан, қуйидагиларни ўзида акс эттириши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) сўров юбораётган органнинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) сўров юборилаётган органнинг номи ва жойлашган жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) жиноят ишининг номланиши ва сўровнинг хусусияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ўзига нисбатан сўров юборилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, унинг туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, машғулоти тури, яшаш жойи ёки турган жойи ҳақидаги маълумотлар, унинг процессуал мақоми (шу жумладан, судланганлиги тўғрисида маълумот), юридик шахс учун эса, унинг номи, юридик манзили ва жойлашган жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар баёни, шунингдек сўралаётган ҳужжатлар, ашёвий ва бошқа далиллар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) содир этилган жиноятнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар, унинг тавсифи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қилмиш жиноят деб эътироф этилишига асос бўладиган тегишли моддаси матни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) агар жиноят натижасида зарар етказилган бўлса, унинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро шартномаларга мувофиқ, процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровда уни ижро этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров ва унга илова қилинаётган ҳужжатлар сўровни юбораётган органнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда улар юборилаётган хорижий давлатнинг расмий тилига ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бошқа тилга таржима қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида ўзаролик принципи асосида сўров юборишнинг ўзига хос хусусияти ЖПК 599-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган. Бундай сўров фақат қуйидаги ҳолларда юборилиши мумкин бўлиб, шахс:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий жавобгарликка тортиш учун ушлаб берилган тақдирда — агар сўров юборилишига сабаб бўлган қилмиш ҳар иккала давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жазоланадиган қилмиш бўлса ва уни содир этганлик учун бир йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо ёки ундан оғирроқ жазо назарда тутилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукмни ижро этиш учун ушлаб берилган тақдирда — агар шахс олти ойдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазога ёки ундан оғирроқ жазога ҳукм қилинган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қидирувда бўлган шахс хорижий давлат ҳудудида аниқланганда, уни ушлаб туриш, қамоққа олиш, ушлаб бериш ва кўчириб келиш зарурияти тўғрисидаги масала қидирув эълон қилган суд томонидан ажрим чиқариш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш йўли билан ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қидирувда бўлган шахсни ушлаб туриш, қамоққа олиш, ушлаб бериш ва кўчириб келиш зарурияти тўғрисидаги масалани ҳал этишда, суд мазкур шахсга нисбатан жиноят ишни ЖПК 84-моддасига мувофиқ, тугатиш учун асослар бор-йўқлигини текшириши лозим. Агар иш бўйича мазкур моддада назарда тутилган асослардан бирортаси мавжудлиги аниқланса, суд жиноят ишини тугатишга нисбатан шахснинг розилигини олиш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органига сўров юбориш билан чегараланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Халқаро ҳуқуқ нормалари ва ЖПК 600-моддасига мувофиқ хорижий давлат томонидан Ўзбекистон Республикасига ушлаб берилган шахс фақат ушлаб берилгунига қадар ўзи содир этган ва фақат бунга уни ушлаб берган давлат розилиги олинган жиноятлар учун жавобгарликка тортилиши ва жазоланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ишни кўриш пайтида судланувчига нисбатан Жиноят кодекси 59-моддасининг саккизинчи қисми ёки 60-моддаси қоидаларига мувофиқ жазо тайинлаш учун асослар аниқланса ва бунга хорижий давлат ваколатли органининг розилиги олинмаган бўлса, суд ЖПК 418 ва 481-моддалари тартибида ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиради ва материалларни мазкур масалани ҳал этиш учун прокурорга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айни пайтда шуни назарда тутиш лозимки, судланувчининг ҳаракатларини Жиноят кодексининг енгилроқ жазони назарда тутувчи моддасига (моддаси қисмига) қайта квалификация қилиш учун, агар халқаро шартномада бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, хорижий давлат ваколатли органининг розилиги талаб этилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агар ҳукмни ижро этиш босқичида хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан шахсни фақат у судланган айрим жиноят эпизодлари ёки Жиноят кодексининг айрим моддалари бўйича ушлаб беришга розилик берилган бўлса, суд қарорлари уларга тегишли суд инстанцияси томонидан ЖПК 600-моддаси талабларидан келиб чиқадиган ўзгаришлар киритилгандан сўнг ижро этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тушунтирилсинки, ЖК 34-моддасининг бешинчи қисмига кўра, хорижий давлатлар судларининг ҳукмлари бўйича судланганлик ҳолати шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда ҳисобга олиниши мумкин. Бошқа барча ҳолларда хорижий давлат судининг ҳукми бўйича судланганлик ҳолатини суд фақат агар бу Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бўлсагина тан олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисида хорижий давлатнинг тегишли ваколатли органидан келиб тушган сўровни бажариш шартлари ва тартиби, бундай сўровни ижро этмасдан қайтариб юбориш асослари ва тартиби ЖПК 595-моддасида назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, хорижий давлат ҳудудида жиноят содир этган ва Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида хорижий давлат ваколатли органининг сўрови, башарти Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида бундай қилмиш учун жавобгарликни назарда тутувчи норма мавжуд бўлмаса, ижро этилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар айни пайтда шуни инобатга олишлари лозимки, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мажбурлов чоралари (масалан, олиб қўйиш, тинтув, мол-мулкни хатлаш, ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ва бошқалар) билан боғлиқ бўлмаган процессуал ҳаракатларни сўров киритилаётган қилмиш ҳар иккала давлат томонидан жиноят деб тан олинмаган тақдирда ҳам ижро этиш назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қонунда (ЖПК 602-моддаси) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарори устидан шикоят бериш ва уни суд томонидан кўришнинг алоҳида тартиби белгиланган. Бунда, агар шикоятни беришдан келиб чиқадиган процессуал муносабатлар мазкур норма билан тартибга солинмаган бўлса, суд ЖПК 551-бобида назарда тутилган тегишли нормаларга амал қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай шикоятни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ажрими устидан апелляция шикояти (протести) ЖПК 13-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан уч нафар судьядан иборат таркибда кўрилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тушунтирилсинки, судларнинг хорижий давлат ваколатли органлари билан фуқаролик иши бўйича ўзаро ҳамкорлик тартиби ФПК III бўлими нормалари билан тартибга солинган.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказига қуйидагилар тавсия этилсин:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда мунтазам ва ўз вақтида судьяларни Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари рўйхати, матни ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа ҳужжатлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳуқуқ манбаларини мунтазам таҳлил этиш ва зарур амалий қўлланмалар, шарҳлар ҳамда бошқа методик адабиётлар чоп этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказига судьялар ва суд аппарати ходимлари учун ўқув жараёнини ташкил этишда, судлар фаолиятида халқаро ҳамкорлик масалаларини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини қўллашга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар вақти-вақти билан фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликка оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиётини умумлаштириб борсинлар ва йўл қўйилган қонун бузилишларини ўз вақтида бартараф этсинлар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий суд раиси Б.МУСТАФАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси А.УСМАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 25 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-сон