13.04.2012 йилдаги ПФ-4436-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 13.04.2012 йилдаги ПФ-4436-сон
Date of entry into force
13.04.2012
Ҳужжат 13.04.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

«АНГРЕН» МАХСУС ИНДУСТРИАЛ ЗОНАСИНИ БАРПО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий, юксак технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитларни шакллантириш, шунингдек Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилоятида «Ангрен» махсус индустриал зонасини (кейинги ўринларда — «Ангрен» МИЗ деб юритилади) 1-иловага мувофиқ ҳудудлар чегаралари доирасида барпо этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Ангрен» махсус индустриал зонаси таркибига киритиладиган ер майдонларининг чегараларини аниқ белгиласин ва ерларнинг тегишли равишда ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, «Ангрен» махсус индустриал зонаси таркибига киритилган ер майдонлари Тошкент вилояти ҳокимлигининг бевосита тасарруфида бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Ангрен» махсус индустриал зонаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва жаҳон бозорларида рақобатбардош бўлган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича замонавий, юксак технологияли ишлаб чиқаришларни барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун инвестициялар, энг аввало тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш борасида қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус индустриал зонага кирувчи минтақанинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, минерал-хом ашё ресурсларини янада чуқурроқ қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус индустриал зона ва умуман республика корхоналари ўртасида мустаҳкам кооперацион алоқалар ўрнатиш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантириш асосида маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида юксак технологияли маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш ҳамда самарали фойдаланиш, «Ангрен» логистика маркази салоҳиятини, юкларни автомобиль ва контейнерларда ташиш борасида яратилган тизимни янада ривожлантириш ҳамда улардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ангрен» махсус индустриал зонасининг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ангрен» МИЗ фаолият юритадиган муддат мобайнида унинг ҳудудида махсус солиқ тартиби ва божхона имтиёзлари амал қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ангрен» МИЗ қатнашчиси мақоми «Ангрен» махсус индустриал зонаси Маъмурий кенгашининг қарори билан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ангрен» махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгаши 2-иловага* мувофиқ таркибда ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ангрен» махсус индустриал зонаси Маъмурий кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарга «Ангрен» МИЗ қатнашчиси мақомини бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ангрен» МИЗда лойиҳаларни амалга ошириш учун масъул бўлган вазирликлар ва идораларнинг, хўжалик бирлашмаларининг лойиҳа, тендер ва контракт ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлаш ҳамда уларнинг экспертизасини ўтказиш борасидаги ишларини, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг «Ангрен» МИЗ фаолияти билан боғлиқ масалалардаги ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишламаётган корхоналарни ва давлат эгалигидаги мол-мулкни «Ангрен» МИЗ қатнашчиларига нолга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ангрен» МИЗнинг самарали фаолият юритишини ташкил қилиш, «Ангрен» МИЗ Дирекциясини шакллантириш ва унинг фаолияти устидан назорат олиб бориш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ангрен» махсус индустриал зонаси қатнашчилари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, уларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан, кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ишлаб чиқарилмайдиган, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида «Ангрен» МИЗ ҳудудига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар бож тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, юқорида кўрсатиб ўтилган имтиёзлар киритилган инвестицияларнинг ҳажмига қараб 3 йилдан 7 йилгача муддатга берилади, шу жумладан эквиваленти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача бўлганда — 3 йил муддатга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 миллион АҚШ долларидан ортиб 10 миллион АҚШ долларигача бўлганда — 5 йил муддатга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ангрен» махсус индустриал зонанинг Маъмурий кенгаши қарорлари бўйича белгиланган тартибда «Ангрен» МИЗда лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун қуйидагиларни таъминласин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатда собиқ саноат зоналарининг фойдаланилмаётган ҳудудларида корхоналар қуриш учун ер майдонларини ўз вақтида ажратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун барча зарур рухсатномаларни «бир дарча» тамойили асосида бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ «Ангрен» МИЗда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзтрансгаз» АК, Тошкент вилояти ҳокимлиги бўлинмалари ва бошқа муҳандислик-коммуникация хизматларини етказиб берувчилар коммуникацияларни ишлаб чиқариш майдончаларига туташтирган ҳолда кафолатли уланишини таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзтрансгаз» АК, «Ўзавтойўл» АК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳудудида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда «Ангрен» МИЗ Дирекциясини ташкил этсин ва «Ангрен» махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин, унда «Ангрен» махсус индустриал зонаси тўғрисидаги Низом ҳамда «Ангрен» махсус индустриал зонаси Маъмурий кенгаши ҳақидаги Низомни тасдиқлаш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 13 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-4436-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ангрен» махсус индустриал зонасига кирувчи ҳудудлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ангрен шаҳри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Оҳангарон шаҳри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. А-373 автомобиль йўлидан шимол томонда Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ўртасидаги участкада жойлашган ҳудуд (78 — 101 км қисми), Алишер, Азимота, Увоқ, Чириш, Геолог, Янги Кучбулоқ, Соғлом аҳоли пунктлари бундан мустасно, ва:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жануб томондан — А-373 автомобиль йўли (78 — 101 км қисми) билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шарқ томондан — Қорабов дарёси қайирининг ўнг томони билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шимол томондан — Оқчасой жилғаси қайирининг сўл томонидан Ангрен саноат магистрал канали (АСМК) бўйлаб 3 км, сўнгра шимол томонга 500 кВ ЭУЛ «Янги Ангрен ИЭС-ПС Ўзбекистон» (500 кВ ЭУЛ) гача, кейин 500 квВ ЭУЛ бўйлаб Алишер аҳоли пункти орқали 4-суғориш қувури (СҚ)гача ва сўнгра сув қувури бўйлаб 500 кВ ЭУЛ билан кесишгунгача, кейин шарққа қараб 500 кВ ЭУЛ бўйлаб Аччиқсой жилғасигача, кейин шимолга қараб Аччиқсой жилғаси 2-СҚ билан кесишгунгача, сўнгра 2-СҚ бўйлаб Увоқ аҳоли пункти орқали шарққа томон у Қуртошсой жилғаси билан кесишгунгача, сўнгра Қуртошсой жилғаси бўйлаб шимолга қараб у Олмалиқ КМКнинг Ангрен руда бошқармаси гидроқатламига олиб борадиган автомобиль йўли билан кесишгунгача, кейин ушбу автомобиль йўли бўйлаб шарққа томон Чиришсой жилғасигача, кейин у 500 кВ ЭУЛ билан кесишгунигача жанубга томон, сўнгра 500 кВ ЭУЛ бўйлаб у «Қизил Олма» конига олиб борувчи автомобиль йўли билан кесишгунигача шимоли-шарққа томон, кейин кўрсатиб ўтилган автомобиль йўли бўйлаб жануби-шарққа томон Соғлом аҳоли пункти чегарасигача, кейин шарққа томон Қорабов дарёсигача чегараланган ҳудуд.