Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 17.06.1994 йилдаги ПФ-872-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 17.06.1994 йилдаги ПФ-872-сон
Date of entry into force
01.07.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 01.07.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТИНИ КЕНГАЙТИРИШ БОРАСИДА КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ОИД ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси экспорт имкониятини кучайтиришдан иқтисодий манфаатдорлигини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кўп валюта берадиган экспорт маҳсулоти ишлаб чиқаришни қисқа муддатларда ўзлаштиришни таъминлайдиган корхоналарнинг соҳасини ўзгартириш, уларни техника ва технология билан қайта жиҳозлаш орқали экспортга йўналтирилган замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш хорижий сармояларни кенг кўламда жалб этган ҳолда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим устувор йўналиши деб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ишлаб чиқариш ҳажмида экспорти товарлари (ишлари, хизматлари) камида 30 фоизни ташкил этадиган барча корхоналар даромад солиғини амалдагига нисбатан 2 баравар камайтирилган миқдорда тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Корхоналар товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) экспорт ҳажмларини ўстиришдан олган эркин муомаладаги валюта тушуми даромад солиғини тўлашдан ва Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига мажбурий равишда сотишдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, илм-фан асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва машина-техника маҳсулотини экспорт қилишдан олинадиган ҳамда экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ривожлантиришга сарфланадиган эркин муомаладаги валюта тушуми Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига мажбурий равишда сотишдан тўла ҳажмда озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар эркин муомаладаги валютага экспорт қиладиган товарлардан олинадиган божларнинг амалдаги муваққат миқдорлари 50 фоиз камайтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Эркин муомаладаги валютага сотиладиган экспорт маҳсулоти ишлаб чиқишни кенгайтириш учун корхоналарга кредитлар беришнинг имтиёзли тартиби жорий қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бир ой муддат ичида имтиёзли кредитлар бериш шартларини белгилаб, бундай кредитлар фақат экспорт бўйича идоралараро комиссиянинг хулосасига биноан берилишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда солиқ солишда ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгаришлар муносабати билан бир ой муддат ичида бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоб тартибини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида республиканинг экспорт имкониятини кенгайтириш ҳамда ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш дастурини ишлаб чиқиб, қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ва норматив ҳужжатларига ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритишга доир таклифларни тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур Фармон 1994 йилнинг 1 июлидан амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 17 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-872-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 6-сон, 194-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 3-сон, 28-модда)