Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2005 02.08.2000 йилдаги ПФ-2676-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 02.08.2000 йилдаги ПФ-2676-сон
Date of entry into force
02.08.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2005
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 апрелдаги ПФ-3602-сон«Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва республика бозорларида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, рақобатни ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратиш, бозорларни монополлаштиришга уринишларга йўл қўймаслик, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи монополияга қарши тартибга солиш тизимини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш манфаатларини кўзлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада соғлом рақобат муҳитини яратиш учун зарур ташкилий, иқтисодий ва молиявий шарт-шароитларни, мустаҳкам ҳуқуқий базани шакллантирувчи ва мувофиқлаштирувчи марказ функцияларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи рақобат қонунларини, умумий қабул қилинган нормалар ва қоидаларни самарали амалга оширишни таъминловчи монополияга қарши тартибга солишнинг кучли тизимини барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсофсиз рақобатчилар томонидан товар ва молия бозорларини, биринчи навбатда, истеъмол товарлари бозорларини монополлаштириш юзасидан ҳар қандай уринишларнинг олдини олиш, уларни чеклаш ва уларга барҳам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монополиядан чиқариш бўйича республика, тармоқ ва минтақавий дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши, шунингдек, ўз ваколати доирасида табиий монополиялар субъектлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монопол бирлашмалар (корхоналар)нинг Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол товарлари нархлари мониторингини ўтказиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан биргаликда нархларнинг асоссиз равишда ўсиб кетишига, ички бозорда сифатсиз истеъмол товарлари сотилиши ва хизматлар кўрсатилишига олиб келувчи инсофсиз рақобатнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасида — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси негизида ташкил этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари негизида ташкил этиладиган монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ўз ваколати доирасида қабул қилинадиган қарорлари вазирликлар, идоралар, жойлардаги ҳокимият органлари, муассасалар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузаётган давлат бошқаруви органларига, жойлардаги ҳокимият органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига ўз ваколатлари доирасида қарорлар (ёзма кўрсатмалар) бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва жойлардаги ҳокимият органлари мансабдор шахсларига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда жарималар солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монопол фаолият, истеъмолчилар ҳуқуқларини ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш натижасида асоссиз олинган маблағларни (даромад, фойдани), шунингдек, солинган жарималарни ва қўшилган пеняни хўжалик юритувчи субъектлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқлари поймол қилиниши ҳақидаги аризалари ва шикоятлари бўйича бу ҳуқуқларни бузган корхоналар ва ташкилотларни (уларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бундан мустасно) Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишган ҳолда текшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари билан биргаликда шаҳар ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг шакллантирилишига ҳар томонлама кўмаклашсин, бозорларда сифатсиз маҳсулотлар пайдо бўлишининг, товарлар истеъмол нархларининг ва хизматларга тарифларнинг асоссиз ўсишига олиб келувчи инсофсиз рақобатнинг олдини олишда уларнинг ролини оширишга ёрдамлашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ходимларига улар томонидан хизмат вазифаларини бажаришларида кўмаклашсинлар, Қўмита ва унинг ҳудудий органлари ходимларига уларга юкланган функцияларни бажаришда тўғоноқ бўлаётган мансабдор шахсларнинг, айрим фуқаролар хатти-ҳаракатларининг олдини олсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 15 майдаги ПФ-1464-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, 1-банднинг иккинчи хатбоши бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 2 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-2676-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 240-модда)