04.06.2012 йилдаги ПҚ-1771-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 04.06.2012 йилдаги ПҚ-1771-сон
Date of entry into force
04.06.2012
Ҳужжат 04.06.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият ва санъат соҳасида театр, кино, телевидение, халқ ижодиётини ривожлантириш борасидаги замонавий талабларга, халқимизнинг тобора ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларига жавоб берадиган юксак малакали мутахассисларни тайёрлаш даражаси ҳамда сифатини такомиллаштириш ва тубдан ошириш, шунингдек мазкур йўналишдаги олий таълим муассасаларида яратилган мавжуд моддий-техник базадан янада самарали фойдаланиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 9 апрелда қабул қилинган 237-ф-сонли фармойиши асосида ташкил этилган Комиссия ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент Давлат маданият институти ва Ўзбекистон Давлат санъат институти негизида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти шартнома ва мажбуриятлар бўйича собиқ Тошкент Давлат маданият институти ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат институтининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидаги йўналишлар Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг энг муҳим вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият, театр санъати, кино ва телевидение соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган, халқ ижодиёти анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қодир, бадиий ижоднинг замонавий методлари, инновацион техника ва технологияларни пухта эгаллаган юксак малакали мутахассисларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий-маънавий бойликни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, халқимизнинг бой маданий-тарихий мероси ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги асосида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган миллий театр мактаби ва бадиий ижод маҳоратини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, илғор педагогика, инновация ва ахборот-коммуникация технологиялари, электрон ахборот ресурслари, жумладан, Интернетдан кенг фойдаланган ҳолда, таълим жараёнининг юқори даражада олиб борилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни ватанпарварлик ва миллий ғояга садоқат руҳида, маънавий юксак ва ҳар томонлама баркамол ривожланган, кенг дунёқарашга эга бўлган ва мустақил фикрлайдиган шахслар этиб тарбиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг 46 нафар штат бирлиги доирасидаги бошқарув ходимларининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 9 апрелда қабул қилинган 237-ф-сонли фармойишига биноан ташкил этилган Комиссиянинг Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида амалга ошириш кўзда тутилаётган қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш» йўналишини Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритган ҳолда, ушбу йўналиш бўйича бакалаврлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маданият ва санъат соҳаси менежменти» ва «Оммавий тадбирлар режиссураси» йўналишлари бўйича янги магистратура мутахассисликларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2012/2013 ўқув йилларида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига қабул квоталари 2-иловага* мувофиқ, бакалаврлар тайёрлаш бўйича — 297 нафар, жумладан, давлат грантлари бўйича — 96 нафар ҳамда тўлов-шартнома асосида — 201 нафар, магистрлар тайёрлаш бўйича — 40 нафар, жумладан, давлат грантлари бўйича — 11 нафар, тўлов-шартнома асосида — 29 нафар этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент Ахборот технологиялари университетига «Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик» йўналиши бўйича юксак малакали мутахассислар тайёрлаш вазифаси юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 7 майда имзоланган ПҚ–1751-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент ахборот технологиялари университетига 2012/2013 ўқув йилларида ушбу таълим йўналишида қабул квотаси бакалаврлар тайёрлаш учун — 60 нафар, магистрлар тайёрлаш учун эса — 6 нафар этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Тошкент Ахборот технологиялари университети билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2012/2013 ўқув йиллари учун қабул бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва «Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик» йўналиши бўйича юксак малакали кадрлар тайёрлашни Тошкент Давлат маданият институтининг ушбу йўналишда таълим олаётган иккинчи-тўртинчи курс бакалавр ва магистрлари мазкур университетга ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 9 апрелда қабул қилинган 237–ф-сонли фармойиши асосида тузилган Комиссияга Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини Тошкент Давлат маданият институти ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат институти негизида ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия (Р.С. Азимов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда Тошкент Давлат маданият институти ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат институти негизида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ташкил этилаётган Институтга юксак малакали кадрларни танлов асосида, жумладан, Тошкент Давлат маданият институти ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат институтининг раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибини қонунда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш орқали саралаб олишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ўқув йили бошлангунга қадар янги ташкил этилаётган Институтнинг такомиллаштирилган давлат таълим стандартларига қатъий мос келадиган, маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган мутлақо янги ўқув режалари ҳамда дастурлари ишлаб чиқилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини асосий турдаги ўқув-лаборатория, саҳна ва компьютер жиҳозлари, шунингдек, мебел ҳамда инвентарлар билан жиҳозлаш чора-тадбирларини белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг таъминоти, таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратсин ва бу ишларни келгуси йилларда ҳам кўзда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Яланғоч даҳаси, 127а уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Давлат мулкини бошқариш қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Давлат санъат институтининг бўшаётган биноларини Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти балансига ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 июлдаги «Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ–128-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 26 июлдаги «Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги 154-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 4 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1771-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 23-24-сон, 257-модда; 2017 й., 24-сон, 490-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)