06.03.2012 йилдаги 62-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.03.2012 йилдаги 62-сон
Date of entry into force
06.03.2012
Ҳужжат 06.03.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ГУРУҲИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини кўп марталик транш бўйича молиялаштириш дастурини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 11 январдаги ПҚ-1683-сон қарорининг 8-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида «Лойиҳа салоҳиятини ривожлантириш ва уни бошқаришни қўллаб-қувватлаш» компоненти бўйича Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган, бошқарув ходимлари сони 6 нафар бўлган Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш гуруҳи ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини, шунингдек Гуруҳнинг қишлоқда уй-жой қуриш ва кредитлашни ташкил этиш соҳасидаги юқори малакали мутахассислар билан таъминланишини амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда лойиҳани амалга оширишга жалб қилинган бошқа ташкилотлар тегишли ҳисобот шаклларини тасдиқланган Низом нормаларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан ўн кун муддатда келишиб олсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитасининг «Тойота Ленд Крузер» русумли (2004 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 1НZ0461065, шасси № JTE CB 01J101018365) енгил автомобилни Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси балансидан Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи балансига бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 45а-уй манзилидаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг маъмурий биносига жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазир ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 6 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 мартдаги 62-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Лойиҳа доирасида ажратилган маблағлардан самарали ва ўз вақтида фойдаланилишини таъминлаш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ўзаро ҳамкорлигининг мақсади ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг лойиҳани амалга оширишдаги мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи орган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи орқали лойиҳани амалга оширишни умумий мувофиқлаштиришни, қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, шунингдек «Лойиҳа салоҳиятини ривожлантириш ва уни бошқаришни қўллаб-қувватлаш» компоненти амалга оширилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (шу жумладан Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили лойиҳанинг тегишли траншларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг бирон-бир қисмини амалга ошириш учун масъул бўлган вазирликлар ва идоралардан тушадиган ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга оширишнинг бутун даври мобайнида унинг сифатли бажарилиши юзасидан назорат ва мониторинг юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ходимларини ўқитишни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё тараққиёт банкининг ссуда ҳисоб рақамидан маблағларни кўчиришга буюртманома тайёрлашда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибот бўйича лойиҳани даврий молиялаштиришга тегишли буюртманомани расмийлаштиришни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё тараққиёт банкининг ажратилган маблағларини тегишли битимлар асосида ваколатли банкларга қайта кредитлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳадаги улуши ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган уй-жой мавзелари ва тегишли аҳоли пунктларининг лойиҳалаш ишларини молиялаштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё тараққиёт банкининг ссуда ҳисоб рақамидан маблағларни кўчиришга буюртманома тайёрлашда бевосита қатнашишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайта кредитланган Осиё тараққиёт банки маблағларидан ваколатли банкларнинг мақсадли фойдаланишини ўрганишни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳандислик-коммунал инфратузилма ва транспорт коммуникацияларига эга бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва ўрмон фондидаги ерлар тоифасига кирмайдиган ер мавзеларини намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қуриш учун танлашда қатнашиш;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуриш учун пудрат ташкилотларини танлашда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуришнинг сифати юзасидан зарур назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги қурилиш технологиялари ва материалларини қўлланиш ҳисобига қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуриш нархларини сақлаб туриш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» масъулияти чекланган жамияти белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда уй-жой, ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси объектларини қуриш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуриш сифати юзасидан зарур муаллифлик назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги қурилиш технологиялари ва материалларини қўлланиш ҳисобига уй-жой лойиҳаларининг энергия самарадорлигини ошириш, намунавий уй-жой қуриш стандартларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ваколатли тижорат банклари (шу жумладан «Қишлоқ қурилиш банк» очиқ акциядорлик тижорат банки) белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайта кредитланган Осиё тараққиёт банки маблағларидан тегишли битимларда назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойларни сотиб олиш юзасидан аризачиларнинг мурожаатлари ҳамда ипотека кредитларининг потенциал қарз олувчиларини танлаш тартиботларининг очиқ-равшанлигини таъминлаш ва уларга изчил риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олувчилар томонидан олинган ипотека кредитларини бериш, кейинчалик ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини, шунингдек улар томонидан қарз маблағларининг белгиланган муддатларда ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга оширишнинг бутун даври давомида ваколатли банклар учун Осиё тараққиёт банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган нормативларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё тараққиёт банкининг ссуда ҳисоб рақамидан маблағларни кўчиришга буюртманома тайёрлашда қатнашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳандислик-коммунал инфратузилма ва транспорт коммуникацияларига эга бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва ўрмон фондидаги ерлар тоифасига кирмайдиган ер мавзеларини намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қуриш учун танлашда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларида қурилиш-монтаж ишларини мувофиқлаштириш ва ташкил этиш ҳамда маблағларни ўзлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришни жадаллаштириш бўйича таклифлар ҳамда шартномавий мажбуриятларни бузган пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда алмаштириш бўйича тавсиялар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуриш қийматини мақбуллаштириш ва камайтириш бўйича таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойларнинг потенциал сотиб олувчиларини танлаш бўйича доимий ишлайдиган комиссияларни шакллантириш, шунингдек уларнинг очиқ-равшан ва самарали ишлашини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуриш учун пудрат ташкилотларини танлаш бўйича доимий ишлайдиган комиссияларни шакллантириш, шунингдек уларнинг очиқ-равшан ва самарали ишлашини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан биргаликда муҳандислик-коммунал инфратузилма ва транспорт коммуникацияларига эга бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва ўрмон фондидаги ерлар тоифасига кирмайдиган ер мавзеларини ўз вақтида ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танланган ер мавзеларини намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуришни бошлашга ўз вақтида тайёрлаш (мавжуд иморатларни бузиш, муҳандислик коммуникацияларини кўчириш ва ҳоказолар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой, ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси объектларини ўз вақтида ва сифатли қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиялаштиришни ўз вақтида бошлаш ва қурилаётган уй-жой мавзеларида ташқи муҳандислик коммуникациялари қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи билан биргаликда лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ўқитиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси қурилаётган уй-жой мавзеларида электр таъминоти ва газ таъминоти объектларини ўз вақтида ва сифатли қуришни белгиланган тартибда таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ва Осиё тараққиёт банкига лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига — ҳар чоракда Осиё тараққиёт банкининг маблағларидан ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳадаги улушидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига — ҳар ойда ваколатли банклар томонидан лойиҳа маблағлари олиниши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуришнинг сифатини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуришнинг сифати юзасидан муаллифлик назорати бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ваколатли банклар (шу жумладан «Қишлоқ қурилиш банк» очиқ акциядорлик тижорат банки) ҳар ойда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой сотиб олиш учун танлаб олинган қарз олувчиларнинг дастлабки ва узил-кесил бадалларини йиғиш, шунингдек уй-жой объектлари қурилишининг молиялаштирилиши тўғрисидаги ахборотни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари олишга тушаётган буюртманомалар, якка тартибдаги намунавий уй-жойни сотиб олиш учун танланган қарз олувчиларнинг дастлабки ва узил-кесил бадаллари йиғилиши тўғрисидаги ахборотни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига — Осиё тараққиёт банкининг маблағларидан ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳадаги улушидан фойдаланилиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси ҳар ойда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига — уй-жой, ташқи муҳандислик коммуникациялари объектлари, шунингдек ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қурилиши тўғрисидаги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш банк» очиқ акциядорлик тижорат банкига — уй-жой объектлари қуриш ва молиялаштиришнинг ўзлаштирилиши, қишлоқ жойларда уй-жой мавзелари қуришда фойдаланилаётган қурилиш материалларига нархларнинг шаклланиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили 1 ноябргача — қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар тоифасига ва ўрмон фондига кирмайдиган ер мавзеларининг намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясига бериш учун ажратилиши тўғрисидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойда якка тартибдаги уй-жойнинг танланган харидорларидан дастлабки ва узил-кесил бадаллар (йиғимлар тўлиқ шакллангунига қадар) йиғилиши тўғрисидаги ахборотни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар, ташқи муҳандислик коммуникациялари объектлари, шунингдек ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қурилиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига — вазирлик томонидан белгиланган муддатларда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой мавзелари қуриш учун танланган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой объектлари қуриш учун танлаган пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ахборотни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга ошириш ҳисобига ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ва иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Иқтисодиёт вазирлигига қурилаётган уй-жой мавзеларида электр таъминоти ва газ таъминоти объектлари қуриш тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳар йили 1 августгача Вазирлар Маҳкамасига қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар тоифасига ва ўрмон фондига кирмайдиган, муҳандислик-коммунал инфратузилмага ва транспорт коммуникацияларига эга бўлган, кейинчалик намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуриш учун бўш ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Вазирлар Маҳкамасига, вазирликлар ва ташкилотларга барча маълумотлар ушбу ахборотни олувчи томонидан белгиланган шакллар бўйича тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ахборот айирбошлашни тезлаштириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасидаги ёзишмалар электрон алоқа воситалари орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда ҳужжатларнинг асл нусхалари қоғозда хат билан юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лойиҳани амалга оширишга жалб этилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 10-сон, 104-модда; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)