31.05.2012 йилдаги ПҚ-1765-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 31.05.2012 йилдаги ПҚ-1765-сон
Date of entry into force
31.05.2012
Ҳужжат 07.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ САФИДА МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАБ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА ИМТИЁЗЛАР ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучлар қисмлари ва бўлинмаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларга республика олий ўқув юртларига кириш учун тавсияномалар беришда тегишли тартиб ўрнатиш, шунингдек уларга берилаётган имтиёзларнинг рағбатлантирувчи омилларини кучайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2867-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 218-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар барча йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрлашда республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2867-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 218-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга ҳарбий қисмларнинг қўмондонлиги томонидан олий таълим муассасаларига кириш учун берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб, уч йил мобайнида амал қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, аммо улар учун имтиёзлар бўйича белгиланган қўшимча балларни ҳисобга олган ҳолда танловдан ўта олмаган абитуриентларнинг республикадаги бошқа олий ўқув юртларига қабул қилиш тўғрисидаги аризалари, тест синовлари тугагандан кейин 10 кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда абитуриент танлаган бошқа олий ўқув юртларига қабул қилиш тасдиқланган умумий қабул квотаси доирасида, имтиёзлар бўйича белгиланган қўшимча баллни ҳисобга олган ҳолда, фанлар бўйича топширилган тест синовлари фанлар тўплами (блоки) ва абитуриент томонидан тўпланган балларга мувофиқ, таълим йўналишлари бўйича Давлат комиссиясининг қарорига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамаси 2012 йилнинг 10 июлигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни, ушбу қарорнинг 1-бандида баён этилган талабларни ҳисобга олган ҳолда, олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларга республиканинг олий ўқув юртларига кириш учун тавсияномалар бериш чоғида тегишли тартиб ўрнатилиши учун шахсан жавобгар эканликлари, тавсияномалар жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда юқори натижаларга, зарур билим даражасига эга бўлган муносиб номзодларгагина берилишини назарда тутишлари кераклиги тўғрисида огоҳлантирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ–213-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу ҳужжатдан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ҳ.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 31 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1765-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 22-сон, 242-модда; 2017 й., 14-сон, 218-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 31.10.2018 й., 06/20/5567/0802-сон; 05.07.2019 й., 06/19/5759/3385-сон)