21.03.2012 йилдаги ПҚ-1730-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 21.03.2012 йилдаги ПҚ-1730-сон
Date of entry into force
21.03.2012
Ҳужжат 21.03.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда — давлат органлари) фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат ва жамият қурилиши соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантиришнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ахборот тизимларининг босқичма-босқич интеграциялашуви асосида Миллий ахборот тизимини шакллантиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларининг ўз функцияларини бажаришда тезкорлик ва сифатни оширишга имкон берувчи фаолиятини автоматлаштириш ахборот тизимларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, тегишли ахборот ресурсларидан кенг кўламда, шу жумладан, қишлоқ жойларда фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот ресурслари, технологиялари ва тизимларини, шу жумладан ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларини ривожлантириш ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бошқариш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий ахборот тизимининг ахборот хавфсизлигини, унинг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 — 2014 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 — 2014 йиллар даврида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Миллий ахборот тизимига уланадиган ахборот тизимлари рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Компьютерлаштиришни ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (А. Арипов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларида Интернет тармоғидан фойдаланишни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини баҳолаш бўйича доимий ишлайдиган эксперт гуруҳини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорнинг бажарилишини ҳар чоракда кўриб борсин ва зарур ҳолларда, давлат органлари тақдимномалари бўйича, тасдиқланган Рўйхатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (Х. Мирзоҳидов) зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларида фойдаланиладиган ахборот тизимларининг интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Миллий ахборот тизимини шакллантиришнинг ягона техник сиёсатини белгилаш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат интерактив хизматларини тақдим этиш бўйича ягона технологик ечимнинг амалга оширилишида техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ахборот тизимларининг янада интеграциялашуви бўйича ишларни мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази «Ўзинфоком» Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасини ахборот билан тезкор таъминлаш учун интеграциялаштирилган ахборот тизимларини яратиш, ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек давлат органлари ахборот тизимлари билан уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш юзасидан жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ишларни амалга ошириш учун Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази «Ўзинфоком» фаолиятини молиялаш ва моддий-техник таъминлаш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, тасдиқланган смета доирасида, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Компьютерлаштиришни ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (А. Арипов) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ахборот-қидирув тизимининг фаолият юритишини тубдан ва сифат жиҳатидан яхшилаш, ундан фойдаланувчилар сонини ошириш бўйича таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет тармоғининг ўзбек сегменти ахборот билан тўлдирилишини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази «Ўзинфоком»га амалий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин ва олиб борилган ишларнинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ахборот берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йилнинг 1 августидан бошлаб давлат органлари учун Миллий ахборот тизими доирасида янгидан ишлаб чиқиладиган ёки харид қилинадиган ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотлар олдиндан мажбурий экспертизадан ўтказилади ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг рухсати билан ўрнатилиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари раҳбарлари Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг тегишли рухсатномасисиз ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотлардан фойдаланилганлик учун шахсан жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот тизимларини лойиҳалаштиришда зиммаларига юклатилган функция ва вазифалар доирасида тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига интерактив давлат хизматлари кўрсатиш учун мажбурий тартибда шарт-шароитлар яратилишини назарда тутсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш чекланган ахборотга ишлов беришга мўлжалланган ахборот тизимларини лойиҳалаштириш ва яратишда ахборот хавфсизлиги масалаларининг тегишли органлар билан мажбурий келишиб олинишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатда назарда тутилган лойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритиш учун ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланиши ва белгиланган тартибда Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова) ҳар йилги Инвестиция дастурини шакллантириш ва қайта кўриб чиқишда ушбу қарор билан тасдиқланган ахборот тизимларини яратиш бўйича лойиҳаларнинг белгиланган тартибда ушбу дастурга киритилишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Котиби Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 21 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1730-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 139-модда; 2013 й., 44-сон, 578-модда, 45-сон, 584-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 07/17/3415/0345-сон)